O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Download 7.03 Mb.
bet65/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

4-§.Дарс ишланмалари
8-синф,Алгебра
5-боб. Бутун кўрсаткичли даража.
13-§ Тақрибий ҳисоблашлар
101-дарс. Тақрибий қийматлар устида амаллар
Мақсад:тақрибий қийматлар устида амалларни ҳисоблашлар натижаларини яхлитлаш қоидаларни ўзлаштириш.
Дарснинг бориши
I. Дарснинг мавзуси ва мақсадини баён этиш
II. Ўтилган материални такрорлаш ва мустаҳкамлаш
1.Уй вазифаси бўйича саволларга жавоблар (ечилмаган масалаларни муҳокама этиш).
2.Материални ўрганишни назорат қилиш(мустақил иш).
Вариант 1
1. 23,48 сони тўғри рақамлар билан ёзилган. Бу соннинг тақрибий қийматининг абсолют ва нисбий хатосини баҳоланг.
2. 7/3 касрни ўнли каср шаклида тавсирланг. Бу касрни минггача яхлитланг. Яқинлашишнинг абсолют ва нисбий хатосини топинг.
Вариант 2
1. 35,28 сони тўғри рақамлар билан ёзилган. Бу соннинг тақрибий қийматининг абсолют ва нисбий хатосини баҳоланг.
2. 11/3 касрни ўнли каср шаклида тавсирланг. Бу касрни минггача яхлитланг. Яқинлашишнинг абсолют ва нисбий хатосини топинг.
III. Янги материални ўрганиш(асосий тушунчалар)
Амалиётда, техника ва фанда доимо тақрибий миқдорлар устида ҳисоблашлар бажарилади, бунда ҳисоблашлар натижалари яхлитланади. Мисолларда ёзувида барча рақамлар ишончли бўлган тақрибий қийматларни қўшиш,айириш, кўпайтириш ва бўлишда бундай яхлитлашлар қандай бажарилишини кўриб ўтамиз.
1-мисол. х ≈ 8,34 ва у ≈ 5,6 сонлар йиғиндисининг тақрибий қийматини топамиз. х ва у сонлар тақрибий қийматларини қўшамиз: х + у = 8,34 + 5,6 = 13,94. Бундай яқинлашишнинг аниқлигини баҳолаймиз: 8,34 - 0,01 ≤ х ≤ 8,34 + 0,01 ва 5,6 - 0,1 ≤ у ≤ 5,6 + 0,1. Бу икки бир хил ишорали тенгсизликни қўшамиз ва: 13,94 - 0,11 ≤ х + у ≤ 13,94 + 0,11 га эга бўламиз. Шунинг учун 0,11 аниқликкача х + у ≈ 13,94 .
Кўриниб турибдики, абсолют хато ўнлик разрядининг битта бирлигидан сал каттароқ. Шунинг учун 13,94 қийматдаги ўнликлар рақамини сақлаш лозим. Юзликлар рақами эса ишончли эмас, чунки абсолют хато 0,11 га етиши мумкин. Демак, натижани ўнликларгача яхлитлаш мақсадга мувофиқ( бу 5,6 аниқ миқдордан кичик бўлишига мос келади).Шунинг учун х + у ≈ 13,9.
Сонлар йиғиндисининг тақрибий қийматини топишда тақрибий қийматларни қўшдик ва олинган натижани аниқ қўшилувчидан кам қилиб яхлитладик( яъни йиғиндида вергулдан сўнг энг кам аниқликда миқдорда қанча ишончли рақам бўлса шунча рақам қолдирдики). Шундай тарзда миқдорларни қўшиш ва айиришнинг барча ҳолларида иш юритилади.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling