Олий асаб фаолияти физиологияси


Ёш болалар асаб тизимининг


Download 394 Kb.
bet12/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Ёш болалар асаб тизимининг хусусиятлари. Болаларнинг бош мия-си ёшига қараб айрим ўзгаришларга учрайди. Бола 8-9 ойлик бўлган-да, унинг бош мияси оғирлиги, янги туғилган пайтдагидан икки баравар, 3 ёшга кирганда - уч баравар кўп бўлади. Болалар бош мияси улар ривожланишининг биринчи йилларида тез тараққий эта-ди. Ёш болалар, айниқса, янги туғилган чақалоқларда бош миянинг сиртқи томони яхши ривожланмаган бўлиб, катта пушталарни бир-бири билан қўшиб турадиган ва катта пушталардан ажралиб чиқади-ган майда пушталар бўлмайди. Бундай майда пушталар 6 ойдан ке-йингина пайдо бўла бошлайди.
Бош мия ярим шарларининг пўстлоғи ҳам катта одамларникидан фарқ қилиб, 1 ёшдан 8 ёшгача бўлган болаларда бу пўстлоқ катта-ларникига нисбатан юпқароқбўлади. Шу билан бирга, айрим ҳужай-ралар қаватидаги асаб ҳужайралар жуда зич жойлашган. Бола 6-7 ёшга етгач мия пўстлоғининг қаватлари аниқ шаклга эга бўлиб, олти қаватли тусга киради.
Болаларда шартли рефлекслар ҳосил қилиш учун катта одамлар-дақўлланиладиган усуллардан фойдаланиб бўлмайди. Баъзи шартли рефлекслар бола туғилгандан кейин биринчи кунларданоқҳосил були­ши мумкин. Бир ой ўтгач шартли рефлекс ҳосил қилиш осонлаша-ди, айниқса, овқат ейишга оид рефлекслар жуда кўп ҳосил бўлади. Масалан, чақалоқни эмизиш пайтидаги каби ҳолатда ушлаб турил-са, у оғзини очиб, бошини икки томонга айлантиради ва лабларини сўра бошлайди. 1,5-2 ой ўтгач ёруғлик ва товушларга жавобан вужуд-га келадиган \аракатлар рефлёкслари ҳосил бўлади, '6 ойдан сўнг эса сезув аъзолари орқали шартли рефлекслар ҳосил қилиш мумкин. Бола 1 ёшга тўлгач, буюмларнинг ҳаракати, ранглари ва шаклларини фарклай бошлайди, механик ва термик таъсирларни бир-биридан ажратади. Ташки муҳит билан алоқа қилиш натижасида бола сўзлашга ўргана бошлайди. Одатда биринчи ёшнинг охири иккинчи ёшнинг бошла-ридан бола айрим гапларни «тушунадиган» ва баъзи бир сўзларни гапирадиган бўлади, бунда, унинг «тушуниши» сўзлашидан илгари-роқтараққий этади. Бола дастлаб қийқира бошлайди, кейинчалик айрим сўзларни талаффуз қилишни ўрганади. Биринчи ёшнинг охи ри ва иккинчи ёшнинг бошларидан бола сўзларни «тушуниши» на­тижасида, маълум бир маънога эга бўлган сўзларни гапира бошлай­ди. Иккинчи ёшнинг охирида эса, айрим товушлардан бутун сўзлар тузади. Маънога эга сўзларнинг вужудга келиши иккинчи тартибли сигнал тизимининг тараққий этиши натижасида амалга ошади.



Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling