Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория машғулоти №12
-расм. Меъда ости безининг гормонлари ва уларнинг функцияси
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
15-lab. Endokrin bezlarning makro- va mikrotuzilishi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-расм. Буйрак усти бези ва унинг гормонлари.
8-расм. Меъда ости безининг гормонлари ва уларнинг функцияси.
Ички секреция безлари топографияси ва функцияси. Буйрак усти безлари Бу безларнинг пўстлоқ қисми: ташқи қават – коптокчали соҳа: ўрта қават – тутамли соҳа ва ички қават – тўрли соҳадан тузилган (9-расм). Бу безлар ўнг ва чап буйракларни устини қоплаб туради. Одамда безнинг узунлиги 30-60 мм ни ташкил қилади, оғирлиги 12-13 г га тенг. Каламушни буйрак усти безининг оғирлиги 40-50 мг га тенг. Буйрак усти безларининг гормонлари ва уларнинг функцияси 10-расмда келтирилган. Буйрак усти безини сирти фиброз капсула билан ўралган. Капсуланинг ўсимталари безни ички томонига йўналганлиги сабабли, без бир неча бўлакларга бўлинади. Безни кўндалангига кесиб қаралганда, унинг ташқи қисми сарғиш пўстлоқдан ва ички қисми қорамтир рангли мағиздан иборат эканлиги кўринади. Пўстлоқ ва мағиз қисмларининг тузилиши, ташкил топиши ва функцияси жиҳатидан бир-биридан кескин фарқ қилади. Пўстлоқ қисми липид ва холестеринга бой бўлиб, тузилиши бўйича уч зонага бўлинади. Мағиз қисми эса хромли тузлар ёрдамида сариқ-қўнғир рангга бўялувчи хромафин элементлардан тузилган. У асаб толалари ва ганглиоз асаб (симпатик) ҳужайраларига жуда бой. 9-расм. Буйрак усти бези ва унинг гормонлари. 1- тутамли соха; 2 – тўрли соха; 3 – буйрак усти безини пўстлоғи; 4 – мағиз моддаси; 5 – коптокли соха. Буйрак усти безлари юқори (остки диафрагма артериясидан), ўрта (қорин аортасидан) ва остки (буйрак артериясидан) артериялар ҳисобига қон билан таъминланади. Безнинг пўстлоқ қисми учта гормонал фаолликка эга бўлган стероидларни синтезлайди: кортизол (гидрокортизон), алдостерон ва кортикостерон. Кортикоидлар жуда кўп жараёнларга таъсир қилиш кобилиятига эга. Аммо бу таъсирларнинг асосийси: 1) минералокортикоид самара – электролитлар алмашинувига таъсир қилиш ва 2) глюкортикоид самара – углеводлар алмашинувига таъсир қилиш. Глюкортикоидлар глюконеогенезни тезлаштиради. Бу жараёнда иштирок этувчи баъзи энзимларнинг фаоллиги ошиши туфайли, аминокислоталарнинг азотсиз қолдиқларидан глюкозанинг синтезланиши тезлашади, унинг қондаги миқдори кўпаяди. Глюкоза гликоген шаклида жигар ва мушакларда захирага ўтади. Оқсилларнинг парчаланиши тезлашиб, манфий азот баланси кузатилиши мумкин. Демак, глюкокортикоидлар каттаболик самарага эга. Бу гормонлар ёғларнинг захирадан қонга ўтишини тезлаштириб, энергия манбаи сифатида сарфланишини кўпайтиради. Глюкокортикоидлар яллиғланиш ва аллергик реакцияларни сусайтиради. Антителолар ишлаб чиқарилишини камайтиради. Бу гормонлар етишмаганда таъм ва хид сезиш, эшитиш бузилади. Глюкортикоидлар мия марказларидаги ахборот тахлилига таъсир этиши мумкин. Глюкокортикоидларнинг қондаги миқдори махсус механизмлар туфайли нисбатан барқарор сақланади: гипоталамуснинг гипофизотроп соҳасида рилизинг гормон ажралиб, қон орқали аденогипофизга етиб келади. Унинг таъсирида адренокортикотроп гормон қонга ўтиб, буйрак усти безининг пўстлоқ қисмига таъсир қилади. Натижада глюкокортикоиднинг қондаги миқдори ошади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling