Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Давлатлараро иқтисодий ҳамкорликда


Download 0.96 Mb.
bet25/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Давлатлараро иқтисодий ҳамкорликда халқаро меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришни кооперациялаштириш ва ихтисослаштириш, энг янги технологияларни айрбошлаш, товар айланишини мувофиқлаштириш, молия-кредит алоқаларини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Халқаро иқтисодий ҳамкорликни умумий мувофиқлаштиришни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари амалга оширади. Жумладан, БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши таркибида жаҳон ҳамжамияти миқёсида давлатлараро иқтисодий муносабатларни тартибга солиш билан шуғулланадиган қатор органлар иш олиб боради, булар: Савдо-сотиқ ва ривожланиш кенгаши, Иқтисодий комитет, Минтақавий иқтисодий комиссиялар, Турар жой масаласи, қурилиш ва лойиҳалаш, табиий ресурслар, фан ва техника комитетлари. Халқаро иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорлик масалалари билан БМТнинг Халқаро меҳнат ташкилоти, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти, Халқаро валюта фонди, Халқаро тикланиш ва ривожланиш банки сингари ва бошқа ташкилотлари шуғулланади. Иқтисодий ҳамкорлик шунингдек, давлатлар ўртасидаги икки томонлама шартномалар асосида ҳам амалга оширилади.
Давлатларнинг сиёсий соҳадаги ҳамкорлиги давлат ҳокимиятининг барча поғоналарида: парламентлараро, ҳукуматлараро миқёсда ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари миқёсида амалга оширилади.
БМТ ҳозирги замон давлатларининг сиёсий манфаатларини мувофиқлаштирувчи асосий халқаро орган ҳисобланади. Низоларни, шу жумладан қуролли можароларни тартибга солиш масалалари билан БМТнинг доимий фаолият юритувчи органи – Хавфсизлик Кенгаши шуғулланади. Унга халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, давлатлараро муносабатларнинг турли соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенг ҳуқуқлар берилган.
Жаҳонда сиёсий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ишига минтақавий халқаро ташкилотлар: Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти, Араб давлатлари лигаси, Африка бирдамлик ташкилоти, Америка давлатлари ташкилоти ва бошқалар ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Сиёсий хусусиятга эга бўлган кўпгина масалаларни давлатлар бевосита дипломатик йўл билан, икки ёки кўп томонлама музокаралар асосида ҳал қиладилар.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling