Олий асаб фаолияти физиологияси


Download 394 Kb.
bet3/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Шартли рефлекслар
Шартли рефлекслар шартсиз рефлекслар асосида пайдо бўлади. Улар ҳайвоннинг индивидуал ҳаёти даврида вужудга келади, яъни унинг ёйи ҳайвон туғилганда мавжуд бўлади. Шартли рефлекслар ҳайвоннинг индивидуал ҳаёти давомида орттирилади ва организм ҳаёт фаолиятини доимо ўзгариб турадиган атроф-муҳит шароитига мослашишини таъминлашда мухим рол ўйнайди.
Муҳит омилларининг ўзгариш диапазони қанча кичик бўлса, ҳайвон хулқ-атвори шунчалик кўп даражада, аждодлари генотипида «ёзилган» тажрибага суяниши мумкин. Аксинча, атроф-муҳит канчалик ўзгарувчан бўлса, тур вакиллари тажрибасининг прагматик қим-мати шунчалик кам ва шахсий-индивидуал тажриба орттиришга бўлган зарурат шунчалик кўп даражада ошади. Индивидуал тажриба турли йўллар билан орттирилади, уларнинг асосида тирик организмларни ўрганишга бўлган умумий қобилияти ётади. Бу эса, организм-ни муҳит хусусияти — ўрганиш элементлари ни маълум муддатга хотирада сакдаб қолиш хусусияти туфайли амалга ошади.
Шартли рефлекслар организм адаптациясида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар туфайли организмнинг хулқ-атворида ўзгарувчан шароитларга мутаносиблик ва эгилувчанлик пайдо бўлади. Барча шарт­ли рефлексларнинг пайдо бўлишида МАТнинг юқори боскичлари иштирок этиши лозим. Шартли рефлексларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улар организмнинг индивидуал ҳаёти давомида хрсил бўлади ва доимий бўлмайди, организмнинг ҳолати ва муҳит шароитларини ўзгаришига боғлиқравишда йўқолиши ёки аксинча янгидан пайдо бўлиши мумкин. Шартли рефлексларнинг вақтинчалик хусусиятга эга эканлиги тормозланиш жараёни мавжудлиги би­лан таъминланади ва у қўзғалиш жараён билан биргаликда шартли-рефлекторли фаолиятдинамикасини белгилайди.
Шартли рефлексларнинг умумий белгилари. Шартли рефлекс­лар мослашиш хусусиятига эга бўлиб, хулқ-атворни конкрет атроф-муҳит шароитларига мослашган ва пластик ҳолатга келтиради. Ҳар қандай шартли рефлексларни ҳосил қилиш учун бош миянинг юқори бўлимлари иштирок этиши зарур. Шартли рефлекслар ҳар бир тур-нинг конкрет вакилини индивидуал ҳаёти жараёнида орттирилади ва йўқбўлади. Индивидуал хотирага, ҳар қандай шартли таъсирлов-чи ва шартсиз жавоб реакциясини тасодифан мое келиши ёзилмай-ди, факат уларнинг вақт жиҳатдан анча мое келиш эҳтимоллиги борларигина ёзилади. Бошқа тасодифан ҳосил бўладиган барча ало-қалар тормозланади. Шартли рефлекслар сигналли хусусиятга эга, яъни кейинчалик пайдо бўладиган шартсиз рефлексии олдини олади ва организмни унга мослаштиради. Шартли рефлекслар ёрдамида ҳай-вонлар хавфнинг олдини олиш ёки ўлжани ушлаб олишга, бошқа жинедаги ҳайвон билан учрашувга ва шу кабиларга тайёрланиши мумкин.
Шундай қилиб, шартли рефлекслар — одам ва ҳайвонларнинг индивидуал орттирилган тизимли мослашув реакцияси бўлиб, МАТда шартли (сигналли) таъсир этувчи ва шартсиз рефлекторли акт ўрта-сида вақтинчалик боғланиш пайдо бўлиши асосида вужудга келади.



Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling