Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


- расм. Автоматлаштирилган тест тизимнинг умумий тузилиши


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

1-
расм. Автоматлаштирилган тест тизимнинг умумий тузилиши. 


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
85 
Электрон ўқув-услубий мажмуалардаги мустақил таълим машғулотлари учун яратилган электрон 
ўқув-услубий материаллар автоматлаштирилган дастурий воситалар ѐрдамида фаолият олиб боради. 
Автоматлаштирилган ўқув-услубий материаллар таълим олувчиларга керакли мавзулар бўйича 
маълумотларни тавсия этади ва билимларни назорат қилади. Билимларнинг назорати натижасига қараб 
таълим олувчиларга турли савиядаги топшириқлар тавсия қилинади. Автоматлаштирилган ўқув-услубий 
таълим воситалари ѐрдамида таълим олувчилар ўқитувчининг ѐрдамисиз ҳам ўз билимларини ошириб 
такомиллаштириб бориши мумкин (Тоштемиров, 2010).
Ўқув жараѐнида мустақил таълимини ташкил этиш учун электрон ўқув-услубий мажмуалар яратиш 
ва жорий этишнинг долзарблиги қуйидаги омиллар билан белгиланади (Бегимкулов, 2007): 

талабаларнинг мустақил таълим олишга бўлган эҳтиѐжини эътиборга олиш ва уни амалга ошириш 
учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш

таълим тизимининг турли йўналишларида талабаларнинг фаол таълим олиш шаклларига бўлган 
эҳтиѐжини аниқлаш ва уни жорий қилиш; 

талабалар томонидан таълим мазмуни, методи ва замонавий воситаларини мустақил танлашлари учун 
зарур шарт-шароитлар яратиш

фан ва техника тараққиѐтининг бугунги даражаси билан мукаммал таништириш ва бўлажак 
мутахассисларни касбий тайѐргарлик сифатини ошириш; 

олий таълим муассасаларининг электрон ахборот-таълим муҳити ва интеграллашган ўқув-илмий 
ресурсларини яратиш; 

таълим жараѐнини ахборотлаштириш борасида тўпланган илғор тажрибаларни амалиѐтга жорий 
этиш;

замонавий ахборот технологиялари муҳитида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш имконини 
берувчи электрон ўқув-методик мажмуалар яратиш;

талабалар мустақил таълим олишларини ташкил этиш, амалга ошириш ва назорат қилишга оид ўқув-
методик адабиѐтлар, тавсиялар, ишланмалар, йўриқномалар, кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва бошқалар. 
Ўқув жараѐни учун электрон ўқув-услубий мажмуалар яратишнинг асосий мақсади – таълим 
жараѐнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш тамойиллари асосида ташкил этишни таъминлаш
таълим тизимида фаолият кўрсатаѐтган етакчи профессор-ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятларига таянган 
ҳолда, таълим сифатини ошириш, талабалар учун узлуксиз таълим олиш имкониятини яратиш, таълимнинг 
турли шаклларини ўзаро бир-бирига мувофиқлаштиришдан иборат. 
Ўқув жараѐни учун электрон ўқув-услубий мажмуалар асосида мустақил таълимни ташкил этиш 
анъанавий таълим шаклидан қуйидаги жиҳатлари билан фарқ қилади (Бегимкулов, 2007):

талабалар мустақил ишлаш имкониятининг катталиги; 

ўқув-методик таъминотнинг ранг-баранглиги; 

таълим олишни индивидуаллаштириш

етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларда фаолият кўрсатаѐтган юқори малакали 
профессор-ўқитувчилар ҳамда олимлар салоҳиятидан кенг фойдаланиш; 

талабалар бўш вақтини мазмунли ўтказишга шароит яратиш; 

талабаларнинг кенг аудиториясини қамраб олиш ва унинг натижаси сифатида ўзаро ҳамкорлик 
муҳитини яратиш; 

ўқув жараѐнида талабалар гуруҳини фаоллаштириш ва мувофиқлаштириш; 

талабаларни кузатиш, ѐрдам кўрсатиш ҳамда улар билан ишлашни индивидуаллаштириш ва 
табақалаштиришга қаратилган ахборот муҳитини яратиш; 

мультимедиа технологияларини қўллаш орқали талабаларда ўқишга қизиқишни орттириш

таълимнинг интерфаол хусусияти асосида талабаларнинг фикрлаш қобилиятларини ривожлантиш ва 
ўқув материалларини ўзлаштиришнинг самарадорлигини ошириш; 

реал ҳолатларда намойиш қилиниши қийин, ѐки мураккаб бўлган жараѐнларни моделлаштириш ва 
кузатиш имкониятларини яратиш; 

анъанавий ҳамда масофали таълим ўқув-методик таъминотининг самарали интеграциясини 
таъминлаш; 

талабаларга мустақил изланиш орқали ўқув материалларини топиш, ўрганиш ҳамда муаммоли 
масалаларни ҳал этиш орқали уларда маълум тадқиқот ишларини амалга ошириш кўникмаларини 
шакллантириш; 

талабаларнинг амалий касбий кўникма ва малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришда ўқув 
тренажер вазифасини бажариш; 

ўқув жараѐнида назорат таҳлилини сифатли ташкил этиш;



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling