Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
Download 5.36 Mb. Pdf ko'rish
|
internet ma\'lumot
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
шакллантиришда фидоийлик касб эта оладиган ўқитувчиларга ишониш мумкин. Бу борада олий таълим муассасаларига мумтоз адабиётимиз тарихини яхши ўзлаштирган, шарқ ҳикматлари, донишмандлигидан хабардор бўлган мутахассисларни тарбиялашдек вазифа ҳам кўндаланг бўлади. “Тарбия” фани дарслигининг асосини болаларга энг кичик амаллар – қўл ювишдан бошлаб, салом бериш, ота-она, қариндошлар, қўшничилик, ислом ва оила, миллий қадриятларни сингдириш, она тилини севишга ўргатиш, моддий ва маънавий мулкни сақлаш, қадрлаш, умуман олганда, ҳалол ва харомни ажратишга ўргатиш ҳамда энг асосийси она тилини севиш ва қадрлаш, Ватанни кўз қорачиғидай асрашга тарғиб қилиш ташкил этиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрда “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда шаклан ва мазмунан мутлақо янги, узлуксиз профессионал таълим тизими барпо этилиши, мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб 3 тоифадаги таълим муассасалари: касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар фаолият кўрсатиши белгиланди. Жорий ўқув йилида профессионал таълим тизимида республика бўйича жами 726 таълим муассасаси, яъни 339 касб- ҳунар мактаби, 211 коллеж ва 176 техникум фаолият кўрсатади. Ушбу 3 тоифадаги профессионал таълим муассасаларида халқаро стандартларга мувофиқлаштирилган таълим дастурлари асосида оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби иқтисодиётимизда муҳим ўрин эгаллаган 200 дан ортиқ ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрланади. Бу каби ислоҳотларнинг бош мақсади инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, камбағалликни тугатиш, аввало ҳар бир шахс ўзини, шу орқали давлатни таъминлаши, бой қилиши мумкинлиги кўзда тутилган. Кейинги 6 йилда барча таълимнинг асоси саналган олий таълим тизимимиздаги чорак асрдан бери йиғилиб келаётган кўпгина муаммолар ҳал этилди. Сўнгги олти йилда мамлакатимизда олий таълим муассасалари сони икки бараварга ошган. 2020 йилда олий ўқув юртларига кириш учун бир ярим миллионга яқин болаларимиз ўқишга ҳужжат топширди. Бу рақам ўтган йилга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling