Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория машғулоти №12


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana14.11.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1772832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-lab. Endokrin bezlarning makro- va mikrotuzilishi.

Керакли жиҳозлар:
Шам билан тўлдирилган ваннача, катта ва кичик қайчилар, 2 та пинцет, қадаб 
қўйишга ишлатиладиган ниналар, дафтар, рангли қаламлар, расм ва 
жадваллар 
7..Ҳулоса.


Гипофиз 
Бу жуда кичик овал шаклдаги без бўлиб, асосий суякнинг турк эгари деб 
номланувчи чуқурчада жойлашган. Одамда безнинг оғирлиги 0,4-0,5 г бўлиб, 
пушти рангга эга. У мия асосидаги кулранг думбоғчадаги воронкасимон оёқча 
орқали осилиб туради. Гипофизнинг олдинги (аденогипофиз) ва орқа 
(нейрогипофиз) бўлаклари тафовут қилинади. Гипофизнинг олдинги ва орқа 
бўлаклари эмбрионнинг турли куртакларидан келиб чиққан. Олдинги бўлаги 
оғиз чуқурчасининг дорсал эпителийсидан, орқа бўлаги иккинчи мия пуфаги 
(диэнцефолон) дан келиб чиққан. 
Гипофизнинг олдинги бўлагида ишлаб чиқиладиган соматотроп гормон 
(ўсиш гормони) ўсаётган организмда ўсиш жараёнини бошқаради (40-расм). 
Адрено-кортикотропин, тиреотропин ва гонодотроп гормонлари шу бўлакда 
синтезланади. 
Гипофизнинг 
орқа 
бўлагида 
антидиуретик 
гормон 
(вазопрессин) ва окситоцин ишлаб чиқилади. Юқори ва остки гипофизар 
артериялар ҳисобига гипофиз қон билан таъминланади. 
2-расм. Гипофиз гормонлари ва уларнинг функцияси 
 Эпифиз 


Эпифиз мия дастасининг орқа 
сатҳида, тўрт дўмбоқнинг юқори 
устида, аниқроғи икки юқори 
дўмбоқ 
ўртасида 
жойлашган. 
Кўриш дўмбоқида юганчалар 
ёрдамида 
туташган. 
Одамда 
эпифиз мошдек келадиган овал 
шаклидаги без (3-расм). Узунлиги 
7-10 мм, эни 5-7 мм гача тенг
оғирлиги 0,2 г ни ташкил қилади. 
Унинг ингичкалашган учи пастга
қараган. Устидан бириктирувчи 
3-расм. Эпифиз топографияси. 
тўқима капсуласи билан қопланган. Капсуладан ичкарига кирган тўқималар 
безни бўлакчаларга (трабекулаларга) бўлиб туради. Без паренхимасида 
жойлашган махсус без ҳужайралари - пинеалоцит ва глиоцитлар эпифиз 
функциясини тормизловчи (балоғат ёшига етгунча) ва умуман модда 
алмашинувини бошқарувчи гормон ишлаб чиқади. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling