Ойбекдиссер


Download 474 Kb.
bet19/39
Sana24.03.2023
Hajmi474 Kb.
#1291376
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   39
Bog'liq
bolalar va osmirlar sport maktabida yosh volejbolchilarning mashgulot samaradorligini oshirish usullari

Қўл тўпи


Кўниқма ва малакалар: Қўл тўпи ўйинчисининг ҳаракатлари: юриш,
йўналишни ўзгартириб югуриш, майдонда жойни танлаш, сакраш. Тўпни икки қўллаб кўкракда илиш, хар хил баландликда учиб ўтаётган тўпларни илиш. Тўпни елка баландлигида тирсакни букиб узатиш. Тўпни ендан, пастдан узатиш. Тўпни ерга уриб олиб юриш, жуфт бўлиб ҳаракат жараёнида тўпни узатиб олиб юриш. Тўпни таянч ҳолатда дарвозага ташлашни ўргатиш. Зона ҳимояларидаи 6*0,5*1 системаларини ўргатиш. Саккиз рақами шаклда ҳаракатланганда тўпни узатиш ва илиб олиш. Тўпни ердан узатиш ва санчиган тўпни илиб олиш. Ҳаракат йўналишини ўзгартириб тўпни ерга уриб олиб юриш.
Жуфт бўлиб ҳаракатда тўп узатиш ва бир химоячининг каршилигида дарвозага отишни такомиллаштириш. Тўпни ерга уриб сапчитиб узатиш ва узатилган тўпни илиб олиб чизиқ устидан сакраб дарвозага отишни ўргатиш. Зона ҳимоясига қарши ҳужум тактикасини ўргатиш. Ҳимоячи билан дарвозабониииг ўзаро ҳамкорлиги. Икки тарафлама ўкув ўйини. Мусобақа қоидалари ўқувчилар мустақил бажариш.

Футбол


Куникма ва малакалар. Футболчинииг майдон бўйлаб ҳаракатлари. Юриш йўналишини ўзгартириб юриш ва югуриш, майдонда жойни тамлаш. Думалаб келаётгап ва тушиб келаётган тўпларни оёқнинг панжа қисмининг ички ва ташқи томонлари билан тўхтатишни ўргатиш. Тўпни оёқни панжа кисминииг ички ва ташқи томонлари билан тепиб олиб юриш. Думалаб келаётган тўпни оёқнинг панжа қисмининг ички, ташқи ва юқори томонлари билан тепишини ўргатиш. Думалаб келаётган тўпни дарвозабон томонидан илиб олиш. Ҳар хил баландликда учиб келаётган тўпларни мушт билан уриб юбориш. Тўпни ён томонидан икки қўллаб бош устидан ўйинга киритиш. Тўпни узатиш, чалғитиш усулларини ўргаташ. Гуруҳли тактик ўйин билан таништириш. Ўқув машғулот ўйини.
Жуфт бўлиб ҳаракатда тўп узатиш ва бир ҳимоячининг қаршилигида дарвозага тепишни ўргатиш. Ҳаракат жараёнида тўпни олиб юришни мустаҳкамлаш. Бурчакдан тўпни дарвоза майдонига тепиб бериш. Ҳар хил ўзатилган ва тепиб берилган тўпларни кўкракда тўхтатиш ёки бош билан уриб дарвозага йўналтиришни ўргатиш. Икки тарафлама ўқув ўйини. Мусобақа қоидалари.

Download 474 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling