Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
Download 5.36 Mb. Pdf ko'rish
|
internet ma\'lumot
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
Муҳаммадризо Огаҳий, Наманганда Исҳоқхон Ибрат, Тошкентда Абдулла Қодирий, Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Қорқалпоғистон Республикасида Ибройим Юсупов, Фарғонада эркин Воҳидов, Қашқадарёда Абдулла Орипов, Сирдарёда Ҳалима Худойбердиева, Андижонда Муҳаммад Юсуф номларидаги ижод мактабларида 1 623 нафар ўқувчига 246 нафар педагог таълим бермоқда. Бундай ташаббус келажакда бошқа вилоятларда ҳам давом этади. Кейинги йилларда ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, болаларимизни энг дурдона асарларимиз билан, жаҳон адабиёти билан таништириш, уларни ҳар томонлама баркамол бўлиб етишишлари учун “Ёш китобхон” кўрик-танловининг ташкил этилиши ва ғолиблар муносиб тақдирланиши натижаси ўлароқ халқимиз ичида ёш-ёш ўғил-қизларимиз қаҳрамонга айланаётганликлари тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатмоқда. Чунки айнан мактаб ёшидаги болаларда шахснинг бир қатор фазилатлари ва хусусиятлари: қатъийлик, нисбий мустақиллик, ўз олдига мақсад қўя олиш, хулқ-атворни ижтимоий жамоатчилик нуқтаи-назардан баҳолашга интилиш, ваъдага садоқат, катталарни ҳурмат қилиш, бурч ва жавобгарлик, ўз ҳис-туйғуси ва ички кечинмаларини бошқариш уқувига эгалик, кўзлаган мақсадига эришиш учун интилиш, уддабуронлик ва тиришқоқлик каби сифатлар шаклланади. Шунинг учун ҳам бу даврда бола тарбияга жуда муҳтож бўлади. Аҳолисининг аксари мусулмон бўлган давлатимизда болаларимизга инсонпарвар динимиз - ислом дини, ислом маданиятини тўғри тушунтириш бугунги глобаллашув жараёнида ҳар доимгидан-да муҳимроқ саналади. Ана шу маънода узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” доирасида умумтаълим мактабларида биринчи марта “Тарбия” фанининг ташкил этилиши жуда катта воқеа бўлмоқда. Албатта, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳам улкан. Бу фанни ислом дини, минг йиллик маърифатимиз, маънавиятимизни тўғри англай оладиган, ўзида миллий ғурурни шакллантирган, оилавий, ижтимоий жиҳатдан бошқаларга ўрнак бўла оладиган, болаларда ватанпарварлик, комиллик сифатларини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling