Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy


Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази


Download 5.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/273
Sana24.10.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1717990
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   273
Bog'liq
internet ma\'lumot

Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази 
нисбатан 40 фоиз кўп демакдир. Бундан ташқари мавжуд ОТМларда ҳам зарурий 
мутахассисни тайёрлаш мақсадида йўналишлар сони ошди. Олий таълимни 
ривожлантириш учун биргина 2019 йили 19 та янги олий ўқув юрти, жумладан, 9 
та нуфузли хорижий университетнинг филиали очилди. Етакчи хорижий 
университетлар билан ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури бўйича кадрлар 
тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу йили Олий таълим муассасаларига жами 146 минг 
500 нафар ёки 2016 йилга нисбатан 2 баробар кўп талаба ўқишга қабул қилинди. 
Жорий йилда бу кўрсаткич яна оширилиб, олий таълим билан қамраб олиш 
даражаси 25%га кўтарилиши кутилмоқда.
Олий таълим муассасасига ўқишга кираётган фарзандларимизнинг 
қобилиятига қараб фақат ижодий имтиҳон билан ўқишга қабул қилиш мумкин 
бўлган йўналишлардан тест олиб ташланди. Бу жараённи тўғри ва шаффоф, 
адолатли ва жаҳон стандартларига мос шаклда ўтказишга жуда катта аҳамият 
берилмоқда. Гендер тенглиги масаласида ҳам Янги Ўзбекистон босқичма-босқич 
ислоҳотлар қилиб бормоқда. Кўмакка муҳтож оилалардан чиққан, олий маълумот 
олиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 
Республика олий таълим муассасаларига улар учун 4%ли грант ажратилди. 
Бундан ташқари, 6 та йўналиш бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланди. 
Янги 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб магистратура таълим йўналишига тўлов-
контракт асосида ўқишга кирган хотин-қизларнинг шартнома суммалари давлат 
томонидан тўлаб берилиши белгиланди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда Ўзбекистон 
Республикасида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар яқин йилларда ўз 
самарасини беришни бошлайди. Мамлакатимизда мактабгача, умумий ўрта 
таълим, профессионал таълим ва уларни малакали мутахассислар билан 
таъминловчи олий таълим соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар 
кенг суръатда давом этади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   273




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling