Олий асаб фаолияти физиологияси


Download 394 Kb.
bet15/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Ҳиссий зўриқиш. Ҳиссиётларни, ички эҳтиёжларнинг ҳосил бўлиши ёки ташқи таъсиротлар, масалан хотирадаги маълумотларни эслаш уйғотади. Ҳиссиётлар одам кайфиятини ўзгартиришдан бошқа, яъна бир қанча ички аъзоларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсата-ди: қонда адреналин миқдори кўпаяди, юрак фаолияти тезлашиб, қон босими кўтарилади, газлар, модда ва энергия алмашинуви жа-даллашиб кетади. Оддий шароитда мушакларбирин-кетин ишга туширилса, ҳис-ҳаяжон вақтида ҳаммаси бирдан фаол ҳолатга келиши мумкин. Мушакларни таъсиротларга сезгирлиги кучайиб чарчаш жараёни секинлашади. Демак, ҳис-ҳаяжонни қўзғалиши организмнинг фойдаланилмаган имкониятларини юзага чиқаради ва мақсадга ^ти-шишини осонлаштиради. Энг аввало эхтиёжни пайдо бўлиши, ундан сўнг бу эҳтиёжни қондириш учун зарур бўлган омил ва имконият-ларнинг етишмовчилиги ҳиссий зўриқишга сабаб бўлади. Мақсадга етиш учун зарур бўлган омилларни билим, кўникма, тажриба, энергия ва вакт ташкил этади. Организмда бу омилларнинг бирортаси етарли бўлмаса, зўриқиш ҳолати ривожланади. Эҳтиёж, мақсаднингахами-яти канчалик катта бўлса, омил етишмовчилиги қанчалик кўп бўлса, зўриқиш даражаси шунчалик юқори бўлади. Зўриқиш маълум дара-жага етганидагина ҳиссиёт уйғонади.
Зўриқишнинг 4 та даражаси бор: биринчи даражаси организмни диққат эътибори, иш қобилияти ортиши билан ифодаланади. Одам олдидатурган вазифа янги бўлса, унга нисбатан қизиқиш кучаяди, руҳий ва жисмоний имкониятларни ишга солади. Бундай ҳолат орга­низмни чиниктиради, иш қобилиятини оширади вафойдали бўлади. Биринчи даражадаги зўриқиш ҳолатида ишга солинган имкониятлар эҳтиёжни қондириш ва мақсадга етиш учун етарли бўлмаса, зўри-қишнинг иккинчи даражаси ривожланади, манфий ҳиссиёт пайдо бўлади. Одам норози бўлади ва жахди чиқади. Бутун имкониятлари­ни ишга солиб, олдида турган масалани ечишга ҳаракат қилади. Агар, организм эга бўлганидан кўп микдорда қондирилиши зарур бўлган эҳтиёж омилларини кўп микдорда талаб қилса, аммо организмнинг имкониятлари ўша масалани ечиш учун етарли бўлмаса, зўриқиш нинг учинчи даражаси ривожланади. Мақсадига етишга кўзи етмаган одам хафа бўлиб сиқилиб, эзилади. Ҳиссий зўриқишнинг бу даража-сида организм аъзолари ва тизимларнинг фаолияти кескин салбий-лашиб кетади. Аклий ва жисмоний имкониятлари камаяди, одам ҳеч бир ишга қўл ургиси келмай крлади, зарар етказувчи омилларга каршилиги пасаяди. Бундай ҳолатнингузоқдавом этиши организмда турли касалликларни пайдо бўлишига ва ривожланишига олиб кела-ди. Шу сабабдан, зўриқишнинг учинчи даражасини астеник зўри-қиш деб аталади. Ҳиссий зўриқишнинг учинчи даражасини орга­низмнинг ўзига хос ҳимоя реакцияси деса бўлади. Чунки имконият­лари етарли эмаслигини сезган организм максадга эришишдан воз кечишга мажбур бўлади. Аммо, мақсаднинг аҳамияти ва унга етиш зарурияти сакданиб қолса, организм мушкул аҳволга тушади. Бу-нинг натижасида ҳиссий зўриқиш тўртинчи даражага ўтади. Бунда невроз ҳолат кузатилади ва баъзи бошкарув механизмларнинг ши-кастланишига олиб келади.
Ҳиссий зўриқиш даражаларини бири иккинчисига утиши турли-ча бўлиши мумкин. Шароитга қараб, бирдан иккинчи ёки учинчи даражадаги ҳиссий зўриқиш ҳолати вужудга келиши мумкин. Асаб тизими, энг аввало организм етиши учун зарар бўлган масаланинг аҳамияти ва мураккаблигини, бу масалани ҳал қилиш учун зарур омиллар микдорини белгилайди. Зарур микдор билан бор бўлган миқ-дорлар ўртасидаги фарқ қанчалик катта бўлса, тараққий этган ҳис-сий зўриқиш даражаси ўшанча юқори бўлади.
Ҳиссий зўриқишнинг бу тўртта даражаси соф ҳолда жуда ҳам кам учрайди. Кўпинча оралиқҳиссий зўриқиш даражалари кузатила­ди. Масалан, иккинчи ва учинчи даражалар оралиғидаги бўлган ҳис-сий зўриқиш ҳолатида организмнинг акдий имкониятлари пасайиб кетган бир вактда, унинг энергетик имкониятлари сакданиб крлади ва ортиб кетиши ҳам мумкин. Ана шу пайтда акд-идрокни йўқотган одам ҳар хил беъмани ишларни қилиб қўйиши мумкин. Ҳиссий зўри-қишнинг орал и қ даражалари бошқа бир шаклларда намоён бўлиши мумкин. Бунда одамнинг акд-идроки ўзгармайди, ўз ҳолатини ва теварак атрофдаги хавфни тўғри баҳолаш қобилияти сакданиб қола-ди, аммо энергия манбалари камайиб кетганлиги сабабли ўзини хавф-хатардан сакдашга кучи етмайди.
Маълум шароитда ривожланган ҳиссий зўриқиш даражасининг паст ёки юқори бўлиши одамнинг ҳаётий тажрибасига ҳам боғлиқ. Ўхшаш шароитларни бошидан кечирган тажрибали одам унча изтироб чекмайди. Қийинчиликларни енгиб ўтишга ўрганмаган, тажрибаси йўқ, кучсиз одамларда ҳиссий зўриқиш жуда ҳам кучли бўлади.
Демак, одам ҳиссий зўриқишларни осонгина бошидан кечириши учун зарар бўлган омилларни — билим, кўникма, вақт, энергияга етарли микдорда эга бўлишга интилиши лозим.



Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling