Олий асаб фаолияти физиологияси


Шартли рефлексларнинг тормозланиши


Download 394 Kb.
bet5/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Шартли рефлексларнинг тормозланиши.


Бегона ёки кучли қўзғатувчилар, шу билан бирга организм ҳолсизланган пайтда кучеиз кўзғатувчилар таъсирида шартсиз рефлекслар тормозланиши (сусайиши ва йўқолиши) мумкин. Ташки (шартсиз) ва ички (шартли) тормозланиш фаркданади.
Ташқи тормозланиш. Ташқи тормозланиш деганда жорий шартли-рефлекторли фаолиятни, унинг учун бегона бўлган ориентирланган ёки бошқа бир шартсиз рефлекс чақирувчи қўзғатувчи таъсири остида тезлик билан тормозланиши тушунилади. Бу тип тор­мозланиш, пайдо бўлиш механизми бўйича туғма ҳисобланади. Шартсиз тормозланиш ташқи деб айтилишига сабаб, унинг пайдо бўлиши, тормозли рефлекс таркибидан ташқарида ётишидадир.
Ориентирланган рефлекс — шартсиз тормозланишнинг кўпроқ учрайдиган омилидир. Бу рефлекс, беҳос ва бегона қўзғатувчида мавжуд бўлган ахборотни тўлалигича қабул қилиш учун пайдо бўла-ди.
Кундалик ҳаётда инсон ўз фаолиятини янги, беҳосдан пайдо бўлган қўзғатувчига эътиборини қаратиши туфайли тўхтатганини кўп кўрамиз. Ушбу рефлекснинг пайдо бўлиши моментида рақобат-чи рефлексларнингбиргаликдаги тормозланиши намоён бўлади. У, чуқур ёки саёз, қисқа ёки узоқ муддатли бўлиши мумкин ва ориен­тирланган ҳамда тормозланиш рефлексларинингфизиологик кучига боғлиқ. Қайта қўзғалган вактда, ўрганиш оқибатида ориентирланган рефлекс йўқолади, бир вақтнинг ўзида ташқи тормозланишнинг самараси ҳам пасаяди. Бундай тормозланишнинг бошқа тури — дои-мий тормозланиш у ёки бу тормозланувчи рефлексга ўз таъсир сама-расини доимийлиги билан фаркланади. Ташқи тормозланиш стабил-лиги, хусусан, рефлекторли актни тормозловчи физиологик куч билан белгиланади. Организм ҳаёти учун мухим рефлексларга турли шикастловчи таъсирларга (оғриқтаъсирлари ҳам шу жумладан) нис-батан бўлган мудофаа шартсиз рефлекслари киради. Мудофаа дои-мий тормозини давом этиш муддати унинг кучи ва тормозланувчи рефлекс хусусиятига боғлиқ.
Агар таъсирнинг жадаллиги оширйлса, у чақирадиган самара ҳам ошади (куч қонуни). Лекин, таъсир кучи янада купайтирилса унинг самараси пасаяди ёки йўқолади. Ушбу натижанинг асосида толикиш эмас, балки чегарадан ташкари тормозланиш ётади. Бу ҳолни И.П. Павлов ҳимоялаш деб номлаган, чунки у, мия хужайралари томонидан энергетик ресурсларни хаддан ташкари кўп сарфлашини олдини олади. Тормозланишнинг бу тури ҳайвон асаб тизимининг функционал ҳолатига, ёшига, типологик хусусиятига, гормонал со-хасининг ҳолатига ва бошкаларга боғлиқ. Турли жадалликдаги таъ­сирларга нисбатан ҳужайранинг чидамлилик чегараси уни ишлаш қобилияти чегараси дейилади ва бу чегара канчалик'юкрри бўлса, хужайра шунчалик ўта кучли таъсирларга бардош беради. Чегарадан ташқари тормозланишнинг энг чекка ҳолати, одам ва ҳайвонларда ўта кучли қўзғатувчилартаъсирида пайдо бўладиган карахтлик ҳисоб-ланади. Одам ступор ҳолатига, яъни тўла ҳаракатсизлик ҳолатига тушиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатлар фақатгина жисмоний куч­ли таъсир остида (масалан, бомба портлаши) эмас, балки маънавий ҳаяжонланиш окибатида (масалан, яқин инсон ўлганлиги тўғрисида қўққисдан хабар топиш) ҳам юз беради.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling