Олий асаб фаолияти физиологияси


Download 394 Kb.
bet21/22
Sana23.04.2023
Hajmi394 Kb.
#1388276
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
ОЛИЙ АСАБ ФАОЛИЯТИ ФИЗИОЛОГИЯСИ

Неврозлар.


МАТ да қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг бузилиши натижасида кўпгина асаб касалликлари пайдо бўлади. Тажрибада невроз ҳолатини келтириб чикариш учун қўзғалиш ёки тор­мозланиш жараёнларининг кучини ҳаддан ташқари кучайтириш ёки бу жараёнларни тўқнаштириш лозим.
Ўта кучли зўриқишнинг ОАФ га таъсирини, тажрибадаги итдан бир-бирига жуда яқин бўлган шартли таъсиротларни фарклаш талаб қилинганидатормозланишни кузатиш мумкин.
Шартли рефлектор фаолиятнинг бузилишини, невротик ҳолат юзага келишини, мусбат шартли сигнални манфий шартли сигналга айлантиришда, стереотиплар бузилганда ҳам кузатиш мумкин.
МАТ да қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг тўқнашиши хам неврозга олиб келади (И.П.Павлов). Масалан, маймунларда шартли рефлексларни вужудга келтириш жараёнида, овқатбериладиган идиш тагига ясама илон қуйиш маймунларни невроз ҳолатига олиб келган.
Неврозга кўпроқ холерик ва меланхолик одамлар учрайди. Руҳий изтироблар, хаётдаги турли хил қийинчиликлар, асаб бузилишлари неврозга олиб келади. Невротик ҳолат ОАФнинг бузилиши шакли-дагина эмас, балки турли хил вегетатив ўзгаришлар шаклида ҳам номоён бўлиши мумкин. Артериал қон босимининг ошиши, ҳазм ширалари ажралишининг бузилиши ва гормонал бошқарувидаги ўзга-ришлар вегетатив ўзгаришларга мисол бўла олади. Тажрибада вужуд­га келтирилган неврозларни ўрганиш гипертония, меъда яраси хас-таликлари, эрта қариш ва бошқа ҳолатларнинг келиб чиқиш меха-низмларини тушинишга ердам беради. Неврозни даволашда дори-дармонлардан ташқари, сокин вазиятда узок, дам олиш керак ва тўйиб ухлаш лозим.
ОАФ энг аввало МАТ нинг ҳолатига боғлиқ. Бу ҳолатга асаб тизимининг озиқ моддалар ва кислород билан таъминланиши кучли таъсир кўрсатади. Шу билан бирга бош мияга келувчи кон таркиби-даги ўзгаришлар ва ундаги физиологик фаол моддаларнинг микдори мия ҳолати учун катта аҳамиятга эга. Ташқи муҳит омилларини асаб тизими ҳолатига таъсири жуда ҳам кучли. Одамлардаги бу ҳолатларга ижтимоий муҳит омиллари, яшаш ва ме\нат қилиш шароитлари-нинг таъсири ҳам бор.



Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling