O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Download 7.03 Mb.
bet63/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

10-масала. 3,5 сонида —иккита ишончли рақам, 0,0307 сонида учта ишончли рақам. Мингдан биргача яхлитлаш натижасида олинган 35000 сонида иккита ишончли рақам бор.
Агар тақрибий соннинг абсолют хатолиги чегараси унинг охирги рақами разряди бирлигини ярмига тенг бўлса, у ҳолда бу соннинг барча рақамлари аниқ деб аталади. Агар бу чегара сонининг охирги рақами разряди бирлиги ярмидан катта бўлса, у ҳолда охирги рақам шубҳали деб аталади.
11-масала. 2,06±0,005 сонда 2, 0, 6 рақамлари аниқ, 6 рақам –шубҳали. Мингдан биргач яхлитлашда олинган 35000 сонида 3 ва 5 рақамлари аниқ, барча учта нол- шубҳали.
Шундай усул билан ёзилган тақрибий сонлар билан ҳисоблашлар қуйидаги қоидаларнга амал қилиб бажарилади .
1-қоида Тақрибий сонларни қўшиш ва айиришда натижада энг кам сондаги ўнли рақамларга эга берилган тақрибий сонда қанча ўнли рақам бўлса шунча рақам қолдирилади.
Мисол. 127,42; 67,3; 0,12 ва 3,03 тақрибий сонларнинг йиғиндисини топинг.
127,42+ 67,3+ 0,12 +3,03= 197,85197,9
2-қоида Тақрибий сонларни қўпайтириш ва бўлишда натижада энг кам сондаги ишончли рақамларга эга берилган тақрибий сонда қанча ишончли рақам бўлса шунча қолдирилади.
Мисол. 3,4 ва 12,32 сонларни кўпайтиринг
3,412,32=41,88842
12-масала. Ёниш реакцияси иссиқлиги тақрибан 7,6 кДж га,модда миқдори— 0,38 моль га тенг. Ёнишнинг моляр иссиқлиги нимага тенг?
Ёнишнинг моляр иссиқлиги 7,6 ни 0,38 га бўлинмасига тенг.Бўлиш амали қуйидагича бажарилади: агар сонлар бутунга бўлинмаса, энг кам сондаги ишончли рақамларга эга сондан кўпроқ кейинги рақамгача бўлиш амалга оширилади ва охирги рақамни яхлитлаб бўлиш тугатилади, агар бутун сонга бўлинса, ишончли рақамдан сўнгги рақам яхлитланади.
3-қоида. Тақрибий сонларни квадрат ва кубга кўтаришда натижада улар асосидаги қанча ишончли рақам бўлса, шунча қолдирилади.
Мисоллар. 2,32= 5,29 5,3; 0,83= 0,512  0,5.
4-қоида. Оралиқ ҳисоблашларда натижаларда олдинги қоидалар тавсия этаётган рақамлардан битта кўп рақам олиш лозим ва яхлитлашни ҳисоблаш тугагандан сўнг амалга ошириш лозим.
5-қоида. Агар берилган сонларни ихтиёрий аниқлик билан олиш мумкин бўлса, n та рақамли натижани олиш учун рақамлари юқорида қоидалар бўйича олинган натижада n + 1 рақамни берадиган сондаги рақамларга эга тақрибий сонларни олиш лозим.
Бу қоидалар эҳтимолиқ характерга эга улар энг эҳтимолли, ваҳолонки бу қоидаларни қаноатлантир майдиган мисоллар мавжуд. Шунинг учун рақамларни санаш усули билан ҳисоблаш – амаллар натижасини хатолигини баҳолашнинг энг қўпол усулидир. Лекин у содда ва қулай ва техник ҳисоблашлар учун етарли. Шунинг учун бу усул ҳисоблаш амалиётида кенг тарқалган. Маъсулиятли ҳисоблашларда чегаралар усули ёки чегаравий хатоликлар ҳамда логарифмик усулдан фойдаланилади.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling