Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


Тадқиқот объекти ва қўлланиладиган методлар


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

Тадқиқот объекти ва қўлланиладиган методлар 
Ўқув жараѐнини ташкил этишда компьютерлардан фойдаланилса жараѐн автоматлаштирилган тизим 
оситида фаолият олиб боради. Бунда компьютер ўқув жараѐнини ташкил этиш ва бошқаришда, ўқув 
режалар, ўқув дастурлари ва ўқув материалларини яратишга тавсиялар ишлаб чиқишда, тестлаштириш ва 
назорат қилишда педагогик ходимларга кўмакчи вазифасини бажаради.
Тадқиқот ишлари Гулистон давлат университети Ахборот технологиялари кафедраси базасида олиб 
борилди. Тадқиқот объекти сифатида университет ўқув жараѐнида компьютер тармоқларидан фойдаланиш, 
талабаларнинг таълим тизимида олган билимларини баҳолаш ва назорат қилиш тизимидан фойдаланиш 
жараѐни олинди. Тадқиқот жараѐнида педагогик кузатиш, суҳбат, педагогик тажриба, тўпланган 
маълумотларни таққослаш ва солиштириш методларидан фойдаланилди. 
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили 
Замонавий ўқув жараѐнини шу жумладан, масофали ўқитишни ташкил қилишда таълим хизматлари 
самарадорлигини оширишда ахборот маконининг ўрни жуда катта. Таълим муассасаларида фанлардан 
ахборот маконини яратиш Интернет ва Интранет тармоқларида таълим порталлари, электрон ўқув-услубий 
мажмуалар ташкил қилиш орқали амалга оширилади. 
Электрон ўқув-услубий мажмуалар асосида ўқитишни ташкил қилишда умумлаштирилган ўқитиш 
технологиялари ва тизимлари яратиш муҳим аҳамиятга эга. Умумлаштирилган ўқитиш технологиялари ва 
тизимларига электрон ўқув-услубий мажмуаларда жойлаштирилган ўқув дастурлари, режалар, дарсликлар, 
ўқув ва методик қўлланмалар, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари мазмуни, тест тизимлари 
мажмуасини келтириш мумкин. 


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
84 
Электрон ўқув-услубий мажмуалар масофали таълим тизимининг ривожланишига, шу билан бирга 
унинг асосий воситаси ҳисобланиб, масофали таълимнинг ташкилий-услубий ва меъѐрий-ҳуқуқий 
базасининг ривожланишига, таълим олувчилар ва педагогларни мутлақо янги воситалар билан таъминлашга, 
педагогик тадқиқотларни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Электрон ўқув-услубий мажмуалар асосида масофали ўқитиш амалга ошириладиган таълим 
муассасаларида мажмуага ўқув жараѐнини ташкил этиш ва бошқариш, унинг тузилмалари, молиявий-
хўжалик ишларини юритиш, ўқув режа ва дастурлар, ўқув материаллари, тестлар ва бошқалар ҳақида 
маълумотлар жойлаштирилади. 
Электрон ўқув-услубий мажмуаларнинг асосий ўқув-услубий қисми электрон дарслик тизимига 
асосланган. Электрон дарслик - компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ўқув 
услубини қўллашга, мустақил таълим олишга ҳамда фанга оид ўқув материаллар, илмий маълумотларнинг 
ҳар томонлама самарадор ўзлаштирилишига мўлжалланган электрон ўқув адабиѐти ҳисобланади (Узлуксиз 
таълим тизими учун ўқув адабиѐтларнинг янги авлодини яратиш концепцияси, 2002).
Электрон ўқув-услубий мажмуалар ўқув жараѐни мобайнида намойиш этиш воситаси, компьютер 
синфларида ташкил этиладиган мустақил ишлаш машғулотларида репититор, мустақил таълим олишга 
восита, амалий ва лаборатория ишларини бажариш мобайнида услубий ѐрдамчи, ўқувчилар томонидан 
билимларни ўзлаштиришини назоратчиси, амалий ва лаборатория машғулотлари учун масала ва машқлар 
билан таъминловчидир. 
Электрон ўқув-услубий мажмуалар ўқувчиларга ахборотни ўқиш, маърузаларни эшитиш, амалий ва 
лаборатория машғулотларига мўлжалланган вазифаларни бажариш, ўз билимларини текшириш ва зарур 
ҳолларда уларни тўлдириш, ўз-ўзини назорат қилиш каби билим шаклларини тавсия этиши мумкин.
Электрон ўқув-услубий мажмуалар ўз ичига тренажѐрлар, амалий ва лаборатория машғулотлари 
учун вазифалар, тест топшириқлари, бир вақтнинг ўзида билим бериш ва уларни ўзлаштириш жараѐнини 
назорат қилувчи дастурий таъминотларни қамраб олади (1-расм). Бошқача айтганда у ўқув предметларининг 
асосий ахборотли қисмини баѐн этувчи, олинган билимларни мустаҳкамлашга мўлжалланган машқлар, 
ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш имкониятини берадиган тест технологияларидан ташкил топади 
(Тоштемиров, 2008).

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling