Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси
Download 1 Mb.
|
Тадбиркорлик-2023
Телефонда сўзлашув маданияти
Ишбилармон шахслар ҳаётининг кўп вақтини телефон орқали суҳбатлашиш эгаллайди. Бу жараён ҳам одоб қоидаларини сақлашни талаб этади. Агар хонада бир неча ходим ишлайдиган бўлса, телефонга жавоб бериш навбат билан амалга оширилгани маъқул. Трубкани иккинчи чақириқ олдидан олган маъқул. Трубкани тўғри олиб, тўғри ўрнига қўйиш керак. Чақирикқа босиқ овоз билан жавоб бериш лозим. Трубкани олгандан сўнг "Ҳа" ёки "Алло" "Мен сизни эшитяпман" деб жавоб бериш керак. Биласизми "ҳа" сўзи одатда қуруқ ишбилармонликни англатади, айрим ҳолатларда унда эсанкираш сезилиб қолади. Бу томон билан руҳий мулоқот юзага келишида қийинчилик туғдиради. Телефон трубкасини олган шахс ўзининг ким эканлигини аниқ айтиш лозим. Кўпроқ интернационал сўз "Аллодан фойдаланилади. У аниқ ва ҳамма учун хосдир. Агар трубкани олганингиздан сўнг суҳбатни 2-3 минут кечиктириб туриш керак бўлса, суҳбатдошга "Кечирасиз бир оз кутиб туринг" деб айтиш лозим. Зарур ишни якунлагандан сўнг ва иккинчи маротаба суҳбатни бошлашда "Эшитаман" деб айтиш керак. Эсда тутиш керак ҳатто иш шароитида бўлса ҳам суҳбатни "эслаяпсизми", "ким қўнғироқ қилмоқда", "топингчи сиз билан ким гаплашмоқда" деб бошлашга йўл қўймаслик зарур. Агар қўнғироқ қилганда саломлашувдан, сўнгра илтимос билан мурожаат қилиши лозим бўлса, сўзни бошида қилган қўнғироқни халақит бермаганлигини сўраш ва иложи бўлса, бир неча дақиқа вақтингизни ажрата оласизми деб сўз бошлаш фойдалидир. Телефон трубкасини олган одамдан кимнидир телефонга чақириб беришни илтимос қилганда, уни исми ва фамилиясини айтиш даркор. У оиласининг иш хонасига қўнғироқ қилганда ҳам худди шундай йўл тутган маъқул. Қўнғироқ қилган одам ўзини таништириши шарт, ўзига керакли одамни топа олмаган бўлса, хабарни етказиб қўйишни илтимос қилиши мумкин. Уйланган (турмушга чиқкан) кишининг хонадонига қўнғироқ қилганда трубкани турмуш ўртоғи олган ҳолатда ҳам ўзини таништириш керак. "Ким қўнғироқ қиляпти" деб сўраш яхши эмас. Бу кишини ҳақорат қилишга ўхшаб кетади ва қўнғироқ қилувчи объект йўқдек туйилади. Ананим қўнғироққа жавоб бермасдан трубкани қўйиб қўйиш керак. Агар бошқа номерга тушиб қолса, трубкани индамасдан қуйиб қўймасдан безовта қилганлиги учун кечирим (узр) сўраш зарур. Одоб бўйича телефон орқали суҳбатни қуйидаги тартибда якунлаш зарур: Эркак киши аёл киши трубкани қўйгандан сўнг қўйиши керак. Ёшлар ўзидан ёши ва лавозими бўйича катта бўлган кишилар билан телефон орқали суҳбатлашганда улар ўз фикрини айтиб бўлмагунча алоқани узиб қўймаслиги лозим. Суҳбат якунлангандан сўнг ҳайрлашиш керак. "Фойдали маслаҳатларингиз учун раҳмат", "Ёрдам учун миннатдорчилик билдираман", "Безовта қилганим учун узр (кечирасиз)" каби сўзлар билан миннатдорчилик билдирилади. Агар суҳбат чоғида телефон узилиб қолса, ким қўнғироқ қилаётган бўлса, уша одам қайтиб қўнғироқ қилади. Қоида бўйича телефон орқали тўсатдан юзага келган ҳолатлардан ташқари эрталаб 900 дан кеч соат 2200 гача суҳбатлашиш мақсадга мувофиқдир. Раҳбар бировни қабул қилаётганда телефонга чақириб қолди, нима қилиш керак? Кўпроқ бу ҳолатларда эътиборни телефон чақириғига қаратишни маслаҳат берамиз. Бу ерда қўнғироқ қилган одамга кутиб туришни илтимос қилиш, қайта телефон қилишни айтиш ёки "Кечирасиз ярим соатдан сўнг бўшайман ва қўнғироқ қиламан" деб айтиш керак. Агар раҳбар шундай қилмаса, олдинги одамнинг суҳбати узилади. Телефон орқали ким билан гаплашса ҳам мулойим, хушмуомала ва суҳбатдошга эътиборли бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Фикрларни тез англаш ва таҳлил шакли инсоний нормаларига мос келиши шарт. Агар раҳмат айтса, одат бўйича "марҳамат "деб қўйиш лозим. "Миннатдорчилик билдириш шарт эмас эди" ёки "Мен фақат ўз вазифамни бажардим" деган баланд парвоз сўзлардан йироқ бўлиш керак. Телефон орқали суҳбатни битта хусусиятли томони мавжуд. Агар бир суҳбатдош телефон орқали узоқ гапирса иккинчи томон жим туради. Шу ҳолатда гапирувчи фикрини бўлиб, "Алло эшитяпсизми?" деб қўйса бўлади. Суҳбатни эшитаётганингизни исботлаш мақсадида "Ҳа", "Тушунарли", "Тўғри" деб таъкидлаб туриш мумкин. Қўнғироқ қилганда эшитиш хоҳиши йуқлигини сездириб ва чидамсизлик қилиб суҳбатни тугатишга ҳар хил йўллар билан ҳаракат қилиш ёмон одат. Телефон суҳбати орқали хайрлашаётганда табрик ва яхши учрашув учун миннатдорчилик билдириш даркор. Доимо қўнғироқдан хурсанд эканлигингизга суҳбатдошни ишонтириш, шахсан учрашув хоҳишида эканлигини ҳам билдириш, уни хурсанд қилиб қўйиш керак. Агар у масалани хал этолмаган бўлса ҳам инсон ўзини тутиб яхши ҳайрлашиш лозим. Телефон автоматдан фойдаланганда белгиланган муддатдан орттириб юбормаслик керак. Агар телефон номерингиз жавоб бермаётган бўлса, кабинадан ташқарига чиқиб ва бошқаларга қўнғироқ қилиш имконини бериш керак. Ундан сўнг қўнғироқни қайтариш мумкин. Телефон орқали суҳбат чўзилиб кетса, навбат кутиб тўрганлардан кечирим сўраш, ҳеч нарсани сезмаганга ўхшамаслик керак. Иш юзасидан мулоқотда кўпроқ визит карточкаларидан фойдаланилади. Раҳбар бировга ўз визит карточкасини топшириши билан келгусида шахсий ва иш юзасидан алоқада бўлиши мумкинлигини билдиради. Визит карточка ўлчами ва ундаги маълумотлар олдиндан қатъий белгиланмайди, аммо 9x5 ўлчамдаги қоғозга типографик усул билан исми, фамилия, отасининг исми, ундан сўнг эгаллаб тўрган лавозими, чап бурчакнинг қуйи қисмига керакли манзилгоҳи ва ўнг томонига иш телефони рақами ёзиб қўйилади. Зарур холларда уй телефон рақами қўл билан ёзиб қўйилади. Аёллар учун визит карточка ҳажми нисбатан кичикроқ бўлиши керак. Курьер ёки почта орқали визит карточкани жўнатиш, хат ёки табрик откриткаларини ўрнини алмаштириши мумкин. Визиткалардан гул ёки совғалар жўнатишда фойдаланиш мумкин, унга яхши кайфият сўзлари ёзиб қўйилади, масалан, "Яхши тилаклар билан" ёки "Табрик учун миннатдорман". Бу ҳолларда умум қабул қилинган қисқартиришлардан фойдаланилади. Булар таклиф қоғозларининг пастки чап қисмига ёзилади: Иш юзасидан бўлган муносабатларда ҳар бир ишчининг ҳиссиётларини ривожлантиришга, улар ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашга эътибор берилади. Ҳар қандай ҳолатда ўз хатти-ҳаракатларини бошқаришни билиш, мулойим, серсалом бўлиш, инсонларга кулиб туриш, ўзи ва атрофидагиларни яхши кайфиятда бўлишига ҳаракат қилишни эсда тутиш лозим. Корхона мавқеи мустаҳкамланиши бозорда истеъмолчилар ва шериклар орасида унинг роли ортиши раҳбарликнинг ўйлаган ижтимоий сиёсатига боғлиқ. Раҳбар қўл остидагилар маъмуриятни ходимларга қулай маънавий-руҳий шароит яратиб беришга интилишини сезади ва баҳолайди. Ходимлар ўртасида яхши муносабатда бир-бири билан киришиб боришини таъминлайди. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling