рилизинг гормонлар ва ингибитор гормонлар. Шу гормонлар сабабли,
эндокрин тизим МАТ билан боғланади.
1-расм. Гипоталамо-гипофизар
тизим.
1 – аденогипофиз; 2 – юқорги гипофиз
артерияси
(дарвоза-даги
қон
айланиши); 3 – хиазма; 4 –
супраоптик ядро; 5 – пара-
вентрикуляр ядро; 6 – марказий асаб
тизимининг афферентлари; 7 –
гипофизотроп соха (майда ҳужайра
ядроли соҳа); 8 – мамилляр тана; 9 –
гипофиз оёқчаси( воронка); 10 –
артерия; 11 – нейрогипофиз; 12 –
рилизинг-гормонлар.
Гормонларнинг нишон-ҳужайралар билан ҳамкорлик механизми.
Гормонларнинг таъсири нишон – аъзолар ҳужайраларидаги баъзи
энзимларнинг каталитик фаоллигини кучайтириш ёки сустлаштириш билан
руёбга чиқади. Гормонлар ҳужайраларда энзимлар синтезини тезлаштириб,
уларда энзимлар миқдорини ошириш йўли билан таъсир қилади. Умуман
гормонлар учта муҳим вазифани бажаради: 1) организмнинг жисмоний,
жинсий ва рухий ривожланиши ва кўпайишини таъминлайди; 2) организм ва
унинг фаолий тузилмаларини доимий ўзгариб турувчи шароитларга
мослашишини таъминлайди: 3) баъзи физиологик кўрсатгичларнинг (қонда
глюкоза, калций, фосфор ва бошқа моддалар миқдорининг) барқарорлигини
сақлайди (гомеостатик фаолият).
1-иш. Эндокрин безларининг макро-ва микротузилиши билан танишиш
Ишнинг мақсади:
Одам ва ҳайвонларни асосий ички секреция безларининг анатомияси ва
гистологик тузилиши тўғрисида маълумотга эга бўлиш ва улардан
айримларини жарроҳлик усули билан ажратиб олишни ўрганиш.
Ишнинг режаси:
1.Гипофиз безининг тузилиши ва функциялари.
2.Эпифиз безининг тузилиши ва функциялари.
3.Айрисимон без (тимус)тузилиши ва функциялари
4.Қалқонсимон без, қалқонсимон олд безлари тузилиши ва функциялари.
5.Меъда ости бези тузилиши ва функциялари.
6.Буйрак усти безлари тузилиши ва функциялари.
Do'stlaringiz bilan baham: |