Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy


Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази


Download 5.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/273
Sana24.10.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1717990
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   273
Bog'liq
internet ma\'lumot

Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази 
бола “Мен”ни англайди, нутқ ҳам жуда тез ривожланади, катталар ишончини 
қозонишга ҳаракат, жавобгарлик ҳиссини сезиш, топшириқни ўз вақтида ва 
кўнгилдагидек бажаришга иштиёқли бўлиш, атрофдаги нарса ва ҳодисаларга 
қизиқувчанлик билан идрок қилиши ортиб, табиат ва турмуш воқеаларини 
кузатиши ривожланади, майда-чуйда нарсаларгача синчковлик билан 
кузатиш хусусиятлари устуворлик қилади. Шунинг учун ҳам мактабгача 
таълим вазирлигининг ташкил этилиши, давлат ва хусусий шерикчиликдаги 
МТТларнинг фаолият кўрсатилишига йўл очилиши бу борада амалга 
оширилаётган ишларга пойдевор бўлмоқда.
Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг кейинги босқичи бевосита умумий ўрта 
таълим соҳаси – мактаб таълими билан боғлиқ. Бир неча йиллар давомида таълим 
тизимимизда жуда катта бўшлиқлар ҳосил бўлган эди. Ўқитувчиларга паст назар 
билан қараш, уларни кераксиз, ишига умуман алоқаси бўлмаган ишларга жалб 
этиш, ўзи кам ойлик-маошини талон-тарож қилиш каби миллатимизга хос 
бўлмаган, давлатимизнинг фожеаси бўлган ишлар содир бўлди. Бу каби 
муаммоларни бартараф этиш учун ҳам кейинги йилларда ҳаммамизга маълумки, 
муаллимларнинг обрўсини ошириш, уларни жамиятимизда энг нуфузли ва обрўли 
кишиларга айлантириш учун ҳаракатлар бошланиб кетди. Биринчи ўринда 
“Ўқитувчининг мақоми тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
3
. Мана шу 
Қонун билан муаллимнинг давлат ва жамият, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари 
олдидаги мақомлари мустаҳкамланади. Ахир қаддини тик тутиб тура оладиган
ўзининг фикрига эга муаллимгина тоғ сингари болаларни тарбиялайди, таълим 
бера олади. Фикрлашга ўргата олади.
Яна бадиий адабиёт ва ижод соҳаларига қизиқадиган, иқтидорли ёшларни 
истеъдодни янада ривожлантириш учун барча ҳудудларда шароит яратиш, 
иқтидорли ёшларга адабиёт, тилшунослик ва чет тилини мукаммал ўргатиш 
мақсадида бутун Республикамизда Президент мактаблари, ижод мактаблари 
барпо этилмоқда. Масалан, ҳозирда атоқли адиб ва шоирларимиз номлари билан 
аталган 9 та ижод мактаби фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, Хоразмда 
3
https://uza.uz/uz/posts/oqituvchining-maqomi-togrisida-qonun-qabul-qilinadi_244822 



Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   273




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling