Олий асаб фаолияти физиологияси


Download 394 Kb.
bet16/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Онг, тафаккур, хотира, диққат.


Онг — одам ОАФ нинг натижасидир. Иккинчи сигнал тизими туфайли одам ўз организми ва ташқи муҳитда, жумладан жамиятда вужудга келган ҳодисаларни онги орқали англаши мумкин.
Одамнинг ОАФ да иккинчи сигнал тизимининг етакчи рол ўйнаши тўғрисида, сўзлашиш символизацияси бўлмаганда, қоидага биноан фақат биринчи сигнал тизимидагина вақтли алоқалар ишлаб чиқарилиши тўғрисида илгари сўз юритган эдик. Бу алоқалар ихтисослашгандан сўнг, яъни онглилик даражасига (ҳали онглилик дара-жасида эмас) ўта бошлагач, улар иккинчи сигнал тизимнинг доимий назорати остига олинади. Биринчи сигнал тизимнинг вактли алоқалари, айрим ҳолатларда субсенсор қузғатгичларга ҳам ишлаб чиқарилади ва иккинчи сигнал тизимда акс этмаслиги мумкин. Бундай акс этмаслик, иккинчи сигнал тизимнинг организмни кандайдир фаолияти туфайли тормозланиб қолиши пайтида, масалан, ташқи омиллар, патологик жараёнлар ёки онтогенезнинг биринчи даврларида уни етарли ривожланмаслиги пайтида содир бўлиши ҳам мум­кин. Иккала сигнал тизимнинг ҳамкорликда фаолияти туфайлигина вақт бўйича ориентирланиш имконияти бор. Ушбу крнуният барча вактли алокалар ва улардан келиб чиқадиган тизимларга тарқалади ва унга, онгли (англаб етилган) ва англаб етилмаган реакциялар-нинг ўзаро харакат механизмлари ҳам бўйсинади.
Организмнинг онгли ва англаб етилмаган реакциялари ўртасида-ги нисбийлик муаммоларининг физиологик аспектига энг яқин ён-дошган олим И.П.Павлов бўлади. У, одам ва ҳайвонлар хулқ-атворини ўрганиш пайтида мия фаолиятида бир бутун боғланган учта боскични: шартсиз рефлексларни, биринчи ва иккинчи сигнал ти-зимларини кўриб чиққан. Онгтушунчасини белгилашда И.П.Павлов унга физиологик ҳодиса сифатида ендошган. И.П.Павловнинг ик­кинчи сигнал тизими тўғрисидаги концепциясига алоҳида аҳамият берган И.А.Орбели, бу тизимларнинг ўзаро фаолияти одам ОАФ нинг субъектив ва объектив томонларини акс эттириши ва айнан шу ҳол, иккинчи сигнал тизими фаолиятини белгилайдиган асаб жараёнлари динамикасининг натижаси эканлигини ёзган. Адабиёт-лардаги фикрлар ичида, буни тасдиклайдигани қам бор: «...иккинчи сигнал тизими биринчи сигнал тизими билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиб, вокеликни акс эттиришнинг инсонга хос шакллари бўлмиш - инсоннинг мақсадга қаратилган режали фаолиятини оддий орга низм сифатида эмас, балки жамоа тарихий ҳаёт фаолиятининг субъекти сифатида онгли акс эттиришнинг физиологик асоси бўлиб хиз­мат қилади».
Мия фаолияти учала даражасининг узлуксиз бирлиги ва ўзаро ҳамкорлик схемаси экспериментал жихатдан тасдикланиб, онгли, онгга яқинлашиш ва англамаслик даражаларида шаклланиш меха-низмларини ва ўзаро ҳамкорлигини чуқур ўрганиш дастури ҳисоб-ланади.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling