Олий асаб фаолияти физиологияси


Олий асаб фаолиятининг турлари


Download 394 Kb.
bet10/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Олий асаб фаолиятининг турлари.


Қадимдан одамлар бир-бирини хулқ-атворида индивидуал хусусиятларни кузатганлар.(Кадимги юнон, л ар давридан маълум бўлган қуйидаги 4 турдаги мижоз: холерик («холе» — ўт-сафро), сангвиник («сангвис» - қизиққон), флегматик («флегма» — шилимшиқ) ва меланхолик («меланхоле» — қора ўт-сафро) ҳозирги вақтда ҳам ишлатилади. Шундай қилиб, қўзғалув-чанлиги юқори бўлган, асаби тез таранглашадиган, сержахд, реак-циялари кучли бўлган одамларни холериклар, ҳаётнинг ўзгарувчан шароитларига ўзинингҳаракатлари мувозанатини сакдаган ҳолдажон-ли реакция билан жавоб берувчи одамларни — сангвиник деб аташ-ган. Мувозанатланган характерли, ҳаёт шароитларинингўзгаришла-рига ўз муносабатини қийин ўзгартирадиган одамларни — флегма тик; кучсиз, қурқоқ, бир қарорга кела олмайдиган, кўнгли бўш одамларни — меланхолик деб аташган.
Мижозлар тўғрйсидаги таълимотга қадимги шарқолимлари ва ҳакимлари (Ибн Сино) ҳам катта аҳамият берганлар. Уларнинг фик-рича, учта асосий мижоз — иссиқ, ўртача ва совуқ мижозлар мав-жуд бўлиб, одам ўз мижозига қараб ҳаёт кечириши, овқатланиши ва касал бўлгандадаволаниши зарурлигини айтганлар.
И. П. Павлов ўзининг кўп йиллар давомида итларда ўтказган тажрибалари асосида, асаб жараёнларининг кучига, мувозанатлаш-ганлик даражасига ва ҳаракатчанлигига қараб қуйидаги 4 типдаги ОАФ ни фаркдаган:

  1. Кучли, қўзғалувчан, ҳаракатчан, мувозанатлашмаган (тийиб бўлмайдиган) тип (холерик). Ушбу типга мансуб ҳайвонларда қўзға-лиш кучли бўлиб, тормозланиш жараёни бироз кечикади. Шундан келиб чиққан ҳолда, асаб жараёнлари мувозанатлашмаган бўлади. Уларда мусбат шартли рефлекслар тез ҳосил бўлади, тормоз реф-лекслари эса суст ҳосил бўлади ва деярли тўлиқсодир бўлмайди.

  2. Кучли, мувозанатлашган, ҳаракатчан тип (сангвиник). Қўзға-тувчиларнинг сигнал моҳиятини мусбат ҳолатдан тормоз ҳолатига ўтказиш бу ҳайвонларда осон амалга оширилади (5-6 тажрибадан сўнг). Бундай ҳайвонларда кеч қолувчи шартли рефлекс осон ишлаб чиқарилади ва динамик стереотип тез ўзгартирилади.

  3. Кучли, мувозанатлашган, камҳаракаттип (флегматик). Бу тип­даги ҳайвонларда қўзғатувчиларнинг сигнал моҳиятини ўзгаришига шартли рефлексларни ўзгариши жуда қийин ўтади. Уларнинг асаб ҳужайралари аъло даражада меҳнат қилиш қобилиятига эга, қўзға-лиш ва тормозланиш жараёнлари бир хил маромда ўтади (мувозанат­лашган), кучли ташқи таъсирларни енгил қабул қилади ва уларга нисбатан адекват жавоб реакцияси қилади. Уларни мувозанатдан чи-қариш қийин, сигналлар моҳиятининг ўзгаришига қарамасдан ўз реакцияларини қийин ўзгартиради.

  4. Кучсиз тип (меланхолик). Бу типдаги ҳайвонларда қўзғатилиш жараёнининг кучайиши фаолиятни чегарадан ташқари даражада тор-мозланишига олиб келади. Қўзғалиш ватормозланишнингкучсизли-ги оқибатида уларнинг асаб тизимини ишлаш қобилияти паст бўлиб, ҳаётда бундай ҳайвонлар пассив- мудофаа реакция л арига мой ил бўли-шади. Тормозланишнинг жуда ҳам кучсизлиги туфайли, уларнинг асаб жараёнларини мувозанатлашганлиги ва ҳаракатчанлиги тўғри-сида бирон нарса айтиб бўлмайди.

Юқорида номлари қайд қилинган ОАФнинг типлари ўзининг туб маъносида чегараланган ҳолда мавжуд бўлмайди, бу назарий жиҳатдан бўлиниши мумкин бўлган ОАФ типларининг йиғма ном-ларидир.
Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалардан олинган ОАФ типлари тўғрисидаги ахборотлар, одам ОАФтипларигатўғридан-тўғри ало-қаси бор. Одам ва ҳайвонлар асаб тизимининг типологик хусусият-лари — қўзғалиш ва тормозланиш хусусиятларини комбинацияси тавсифига (кучи, мувозанатлашгани ва ҳаракатчанлигига) боғлик-лигига кўра умумийдир. Шу билан бирга фарқи ҳам бор, чунки одам ОАФнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Одам ОАФ типлари тўғрисидаги тадкиқотларнинг кўпчилигини натижалари, одам ОАФ типлари тўғрисида фикр юритишга эмас, асосан, асаб жараёнларининг типологик хусусиятларини тавсифи учун материал беради.
Инсон ОАФнинг типологик хусусиятларини шакллантиришнинг реал шароитларида, пўстлоқости структуралар функциясинингўзи-га хослиги ва индивидуал тажрибани ўзоро ҳаракати туфайли ин-сонни шахе сифатида шаклланишига олиб келадиган асаб тизими­нинг асосий асаб жараёнлари типологик хусусиятларининг алоҳида вариациялари му\им рол ўйнайди.
Одам ОАФ тўғрисидаги назарий билимлари ва клиник кузатиш-лари окибатида И.П.Павлов, одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган 4 тип билан бир каторда, фақат инсон учун хос бўлган яна 3 тип мавжудлиги тўғрисидаги хулосага келган. Булар бадиий, фикрлаш ва ўртача типлар ҳисобланади. Бадиий тип — биринчи сигнал тизими­нинг нисбатан кучли фаолияти билан тавсифланади. Бу типга мансуб одамлар фикрлаш жараёнида сезиш аъзолари оркали олинган ат-роф-муҳит образларидан фойдаланадилар. И.П.Павловнингтаъбири-га кўра, улар борликни бутунлигича, яъни кисмларга ажратмасдан қамраб оладилар. Фикрлаш типига мансуб одамларда иккинчи сиг­нал тизимининг иши сезиларли даражада кучайган, борликдан бош-қа нарсаларга ҳам эътиборни жалб қилиш, уларни тахдил қилишга интилиш, борлиқни айрим кисмларга ажратиш, кейин эса бу кисм-ларни бир бутун қилиш крбилияти кескин намоён бўлади. Ўртача типга, иккала сигнал тизимнинг мувозанатлашганлиги хосдир. Бу типларни чуқур ўрганиш нафақат ОАФ типлари муаммоси учун, балки одам миясининг сигналли фаолияти муаммолари учун қам маълумотлар беради.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling