O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


-дарс. Тақрибий қийматларни калькуляторда ҳисоблаш


Download 7.03 Mb.
bet67/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

102-дарс. Тақрибий қийматларни калькуляторда ҳисоблаш
Мақсад: калькуляторда тақрибий ҳисоблашларни бажариш малакаларини шакллантириш.
Дарснинг бориши
I. Дарснинг мавзуси ва мақсадини эълон қилиш
II. Ўтилган материални такрорлаш ва мустаҳкамлаш
1.Уй вазифаси бўйича саволларга жавоблар (ечилмаган масалаларни муҳокама этиш).
2.Материални ўрганишни назорат қилиш(мустақил иш).
Вариант 1
1. Томонлари a ≈ 23,8 см, b ≈ 5,64 см ва с ≈ 19,3 см га тенг бўлган учбурчак периметрининг тақрибий қийматини топинг.
2. (2х - 5у)z ифоданинг х ≈ 19,83, у ≈ 3,4ва z ≈ 0,0258 қийматлардаги тақрибий қийматини топинг.
Вариант 2
1. Томонлари a ≈ 29,31 см, b ≈ 7,8 см ва с ≈ 16,7 см га тенг бўлган учбурчак периметрининг тақрибий қийматини топинг.
2. (3х - 2y)z ифоданинг х ≈ 17,31, у ≈ 4,7 ва z ≈ 0,0375 қийматлардаги тақрибий қийматини топинг.
III. Янги материални ўрганиш(асосий тушунчалар)
Калькуляторда ҳисоблашларда тақрибий қийматлар устида амаллар аниқ берилган қийматлар устида амаллар каби бажарилади. Олинган натижалар юқорида қаралган қоидалар бўйича яхлитланади.
1-мисол.х ≈ 784,376 ва у ≈ 37,62 сонлар айирмасини топамиз.
Берилган сонларни айирамиз: х - у ≈ 784,376 - 37,62 ≈ 746,756. Бу натижани юздан биргача (у сони бўйича) яхлитлаймиз ва х - у ≈ 746,76 ни оламиз.
2-мисол.х ≈ 2,73 · 10 4 ва у ≈ 1,4 · 10-3 сонлар кўпайтмасини топамиз
берилган сонларни кўпайтирамиз xу ≈ 2,73 · 10 4 · 1,4 · 10-3 ≈ (2,73 · 1,4) · (104 · 10-3) ≈ 3,822 ·10 ≈ 3,8 · 10 ≈ 38. Число 3,822 сони ўндан биргача яхлитланди( у сонининг 1,4 кўпайтувчиси бўйича).
3-мисол.a ≈ 1,5 см қиррали пўлат кубик массасини топинг (пўлат зичлиги g = 7,8 г/см3).
Томони а га тенг кубнинг ҳажми V = а3 формула бўйича ҳисобланади.Куб материалининнг массаси m = gV = ga3 га тенг(бу ерда g — модда зичлиги). Ҳисоблашда дастлаб учинчи даражага кўтариш қулай. Шунинг учун формулани m = a3 · g кўринишда ёзамиз. а ва g сонлар бир хил аниқликка эга (ўндан биргача). Ҳисоблашларни бажарамиз ва m ≈ 26,325 ≈ 2,6325 · 101 ни оламиз. Биринчи кўпайтувчини ўндан биргача яхлитлаймиз ва m ≈ 2,6 · 101 ≈ 26 г ни топамиз.
IV. Дарсдаги топшириқлар
№ 1019 (а, в); 1020 (а); 1021 (а, б); 1022 (а); 1023 (а); 1024; 1026; 1030.
V.Уйга вазифа
1019 (б, г); 1020 (в); 1021 (в, г); 1022 (б); 1023 (б); 1025: 1027; 1028.
VI. Дарсни якунлаш.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling