Олий асаб фаолияти физиологияси
Иккинчи сигнал тизими ва абстракт тафаккур
Download 394 Kb.
|
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Иккинчи сигнал тизими ва абстракт тафаккур.
Биринчи ва иккинчи сигнал тизимларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Одам-нинг барча ҳис-туйғулари, идроки ва тасаввури сўз билан ифодала-нади. Демак, биринчи сигнал тизимида ташқи дунёдаги жисм ва ҳодисалар пайдо қилган қўзғалиш иккинчи сигнал тизимига ўтка-зилади. Биринчи сигнал тизимини иккинчи сигнал тизими билан боғланмаган ҳолда фаолият кўрсатишини фақат ҳали тили чиқмаган болалардагина кузатиш мумкин. Ўқиш-ўқитиш ва ижодий фаолият иккинчи сигнал тизимини ривожлантиради ватакомиллаштиради. Одам сўзни битта товуш ёки товушлар мажмуаси, яъни товуш сигнали сифатида эмас, аксинча маълум мазмун тариқасида кабул қилади ва сўзнинг маъносини идрок қилади. Масалан, «аланга» сўзига шартли рефлекс ҳосил килинган. Агар шартли рефлексии вужудга келтириш вақтида «аланга» сўзи ўрнига «олов» сўзи ишлатилса, бу сўз ҳам ижобий натижа беради. Таҳсил олиш жараёнида ўқув ва ёзув марказлари ва мия пўстлоғининг бошқа марказлари ўртасида ҳам алоқа ўрнатилади. Ана шу сабабли, қўнғироқтовушига шартли рефлекс ҳосил қилинганидан кейин, одамга қўнғироқсўзи ёзилган қоғоз кўрсатилиши биланоқ шартли рефлектор реакция пайдо бўлади. Фикрловчи миянинг воқеликни акс эттиришни турли шакли бор. Маълум бир нарсани ҳиссий акс эттириш улар ичида нисбатан соддароғи, чунки у туйғу, тасаввур ва идрок этиш сифатида намо-ён бўлади. Атроф дунёни мавҳум-умумлаштирилган ҳолда акс эттириш анча мураккаб, чунки у мантиқий фикр юритишдан иборат бўлиб миянинг мавҳумий фаолият натижаси ҳисобланган хулоса ва мулоҳазалар шаклида намоён бўлади. Ташқи муҳитнинг ва организм-нинг ички ҳолатини муайян ҳиссий акс эттириш биринчи сигнал тизими томонидан эришилади. Энгаввало, организм рецепторлари таъсирловчи жисм ва ҳодисаларнингайрим хусусиятларини сезади. Бу, бевосита сезги асосида ҳақиқатни акс эттиришнинг бошка шаклларини масалан, идрок қилишни ривожланишига олиб келади. Тасаввур — муайян ҳиссий акс эттиришнинг мукаммал шакли ҳисобланади. Тасаввур қилинганда, энгаввало, организмни таъсир-лаган нарса ва ҳодисаларнинг муайян тасвирлари пайдо бўлади. Тасаввур аввалги таассуротларнинг мияда қолган изларини олий таҳ-лили ва синтези натижаси ҳисобланади. Тасаввур ассосиациялар зан-жирида ёки бўлмаса мураккаб вақтинча алоқаларига асосланган бўлади. Воқеликни мавҳум ва умумлаштирилган ҳолда акс эттириш фа-кат инсонгагина хос. Кўнгиддаги гапириладиган ёки ёзиладиган сўзлар ёрдамида, мавҳум тушунчаларга асосланиб фикр юритиш қобилия-тини ривожлантириш атроф дунёни мавҳум-умумлаштирилган ҳолда акс эттиришни пайдо қилади. Бу эса и неон ни табиат ҳодисаларини билиш ва улардан фойдаланиш учун катта имкониятлар яратади. Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling