Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИ ТУШУНЧАСИ
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат функциялари
- Давлат функцияларининг қуйидаги муҳим хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин
20. ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИ ТУШУНЧАСИ
Маълумки, ҳар қандай давлат фаол ёки мўътадил равишда фаолият юритади. Чунки, фаолиятсизлик давлатнинг табиати ва мақсадига тўғри келмайди. Шундан келиб чиқиб, ҳар қандай давлатнинг моҳияти энг аввало, унинг фаолиятида, функцияларида намоён бўлади. Давлатнинг фаолият соҳалари хилма-хил бўлганлигини ҳисобга олиб, унинг фаолияти бош йўналишларини алоҳида ажратиш зарурати келиб чиққан. Ана шу бош йўналишларда давлат моҳияти мужассам бўлади, амалга оширилади ва ривож топади ҳамда улар давлатнинг мавжуд бўлиш тарзини ифода этади. Давлатнинг функциялари, унинг вазифалари ва моҳияти билан узвий боғлиқ бўлиб, давлатнинг моҳияти ўзгариб борган сари функциялари ҳам шунга мос равишда ўзгариб боради. Давлат функциялари - бу давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналишларидир. Давлат ўз олдига қўйган мақсадга эришиши учун маълум бир вазифаларни ҳал қилиши лозим, бу эса ўз навбатида, ушбу вазифаларни бажаришга қаратилган тегишли функцияларни амалга оширишни тақозо этади. Фалсафада функция деганда бирон-бир объект хусусиятларини маълум муносабатлар тизимидаги ташқи ифодаси тушунилади. Функция – ваколат доирасидан келиб чиқувчи фаолиятдир. Чунки, “функция” лотин тилидан олинган бўлиб, “фаолият” деган маънони англатади. Давлат функцияларининг қуйидаги муҳим хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин: давлат функциялари, унинг синфий ва умуминсоний моҳиятини аниқлаштиради ва ифода этади, шунингдек. функцияларнинг мазмунида синфий, гуруҳий, миллий ва жамият аъзоларининг хусусий манфаатлари ўз ифодасини топади; давлат функцияларида унинг мамлакат ичкарисидаги ва халқаро майдондаги ҳар томонлама амалий фаолияти намоён бўлади; давлат функциялари унинг тарихий тараққиётидаги мақсад ва вазифаларига мос равишда юзага келади ва ривожланиб боради; давлат функцияларида унинг ривожланиш хусусиятлари ва қонуниятлари, жамият ҳаётида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳалардаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар акс этади. Ўз навбатида, давлат функциясини унинг алоҳида органлари функцияларидан фарқлаш лозим. Давлат механизмига кирувчи барча давлат органлари, давлат корхоналари, давлат муассаса ва ташкилотларининг ҳар бири ўз ваколатлари доирасида давлат фаолиятининг муайян соҳаларида ўз функцияларини амалга оширадилар ҳамда шу асосда улар давлат функциясининг муайян кўринишлари бўлиб ҳисобланадилар. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling