Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория машғулоти №12


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/10
Sana14.11.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1772832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-lab. Endokrin bezlarning makro- va mikrotuzilishi.

Тўқима гормонлари 
Ҳозирги пайтда тўқима ва аъзоларда 50 хилга яқин гормонни синтезлаш 
қобилиятига эга бўлган ҳужайралар топилган. Бу ҳужайраларнинг кўп қисми 
хазм тизими аъзоларида, ўпка, буйрак, юрак ва бошқа эндокрин тизимига 
кирмайдиган аъзоларда учрайди. Гормон синтезловчи ҳужайраларни махсус 
иммуногистокимёвий усуллар ёрдамида аниқланади. 
Бу ҳужайралар биоген аминларнинг ўтмишдошларини карбок-
силсизлантириш ва уларнинг қолдиғидан пептид гормонларини синтезлаш 
қобилиятига эга. Бу ҳужайралар АПУД-тизимни ташкил қилади. Апудоцитлар 
синтезлайдиган гормонлар жуда кўп. Улар серотонин, секретин, мотилин ва 
бошқа моддаларни ишлаб чиқаради. 
Демак, гормонлар фақат махсус эндокрин безлардагина эмас, балки аъзо 
ва тўқималарда синтезланиши мумкин. Бу борада хазм тизимининг фаоллиги 
юқори, ундан апудоцитлар 20 тур гормон ишлаб чиқаради. Бу гормонлар энг 
аввало хазм аъзолари фаолиятини бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Бундан 
ташқари, хазм тизими гормонлари умумий модда алмашинувини назорат 
қилишда иштирок қилади. Бу гормонларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Улар 
асосан ингичка ичак шиллиқ пардасидаги ҳужайраларда синтезланади, шу 
туфайли уларни энтерин тизими гормонлари гуруҳига бирлаштирилади. 
Уларни яна гастроинтестинал гормонлар, деб айтилади. 
 
 
 
Адабиётлар: 
1. Балтина Т.В., Еремеев А.А. Практикум по физиологии человека и 
животных: учебно-методическое пособие/ Т.В.Балтина, А.А.Еремеев. - 
Казань: КГУ, 2009. – 43с. 
2. Агаджанян, Н.А. Нормальная физиология: Учебник / Н.А. Агаджанян, 
В.М. Смирнов. - М.: МИА, 2012. - 576 c. 
3. Занько Н.Г. Физиология человека. Методы исследования функций 
организма: лабораторный практикум / Н.Г.Занько.–СПб.: СПбГЛТА, 
2003.– 36с. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling