Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

 
Аннотация 
ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМЛАР ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
С.И.Қулмаматов, Б.Хасанов, Ў.А.Юлдашев 
Мақолада электрон ўқув-услубий мажмуалар асосида автоматлаштирилган тизимлар яратиш ва 
улардан ўқув жараѐнида фойдаланиш масалалари ѐритилган.
Таянч сўзлар: электрон ўқув-услубий мажмуа, электрон таълим, ўқув жараѐни, компьютер 
технологиялари, автоматлаштириш, дастурий таъминот. 
 
Аннотация 
АВТОМАТИЗИРОВАННЫЕ СИСТЕМЫ В УЧЕБНОМ ПРОЦЕССЕ И ИХ УПОТРЕБЛЕНИЕ 
С.И.Кулмаматов, Б.Хасанов, У.А.Юлдашев 
В статье раскрывается создание автоматизированных системы на основе электронный учебно-
методических комплекс и вопросы их употребления в учебном процессе. 
Ключевые слова: электронный учебно-методический комплекс, электронное образование, учебный 
процесс, компьютерные технологии, автоматизация, программное обеспечение. 
 
Summary
AUTOMATED SYSTEMS IN TEACHING PROCESS AND THEIR USAGE 
S.I.Kulmamatov, B.Khasanov, U
.А.Yuldashev 
The following article enlightens the creating of automated systems based on electronic teaching-
methodological complex and issues of their usage in teaching process. 
Key words: 
electronic teaching-methodical complex, electronic education, educational process, computer 
technologies, automation, software. 


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
87 
Қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш технологиялари 
УДК 631.43 
ТУРЛИ ОРГАНИК МОДДАЛАР БИЛАН МУЛЧАЛАШ ВА ТУПРОҚГА КАМ ИШЛОВ БЕРИШ 
ТАЪСИРИДА АГРЕГАТЛАР ТАРКИБИНИНГ ЎЗГАРИШИ
Р. Курвонтоев, А. Мусурмонов 
Гулистон давлат университети 
E-mail:
 kurvontoev@mail.ru 
 
Ўзбекистонда пахтачилик ва дончилик деҳкончиликнинг энг сердаромад тармоқларидан бири 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам пахта ва дон маҳсулотларини кўпайтиришда ҳосилдорликни ошириш 
биринчи муаммо бўлиб туради. Бунинг учун эса пахтачилик ва дончиликни фан ва техника ютуклари 
асосида интенсив технологиялар бўйича ривожлантириш керак бўлади. Бу, айниқса, ҳозирги пайтда аҳоли 
эхтиѐжларини керакли миқдорда ва сифатли пахта ва дон билан таъминлаш долзарб ҳисобланади. Демак, 
пахта ва дон эрта баҳорда ва кузда экиб юқори ҳосил ва барвақт йиғиштириб олишга баҳорги ҳароратни 
таъсири катта ва ўсув даврида сув етишмаслиги ҳосилдорликни камайишига олиб келади. Шу сабабли ҳам 
тупроқ ҳарорати, намлиги ва бошқа хоссаларини мақбуллаштириш давр талаби ҳисобланади. Бу муаммони 
ҳал қилиш учун ҳозирги пайтда пахтачиликда турли ҳудудларда тупроқни полиэтилен плѐнка ва турли 
мулчаловчи брикмалар билан мулчалаш масалалари кенг ўрганилган ва ўрганилмокда. Лекин бу муаммо 
дончиликда анча долзарб бўлиб дон экиладиган тупроқларда деярли ўрганилмаган. 
Қишлоқ хўжалигида пластмасса ишлатиш халқаро қўмитаси маълумоти бўйича 1959 йилда жаҳонда 
300 га ерда мулчалаш ўтказилган бўлса, 1976 йилда бу кўрсаткич 350 минг гани ташкил этган. Шундан 200 
минг га Японияда, 100 га АҚШда, 35000 га Испанияда, 26 минг га ер Францияда мулча материал билан 
қопланган. Ҳозирги вақтда бир қатор чет элларда - Япония, АҚШ, Германия, Франция, Италия, Испанияда 
(Galeton,1979; Mahrez, Katan,1981; 
Edmond, 1999;) мулчаланган ерда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 
етиштириш одатдаги агротехнологик тадбир ҳисобланади. 
Франциялик G. Brasser (1978) мулча сифатида, ѐруғлик таъсирида емириладиган плѐнкадан 
фойдаланишни тавсия этади. Бунда полиэтилен плѐнка 130-140 кунда қуѐш нури таъсирида ўз-ўзидан 
емирилади. Натижада полиэтилен плѐнка йиғиштиришга сарфланадиган қўл меҳнати иқтисод қилинади, 
ўсимликни меъѐрий ривожланишига ижобий таъсир этади. Плѐнка остида тупроқ ҳарорати ва намлиги яхши 
сакданади ва шунинг ҳисобига ҳосилдорликни очиқ майдонларга нисбатан юқори бўлишига эришилади. 
Кейинги йилларда Япония, АҚШ, Канада, Хитой, Мексика, Польша, Голландия, Ўзбекистон ва бошқа 
мамлакатларда (Galeton,1979; Mahrez, Katan,1981; Edmond, 1999; Tian, 1997; Xu Bangfa,1997; Chen Guan 
Wen,1997) 
бир йиллик қишлоқ хўжалик экинларини парваришлаш учун қуѐш нури таъсирида ўз-ўзидан 
емирилиб ўғитга айланадиган полиэтилен плѐнкалардан кенг фойдаланилмокда. Натижада плѐнка остидаги 
тупроқ таркибида етарли ҳарорат ва намлик бўлганлиги туфайли ўсимликлар уруғи тез униб чиқиши билан 
бир қаторда, ривожланиш даражаси-шоналаши, гуллаши, ҳосилга кириши тезлашади. Бунда ҳосил сифати 
яхшиланади, ҳамда сув ва ўғит тежалади. Айниқса, иссиқ об-ҳаво шароитли жойларда эрта баҳор 
бошланмасдан бақлажон, помидор экилса, ҳосилдорлик 20-30 фоизга, бодирингда 30-50 фоизга, қовун-
тарвузларда икки баробарга ошар экан. 1983-1988 йилларда Англияда 300 га экин майдонида қуѐш нури 
таъсирида ўз-ўзидан емириладиган полиэтилен плѐнка остига экилган шакар маккажўхоридан одатдаги очиқ 
майдонда экилганга нисбатан 6-7 марта кўп ҳосил олинган. 
И. Туропов (1994), Ш. Холикулов (1997), Н. Иброҳимов, М. Қодирхўжаева, Л. Мирзаев (2001), Л. 
Мирзаев (2004) ўтказган тажрибаларда тупроқ тиник, полиэтилен ғўзапоя билан мулчаланганда унинг сув, 
иссиқлик, озиқа, ҳаво тартиби яхшиланиб, ғўза ҳосилдорлиги ошиши кузатилган. 
А.Шералиев, М. Эргашевларнинг (1997) таъкидлашича, тупроқ, юзаси полиэтилен плѐнка билан 
қопланганда замбуруғларнинг патоген турларига нисбатан сапрофитларининг миқдори ортиши органик 
моддаларнинг минераллашишига, улар ҳосил қилган антибиотик моддалар эса патоген микроорганизмлар 
сонини мунтазам камайишига олиб келади. 
Р. Курвонтаев ва бошқаларнинг (1999, 2001) маълумотига кўра, мулча сифатида органик ўғитлар ва 
аммонийлаштирилган лигнин хамда полиэтилен плѐнкаларни ишлатиш мумкин. Мулчаланган вариантда 
нитрат шаклидаги азот кўп сақланиши, уларнинг ўсимликлар томонидан тез ўзлаштирилиши кузатилган.
Суғориладиган тупроқларга кам ишлов берилиб турли органик моддалар билан мулчалаш унинг турли 
хоссаларига таъсирини илмий жиҳатдан тадқиқот килиш катта аҳамияга эга. Шу мақсадда суғориладиган
Мирзачўл воҳаси тупроқларида 2015 йилдан дала тажрибаси олиб борилди. 

Тадқиқотнинг асосий мақсади Мирзачўл воҳаси суғориладиган тупроқларига кам ишлов бериш ва 


органик моддалар билан ғўза-ғалла навбатлаб экиш тизимида мулчалашни унинг агрофизикавий ва 



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling