Олий асаб фаолияти физиологияси


Download 394 Kb.
bet14/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Ҳиссиётлар назарияси. Периферик назарияга асосан ички аъзо-лар ва мушак фаолиятининг ўзгариши ҳиссиётларнинг пайдо бўли шига олиб келади. Бу назарияга риоя қилган ҳолда туб ҳиссиетлар келиб чикишини тушунтириш мумкин, аммо бу назария юкрри иж-тимоий даражадаги хиссиётларнинг пайдо бўлишини тушинтира олмайди.
Марказий ёки таламик назария ҳиссиётларнинг пайдо бўлишини перифериядан келадиган афферент импульеларнингтаъсирида ўзга-радиган таламус фаолиятига боғлайди. Таламусда ривожланган қўзға-лиш икки йўл бўйлабтарқалади. Биринчи йўлдан у мия пўстлоғига етади ва субъектив туйғуларни (қўрқиш, қувонч ва ғазабланишни) пайдо қилади. Иккинчи йўл билан қўзғалиш гипоталамусга етиб келади ва ҳиссиётларнинг объектив қисми бўлган вегетатив ўзга-ришларни пайдо қилади, яъни юрак уриши тезлашади, томирлар кенгаяди ёки тораяди, нафас олиш ўзгаради ва шу каби ўзгаришлар пайдо бўлади.
Ҳозирги пайтларда кенгтаркалган Пейпс назариясини таламик назариянинг ривожи деб ҳисобласа бўлади. Пейпснинг фикрича ҳис-сиётларнинг шаклланишида миянинг лимбиктузилмалари асосий рол ўйнайди. Гиппокампда пайдо бўлган ҳиссиётнинг қўзғалиши мамилляр таналарга таркалади, кейин таламус орқали белбоғ пушта­га ўтади ва ундан мия пўстлоғига етиб келади. Ҳис-ҳаяжон қўзғали-ши бу тузилмалар ўртасида, яъни Пейпс ҳалқасидан узоқ вақт айла-ниб юриши мумкин. Айрим хиссиётларнинг турғунлиги ана шу ҳал-қада қўзғалишнинг узоқ вақт узлуксиз ҳаракатда бўлиши билан тушунтирилади.
Ҳиссиётларнинг ривожланишида миянингтурли тузилмаларини аҳамияти жуда каттадир. Ҳиссиётларнинг вужудга келиши гоме­остазни таъминловчи ва физиологик ритмларни бошқарувчи тузил-маларга боғлиқ. Масалан, оч йиртқич ҳайвон овқатга бўлган эҳтиё-жини қондириш, яъни гомеостазни саклаш учун ўзидан кичикроқ ҳайвонга ҳужум қилади ва ўзидан кучлироқ ҳайвоннинг тажовузи-дан қўрқиб, ваҳимага тушади ва ундан ўзини олиб қочади. Ҳиссиёт-ларга тегишли мия тузилмаларидан энг муҳими лимбик тизимдир. Бу тизимга таламуснинг олдинги ядролари ва сал пастрокда жой-лашган гипоталамус киради. Ҳиссиётларни қўзғатувчи вегетатив р^еакцияларни гипоталамуснинг маълум қисмлари юзага чиқаради. Ўрта миянинг ён қисмларида чуқур жойлашган бодомсимон ядро, у билан ёнма-ён турган гиппокамп ҳам лимбик тизим таркибига ки­ради. Гиппокамп валимбиктизимнингбошқа тузилмаларини белбоғ пушта ўраб туради. Деярли барча анализаторлардан мия пўстлоғига чиқувчи афферент импульелар лимбик тизимнинг бирорта тузилма­ларидан ўтади. Пўстлоғдан периферияга йўл олган импульелар ҳам ўз навбатида бу тузилмалардан ўтади.
Бодомсимон ядрони электр токи билан бевосита таъсир этилса ғазабланиш, қўрқиш ватажовуз ҳиссиётларни ҳосил қилади. Бу яд­рони гиппокамп билан бирга қўшиб олиб ташлаш тажовузкор май-мунларни юввош ва ишонувчан қилиб қўяди.
Тўрсимон тузилма ва пўстлоғ ости ядролари (қора субстанция) ҳам ҳиссиётларни ривожланишида фаол иштирок қилади. Катта ярим-шарлар пўстлоғинингталамус билан бевосита боғланган пешона со-ҳалари хиссиётлар учун катта аҳамиятга эга.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling