Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Хулоса: МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИ -
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
Хулоса: МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИ -
ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИНГ УЗИЛ-КЕСИЛ ШАКЛЛАНИШИДА БОШ ОМИЛ Ушбу ўқув қўлланмасининг Кириш ва 1-Х1Х боб- ларида ўзбек халқининг келиб чиқиши, яъни унинг этногенези ва этник тарихи, миллат тарихи билан боғлиқ масалалар устида бирламчи манбалар асоси- да, уларнинг объектив, холисона илмий таҳлили асосида фикр-мулоҳазалар юритилди. Ушбу мурак- каб, кўпдан-кўп илмий баҳсларга объект бўлган бу муаммо ечимига комплекс ѐндашув асосида бир тўх- тамга келинди. Ижтимоий-гуманитар йўналишидаги фан тармоқ- ларининг энг сўнгги ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда, ўзбек халқининг келиб чиқиши тўғрисида ки- тобхонга аниқ бир тасаввур беришга ҳаракат қилин- ди. Ишнинг баѐни давомида, унинг тегишли бобла- рида халқларнинг келиб чиқиши ҳақидаги фанда мавжуд концепциялар, уларнинг илмий ва ноилмий, шубҳали ва асоссиз жиҳатлари таҳлил қилинди; Ўзбе- кистон тарихини янгича даврлаштириш масалалари, этногенез, этник тарих ва миллат тарихининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида янги фикрлар айтилди; мавжуд қарашлардан фарқли ўлароқ, ўзбек этноге- незининг бошланғич нуқтаси, у билан боғлиқ этно- маданий жараѐнлар, ўзбек этногенезининг турли тил- ли этник қатламлардан ташкил топганлиги моддий маданият ва ѐзма манбалар асосида баѐн этилди. Ўзбек этносининг туб негизи шу заминнинг автох- тон суғдий ва туркий этник қатламларининг узоқ асрлар давомида ѐнма-ѐн, бирга, қўни-қўшни бўлиб яшаб келганлиги, тарих тақозоси билан улар ўртаси- даги иқтисодий, сиѐсий, этномаданий алоқалар секин-аста уларни этник жиҳатдан аралашиб ва бир- бирлари билан қоришиб кетишига, охир-оқибатда янги этнос — ўзбек халқи шаклланганлиги баѐн этил-ди. Ўзбек халқининг келиб чиқишини унинг этник номи билан боғлаш асоссиз эканлиги, одатда халқ тарихи унинг номидан қадимий эканлиги масаласи, баъзида этносни шакллантирувчи объектив омиллар-нинг якунловчи бўғини нафақат сиѐсий давлат уюш- 333 маси, балки этносга хос умумий жонли халқ тили бўлиши ҳам мумкинлиги ишда илмий исботини топган. Дарҳақиқат, ўзбек халқи учун сиѐсий давлат уюшмаси бўлиб хизмат этган Қорахонийлар давлати ўз таъсир доирасини Мовароуннаҳр ва Хоразм ҳудуд- лари ҳисобига кенгайтирганда, муомалада бўлган давлат тили умумтурк тили эди. X аср охири ва XI аср бошларида умумтурк тилидан эски ўзбек тили ҳали ажралиб чиқмаган эди. Тўғри, нафақат ўша кезларда, ҳатто Сомонийлар давлати давридаѐқ Мо- вароуннаҳрнинг шимолий, шимоли-шарқий ҳудуд- ларида эски ўзбек тилига асос бўлган туркий тил- нинг қарлуқ-чигил лаҳжаси кенг халқ оммасининг жонли тили сифатида муомалада эди. Аммо унинг умумдавлат миқѐсида мавқе қозониши ғарбий Қора- хонийлар давлати даврида, яъни XI асрнинг иккинчи ярми ва XII аср давомида юз берди. Шунинг учун ўзбек элатининг халқ сифатида узил-кесил шакл- ланишини XI асрнинг иккинчи ярми-ХИ аср давоми- да амалга ошди, дейиш мумкин. Ўзбек миллатининг шаклланиш жараѐни ўзбек халқи этногенези каби узоқ давом этадиган этно- маданий жараѐн эканлиги ишда илмий асосланган. Ҳозирги кунда миллат тўла-тўкис шаклланди, дея оламиз. Чунки миллатни шакллантирувчи омиллар- нинг кўпчилиги—давлатнинг миллат номи билан ата- лиши, миллат номи билан аталган давлат чегарала- рининг қатъий, дахлсиз бўлиши, аниқ ҳудудий чега- рада муомалада бўлган умуммиллат тилининг давлат тили мақомини олиши, миллатга хос миллий мента- литетнинг шаклланиши ва бошқалар содир бўлган. Бу ҳақда қўлланманинг XVIII бобида кенг тўхтаб ўтилди. Халқ ва миллатга қўйилган талаблар қиѐсий таққослаш тахлили билан аниқ ифода этилди. Аммо ўзбек миллатининг узил-кесил шаклланиши ҳали давом этааѐтганлигини қайд қилган ҳолда, бу вазифа бугунги кунда мустақил Ўзбекистон давлати, ўзбек жамияти зиммасида эканлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу ўта долзарб масала ечими миллат иқтисодиѐти ва маънавияти билан узвий боғлиқ бўлиб, ушбу муаммонинг амалий ечими мустақил Ўзбекистон дав- 334 лати зиммасига тушмоқда. Шунинг учун қўллан- манинг якуний хулосавий қисмини "МустақилЎзбе- кистон давлати —ўзбек миллатининг узил-кесил шаклланишида бош омил" деб номлашни лозим топ- дик. Чунки миллатни тил, территория, этномаданий ва сиѐсий жиҳатдан бирлаштирувчи, унинг жаҳон мамлакатлари қаторидан нуфузли ўрин эгаллашини таъминловчи омил иқтисодий негиздир. Жамиятнинг иқтисодий негизи жамият аъзолари оила иқтисоди- ѐтидан ташкил топади. Демак, оила тўқ бўлса, жамият тўқ, унга хизмат этувчи механизм —давлат эса қудратли бўлади. Жа- миятнинг иқтисодий қудрати миллат узил-кесил шаклланишининг гаровидир. Миллий маънавиятнинг ғалабаси жамият иқтисодий негизининг мустаҳкам- лигига боғлиқ. Масала моҳиятини чуқур англаб етган Юртбошимиз И.А.Каримовнинг мамлакатни бошқа- ришдаги стратегик ва тактик йўллари мана шу ма- сала ечимига з а Р атилган - Мустақил Ўзбекистон сиѐсий хаѐтида юз берган кескин ўзгаришлар унинг ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтида, этномаданий ва маънавий дунѐсида ҳам туб ўзгаришлар қилишга олиб келди. 1990 йил 20 июнда Узбекистон Олий Советининг 2-сессиясида "Муста- қиллик декларацияси" эълон қилингач, Республика Олий Кенгашининг XII чақириқ навбатдан ташқари сессиясида 1991 йил 31 августда Ўзбекистон Муста- қил Республика деб эълон қилинди; 1991 йил 29 де- кабрда мустақил Ўзбекистоннинг кенг халқ оммаси алтернатив асосда, демократик принципларга амал қилган ҳолда Ўзбекистон тарихида биринчи марта мамлакат президентини сайлади. 1991 йил 18 ноябрда давлат байроғи кдбул қилингач, Республика Прези- денти 1992 йил 2-март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан мустақил Ўзбекистон дав- лати номидан оташин нутқ сўзлаб, мамлакатимиз байроғини БМТга аъзо давлатлар байроқлари қато- рига тикди. Бу тарихий сана кўп миллатли меҳнаткаш халқимиз тарихида оламшумул аҳамиятга эга. Эли- мизнинг кўп асрлик орзуси ушалди. Ўша унутилмас йилларда мамлакатимизда жўш- қин ҳаѐт, бунѐдкорлик ишлари давом этарди. Шун- 335 дан сўнг бирин-кетин Олий Кенгаш сессияларида мустақил Ўзбекистоннинг давлат рамзларини қабул қилиш давом этиб, 1992 йил 2 июлда Давлат герби, 1992 йил 10 декабрда Давлат мадхияси, Олий кенгаш- нинг XI сессиясида (1992 йил 8 декабр) мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. Мамлакатимиз дастлаб (1991-1993 йилларда) Рос- сия федерациясининг «рубль» зонасида бўлиб турди. Буни ҳаѐтнинг ўзи, иқтисодий имкониятларимиз тақозо этарди. Қисқа муддат "купон" пул системаси жорий қилиниб, 1994 йил 1 июлдан Ўзбекистон Рес- публикасининг мустақил пул бирлиги — сўм муома- лага киритилди. Шундай қилиб, Узбекистон Респуб- ликаси ҳар жиҳатдан мустақил давлат бўлиб узил- кесил шаклланди. Тарихдан маълумки, иқтисодий қарам халқлар вилоят, ўлка, губерня мақомида бўлган кезларда уларнинг ўз пул бирлиги бўлмайди. Улар давлат ма- қомини олсаю, аммо кимгадир қарам ҳолатида бўлса, ички бозорда олди-сотди муомаласи учун мис танга (пул) зарб этадилар. Бу ундай давлатнинг бошқалар олдида иқтисодий жиҳатдан заифлигидан далолат беради. Агар муайян давлат кумуш танга (пул) зарб этишга журъат этса, демак, у иқтисодий жиҳатдан ўзини ўнглаб олган, оѐққа туриб олган давлат ҳисоб- ланган. Бундай давлат нафақат ўз пули билан ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам ўз ўрни ва мав- қеига эга давлат хисобланган. Агар у давлат олтин пул зарб эта бошласа, у ўз даврининг империя мақо- мига даъвогар давлати ҳисобланган. Демак, миллий пул ва унинг ички ва ташқи бозордаги ўрни муайян давлат иқтисодий ва ҳарбий қудратидан далолат бе- ради. Жаҳон бозоридаги миллий пулнинг қадр- қиймати мамлакат иқтисодий қудрати ва фуқаролар- нинг фаровон турмуш тарзидан нишонадир. Муста- қил Ўзбекистон давлатининг ички ва ташқи сиѐсати, Президентимиз таъбири билан айтганда, айнан мана шу муаммонинг ечимига қаратилган. Халқаро иқтисодий алоқаларни кескин ривож- лантириш учун Ўзбекистоннинг табиий-географик ўрнининг ноқулайлиги ва Советлар хокимиятининг 336 инқирози туфайли иқтисодий-хўжалик алоқала- рининг издан чиқиб кетганлиги ҳисобга олиниб, Рес- публикада мустақил ривожланишнинг ўзига хос тамойиллари ишлаб чиқилди. Бунда аҳолининг кам даромадли қатламини қаттиқ ижтимоий ҳимоялаш ишига катта эътибор қаратилди. Тарихий анъаналар, миллий ^енталитетимиз ҳисобга олинган ҳолда, жа- ҳонда "ЎЗБЕК МОДЕЛИ" деб тан олинган ва мамла- кат иқтисодий ҳаѐтини босқичма-босқич ривожлан- тиришга қаратилган давлат дастури ишлаб чиқилди. Бу ҳужжатларни амалий хаѐтга татбиқ этиш йўлида кўплаб қонунлар қабул қилинди ва уларга кези кел- ганда тегишли тузатишлар киритилмокда, янги қо- нунлар қабул қилинмоқда. Мамлакат иқтисодиѐти маънавий ҳаѐт тамойил- лари билан уйғунликда ривожланмаса, жамиятда ғоя- вий бўшлиқ пайдо бўлади. Бу масалада ҳам Респуб- лика Нрезиденти улкан амалий ишларга бош-қош бўлмоқда. И.А.Каримов 1997 йилда чоп этилган "Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқа- рорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари" номли машҳур асарининг "Маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши" бобида хамда "Та- факкур" журнали бош мухаррирининг саволларига жавобан чоп этилган "Жамият мафкураси халқни- халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин" деган рисоласида ўзбек халқи ва миллати, унинг миллий мафкураси миллатни бирлаштирувчи омил эканлиги, фикр қарамлиги тафаккур қуллигидан нишона экан- лиги, мафкурасиз одам ва жамият, унинг давлати истиқболсиз ҳокимият эканлиги, мустаҳкам маъна- вият билан қуролланиш енгилмас кучга айланишини, мафкура майдонлари ядро полигонларидан ҳам кучли эканлиги, мафкура ўтмиш билан келажак ўртаси- даги кўприк эканлиги, онгли турмуш жамият ҳаѐти- нинг бош мезони эканлиги, куч билим билан тафак- курда эканлиги ва ниҳоят кучли давлатдан кучли жамият сари интилиш мустақил Ўзбекистоннинг бош йўли эканлигини алоҳида таъкидл^йди 1 . 1998 йилда 1 Каримов И.А Маънавий юксалиш йўлида.Тошкент-1998,5-10, 417-428 беглар. 22-74 337 чоп этилган "Тарихий хотирасиз келажак йўк," аса- рида ўзбек миллати ҳеч қачон кўчманчи халқ бўлган эмас, аксинча, шу заминнинг тагли-тугли, қадимдан суғорма деҳқончилик ва сертармоқ ҳунармандчилик билан, савдо-сотиқ ишлари билан мунтазам шуғул- ланиб келган ўтроқ халқ эканлигини таъкидлаб, олимларимиз олдига катта вазифаларни юклади 1 . Талабалар, умуман ѐш авлод учун яратилган ушбу ўқув қўлланмаси аслини олганда, Президентимиз то- монидан биз олимлар зиммасига юклаган ана шу талаб рухида ѐзилган асарларнинг дебочасидир. 1 Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида. Тошкент-1998, 437-441 бетлар. 338 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling