Олий асаб фаолияти физиологияси
Одам олий асаб фаолиятининг хусусиятлари
Download 394 Kb.
|
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Одам олий асаб фаолиятининг хусусиятлари. Ташки ва ички му-ҳитнингтурли сигналларига одамда ҳам шартли рефлекс хреил қилиш мумкин ватегишли шароитларда, бу рефлекслар шартли ва шартсиз тормозланишга учрайди. Атроф-мухит ҳодисалари ва жисмлар тўғри сидаги сигналларни инсон сезги аъзолари орқали бевосита кабул кдлиб, анализаторлари ёрдамида ушбу ахборотларни тахдил ва синтез килади.
Ташқи ва ички муҳитни бевосита тасаввур қилиш одам ва ҳай-вон учун ягона бўлган биринчи сигнал тизимини ташкил этади. Пекин, одамда, меҳнат фаолияти ва ижтимоий ривожланиш туфайли иккинчи сигнал тизим, яъни сўз билан боғлиқбўлган тизим ривож-ланади ва такомиллашади. Бу тизим ёзма ва оғзаки сўзни англаш ҳамда гапириш ва ёзишдан иборат. Одамда нутқнинг ривожланиши мураккаб жараён бўлиб, гапириш учун нафас мушаклари, ҳиқилдоқмушаклари, тил, ҳалқум ва лаблар ҳаракати уйғунлашиши керак. Бу мушакли аъзоларнинг иши юқори даражада бир-бирига мослашмагунча, бола сўзларни нотўғри талаффуз қилади. Шунинг учун, гўдак билан гаплашганда ҳам, унга гапирилаётган ва ўргатилаётган сўзларни тўғри талаффуз қилиш ло-зим. Инсон болалик давридоноқ шахе сифатида шакллана бошлайди ва бунда, унинг болалар жамоасига қўшилиш даври муҳим рол ўйнайди. Бу жараёнда бола дуч келадиган қийинчиликлар ва муваф-фақкиятсизликлар келажакда уни ўз атрофидагилар билан чикиша олмаслигига, баъзан эса, ҳатто касал бўлиб қолишига хам олиб келиши мумкин, натижада, у ўзига ишонмайдиган ва атрофидаги-ларга лоқайд бўлиб ўсади. Реакциялари сует бўлган ва бошкалар билан ўйнашга яхши ўрганмаган боланинг жамоага қўшилиши жуда қийин кечади. Бола томонидан ҳаётнинг биринчи йилларида ўзлаштириладиган маълумотларнинг микдори, кейинчалик уни умри давомида олган ахборотларидан кўп бўлади. Шу туфайли ҳам, болани атроф-муҳит таъсиротларидан ажратмасдан, аксинча, уни ушбу муҳит билан му-носабатларини осонлаштирган ҳолда, қабул қиладиган маълумотлар-ни ўзлаштириш ва сингдириш учун зарур шарт-шароитларни яратиб берган ҳолда тарбия килиш керак. Табиатан, боланинг асаб тизими беҳисоб маълумотларни кабул қилиш ва ўзлаштиришга мослашган бўлиб, агар ушбу табиий эҳтиёж қондирилмасдан боланинг харакат-лари чекланиб қўйилса, боланинг ривожланишига ва олий асаб фаолияти га салбий таъсир кўрсатади. Одамзот жамиятдан ажралган ҳолда ва бошқа инсонлар билан мулоқотдан махрум бўлса, унда иккинчи сигнал тизими ривожлан-майди. Демак, ижтимоий ҳаёт билан иккинчи сигнал тизими узлук-сиз боғликдир. Одамлар жамиятидагина, инсон шахе сифатида шаклланади, унинг ички қиёфаси бошка одамлар билан бўлган мулоқотда шаклланади ва шу жараёнда одам ўз хатти-ҳаракатлари би-лан маълум бир чегараларни аниклайди, ўз хулқ - атворини бошқа одамлар томонидан баҳоланишига аҳамият беради ҳамда уни, жами-ятталабларига монандлаштиришга интилади. Инсонларга маълум бир гуруҳ аъзоси бўлиш хос бўлиб, ушбу гуруҳнинг ўзи тўғрисидаги фикрига қизиқади ва уларнингталабларига итоат қилади. Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling