Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория машғулоти №12
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
15-lab. Endokrin bezlarning makro- va mikrotuzilishi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-расм. Меъда ости бези
Қалқонсимон олд безлари Бу без, ички секреция безларининг энг кичиги, ва у қалқонсимон безни ён бўлакларининг орқа юзасига ёпишган бўлади). Одамларда бу безларнинг узунлиги 6 мм, кенглиги 4 мм, қалинлиги 2 мм га тенг. Шу сабабли уни препаровка қилиб қаралганда, уни ўраб турган ён тўқимасидан ажратиб олиш қийин. Бу безнинг ҳар бири алоҳида махсус фиброз капсуласига ўралиб туради. Бу безлар эпителий ҳужайралардан ташкил топган. Улар қон томирларга жуда бой бўлиб, эктодермани ташкил этувчи бронхоген безларга киради. Бу безлар III-IV жабра ёриқлари ҳисобига юзага келади. Тўртта без ўрнига баъзан бешта без ҳосил бўлиб қолади. Қон томирларини кириши ва иннервация қилиниши қалқонсимон бездагига ўхшайди. 6-расм. Қалқонсимон ва қалқонсимон олд безларининг гормонлар ва уларнинг бажарадиган вазифалари (А.В.Коробков, С.А.Чеснакова, 1987) Меъда ости бези Меъда ости бези - pancreas -нинг инкретор қисми - pars endocrina pancreaticus тўдалашиб жойлашган эпителий хўжайралардан, яъни Лангерганс оролчаларидан ташкил топган. Бу оролчалар безнинг ташқи секрет қисмидан бириктирувчи тўқима пардаси орқали ажратилиб туради. Лангерганс оролчалари безнинг 7-расм. Меъда ости бези барча қисмларида (айниқса дум қисмида) кўпроқ учрайди. Оролчалар катталиги 0,1-0,3 мм га тенг. Оролчаларнинг α- ва β-ҳужайралари тафовут қилинади. α-ҳужайралар 15-20 фоизни, β-ҳужайралар 70 фойизини ташкил этади. Инсулин β-ҳужайраларда синтезланади ва бевосита қонга ўтиб, организмда углевод алмашинувида иштирок қилади. Қизғиш-кулранг рангли, юпқа мураккаб трубкасимон шаклли меъда ости бези меъданинг орқа томонида, ўн икки бармоқ ичакнинг тагида жойлашган. Меъда ости бези жуда юмшоқ ва бир неча алоҳида бўлмачалардан ташкил топган. Безнинг ҳамма элементлари - эндокрин ва экзокрин қисмлари, томирлари ва чиқарув йўллари асаб толалари билан қуюқ ўралган. Без тўқималарининг ўзида асаб толаларини ганглиялари жамланган. Меъда ости безининг бошчаси, танаси ва думчаси (талоқ бўлими) фарқланади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling