Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория машғулоти №12


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana14.11.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1772832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-lab. Endokrin bezlarning makro- va mikrotuzilishi.

10-расм. Буйрак усти 
безларининг гормонлари ва 
уларнинг 
функцияси. 

Агар 
глюкокортикоидларнинг миқдори 
сезиларли 
даражада 
кўпайса, 
қайтар алоқа тамойили бўйича 
адренокортикотроприлизинг 
– 
гормоннинг 
ажралиши, 
адренокортикотроп 
гормоннинг 
қонга ўтиши камаяди, бу ўз 
навбатида глюкортикоидларнинг қондаги миқдорини камайтиради (20-расм). 
Глюкортикоидларнинг қонга ўтиши организм хаддан ташқари кучли 
таъсиротлар остида қолганда (стресс ҳолатларда) кескин ўзгаради. Г.Селье 
бўйича бу уч босқичдан – хавотирланишчидаш ва мадорсизланишдан иборат. 
Биринчи ва иккинчи босқичларда буйрак усти безлари глюкокортикоидларни 
кўп миқдорда синтезлаб, эхтиёжни қондириб туради. Стресс таъсири давом 
этаверса, мадорсизланиш босқичи ривожланиши мумкин. Бу вақтда буйрак 
усти безларида кортикоидлар захираси тугайди, безнинг пўстлоқ қисми 
емирилади. Глюкокортикоидлар секрециясининг кучайиши ёки сусайиши 
организмда жиддий ўзгаришларга олиб келади.
Минералокортиноидларга 
альдостерон
кортикостерон
дезоксикортикостерон киради. Альдостерон буйрак найчаларида натрий ва 
хлорнинг қайта сўрилишини ошириб, шу йўл билан қонда, ва тўқималараро 
суюқликда натрий хлориднинг миқдорини кўпайтиради. Сўлак, тер, ичак 
шираси таркибида ажраладиган натрий миқдорини камайтиради. Қон ва 
тўқималарда натрийнинг кўпайиши, осмотик босимни кўтаради, натижада сув 
организмда тўпланиб қолади, қоннинг хажми кўпаяди, артериал қон босими 
ортади. 
Минералокортикоидларнинг бездан қонга ўтиши организмда натрий ва 
калий 
миқдорига 
боғлиқ. 
Натрий 
миқдорининг 
кўпайиши 
минералокортикоидлар чиқарилишини тормозлайди, натрий оз бўлса, 
гормоннинг қондаги миқдори кўпаяди. Калий ионлари тескари таъсирга эга. 
Минералокортикоидлар, хусусан альдестерон секрецияси ренин-ангиотензин 
орқали бошқарилади. Ренин нефронларнинг эфферент томирлари деворида 
учрайдиган юкста-гломеруляр ҳужайраларда синтезланади. У қон 
плазмасидаги пептид ангиотензин I га таъсир қилиб, ундан ангиотензин II 
ҳосил қилади. Ангиотензин II альдостерон секрециясини тезлаштирадиган энг 


кучли модда. Ренин-ангиотензин тизими фаоллигининг кучайиши 
альдостерон миқдорини кўпайтиради.
Буйрак усти безининг мағиз қаватини ташкил қилувчи ҳужайралар 
калий бихромат билан яхши бўялганидан хромафин ҳужайралар деб аталади. 
Хромафин ҳужайралар икки хил бўлиб, бири адреналин, иккинчиси 
норадреналин ишлаб чиқаради. Гормон синтезловчи ҳужайралар симпатик 
асаб тизимининг (САТ) ўзгариб кетган постганглионар нейронларидир. 
Ёши улуғ одамда буйрак усти безини мағиз қаватида ишлаб 
чиқариладиган катехоламинларнинг 70-90% ни адреналин ташкил қилади.  

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling