Олий асаб фаолияти физиологияси
Download 394 Kb.
|
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Доминанта ва шартли рефлекс.
Доминанта — асаб фаолиятининг ишчи принципи ва хулқ-атвор вектори тўғрисидаги таълимот бўлиб, у, организмнинг конкрет хулқ-атворни бажаришга олдиндан яширин тайёрлиги кўринишида, у ёки бу рефлекторли (шартли ва шарт-сиз) реакцияни жорий қўзғатувчига жавобан пайдо бўлиш эҳтимол-лигини аникдайди. Доминант ўчоғининг муҳим хусусиятлари бўлиб юқори қўзғалувчанлик, яъни қузғалувчанликдан келувчи тўлқин-ларга ҳозиржавоблик ва марказнинг бундай қўзғалишларни умум-лаштириш қобилияти ҳисобланади. Доминанта ўчоғида стационар қўзғалишнинг маълум бир даражаси ўрнатилади, у олдинги бўсаға ости қўзғалишларни умумлаштиришга ва ушбу шароит учун опти-мал иш ритмига ўтказишга кўмаклашади. Бундан келиб чиққан \олда, доминанта ўз даражасига етишидан олдин, суммацион рефлекс даражасини ўтиши зарур. Шу вақтнинг ўзида шартли рефлекс ҳам, ўз даражасига етишдан олдин, доминанта стадиясини ўтади. Доминантанинг шаклланиш жараёнида биргаликда ўтувчи тор-мозланиш жараёни муҳим рол ўйнайди. Марказдаги қўзғалиш ҳола-ти, энг узоқ манбалардан келган қўзғалишлар билан мустаҳкамлан-ганда, етарли мустаҳкам, яъни инерт бўла туриб, ўз навбатида, ай-рим бошқа марказларни, ўзлари билан тўғридан-тўғри муносабатда бўлган импульсларга жавоб бериш қобилиятини пасайтиради. Биргаликда ўтувчи тормозланиш ўз вақтида бўлиши керак, яъни бошқа аъзоларни ва бутун организмни ишлаши учун мувофикдаштириш аҳамиятига эга бўлиши керак. Бу, кўп энергия талаб қилувчи энг нозик ва шу билан бирга энг тез шикастланувчи жараёндир. Тормозланиш жараёни доминантни нафақат тартибга солади ва қувватлай-ди, балки унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиши, яъни доминантанинг ўзи тормозланиши мумкин. Доминантанинг мавжудлигида вақт омили катта рол ўйнайди. Марказлардаги функционал ўзгаришлар-нинг узоқ муддат содир бўлиши доминантани мустахкамлиги, инерт-лиги, суммация бўлиш қобилияти каби хусусиятлари га асосланган. Доминанта, оптимал қўзғатувчиларнинг маълум бир тўплами мав-жудлигига суянади, лекин, асосан уни шартли ва шартсиз рефлекс -лардан фаркдовчи кейинги изли жараёнларга суянади. Катта ярим шарлар пўстлоғи доминанта учун адекват рағбатлар-ни шакллантиради, шу рағбат сабабли мое равишдаги доминанта-ларни ишга туширади ва уларнинг ўзаро ҳаракатланишини ҳамда бошқа хусусиятга ўтишини таъминлайди. Бундай хусусиятлар, энг кўп даражада, юксак ассоциатив пўстлоқ соҳаларига хосдир. Бундан келиб чиққан ҳолда, доминанта механизмларини шартли рефлекс -лар ҳосил бўлиш механизмлари билан синтез заруратдир ва мақсадга йўналтирилган хулқ-атворни ташкил қилиш учун етарлидир. Доминанта унинг фаол ижодий характерини таъминлайди, мустаҳкам-ланган махсус шартли рефлекс эса — унинг адаптация бўлиш харак терини, яъни хулқ-атворнинг объектив воқеликка айнан мое кели-шини таъминлайди. Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling