O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Download 7.03 Mb.
bet66/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

2-мисол. х ≈ 8,34 ва у ≈ 5,6 сонлар айирмасининг тақрибий қийматини топамиз. х - у ≈ 8,34 - 5,6 ≈ 2,74 .Берилган 8,34 ва 5,6 сонлардан кам аниқроғи иккинчиси ҳисобланади. Шунинг учун иккинчи сон бўйича натижани яхлитлаймиз( ўндан биргача аниқликда) ва х - у ≈ 2,7 ни оламиз.
Энди тақрибий қийматларни кўпайтириш ва бўлишда натижани яхлитлашни қараймиз. Бу ҳолда берилган сонларнинг нисбий аниқлиги ҳисобга олинади.Тақрибий қийматларнинг кўпайтмаси ёки бўлинмаси топилади ва натижа энг кам аниқликдаги сон бўйича яхлитланади(яъни энг кичик нисбий аниқликка эга бўлгани бўйича яхлитланади). Бунинг учун берилган сонлар ва натижа а · 10n стандарт кўринишда ёзилади. Натижанинг а кўпайтувчиси энг кам аниқликдаги сондаги мос кўпайтувчи вергулдан кейин қанча рақамга эга бўлса, шунча рақам қолдирган ҳолда яхлитланади. 
3-мисол. х ≈ 0,73 ва у ≈ 28,6 сонлар кўпайтмасининг тақрибий қийматини топамиз. Берилган сонларни кўпайтирамиз ху ≈ 0,73 · 28,6 ≈ 20,878. Берилган сонларни ва натижани стандарт кўринишда ёзамиз: х ≈ 7,3 · 10-1, у ≈ 2,86 · 101 ва xу ≈ 2,0878 · 101. 2,0878 · 101 кўпайтмани биринчиси бўйича яхлитлаймиз (кам роқ аниқликдаги сон бўйича), яъни ўндан биргача аниқли кда. ху ≈ 2,1 · 101 = 21 ни оламиз.
4-мисол.х ≈ 378,3 ва у ≈ 23,1сонлар бўлинмасининг тақрибий қийматини топамиз. бўлинмани топамиз Берилган сонларни ва бўлинмани стандарт кўринишда ёзамиз: х ≈ 3,783 · 102, у ≈ 2, 31 · 101 ва x/y ≈ 1,6377 · 101. Натижани иккинчиси(кам аниқликдаги сон) бўйича яхлитлаймиз, яъни юздан биргача.x/y ≈ 1,64 · 101 = 16,4 ни оламиз.
Шундай қилиб, тақрибий қийматларни қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлишда натижа камроқ аниқликдаги сон бўйича яхлитланади.Бунда қўшиш ва айиришда берилган сонлар ўнли касрда ёзилади ва энг кам аниқликдагиси абсолют аниқликда топилади. Кўпайтириш ва бўлишда эса берилган сонлар стандарт кўринишда ёзилади ва каммроқ аниқликджагиси нисбий аниқликда топилади. Одатда сонларнинг тақрибий қийматлари устида бир нечта амал бажаришга тўғри келади.
5-мисол. (2x + 3y)z ифоданинг при x ≈ 4,87, у ≈ 23,1 ва z ≈ 0,0034 лардаги тақрибий қийматини торамиз
Кўрсатилган амалларни бажарамиз: 2х + 3у ≈ 2 · 4,87 + 3 · 23,1 ≈ 9,74 + 69,3 ≈ 79,04 ≈ 79,0 (камроқ аниқ 3у сон бўйича яхлитлаш). Энди: (2x + 3y) · z ≈ 79,0 · 0,0034 ≈ 0,2686 ≈ 0,3 ни топамиз. Натижани яхлитлашда: 79,0 = 7,90 · 101 ва 0,0034 = 3,4 · 10-3 эканлиги ҳисобга олинди.Шунинг учун 0,2686 сони ўндан биргача яхлитланди.
IV. Назорат саволлари
1. Сонларнинг йиғиндиси ёки айирмаси тақрибий қиймати қандай яхлитланади?
2. Сонларнинг кўпайтмаси ёки бўлинмаси тақрибий қиймати қандай яхлитланади ?
V. Синфда
№ 988 (а); 989 (б); 990 (а); 994; 998 (б); 999 (а); 1000; 1004; 1011 (а).
VI. Уйга вазифа
№ 988 (в); 989 (г); 990 (б); 995; 998 (г); 999 (б); 1003; 1005; 1011 (б).
VII. Дарсни якунлаш.


Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling