Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидагиўзбекистон миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Фаннинг долзарблиги ва мазмуни


Download 0.77 Mb.
bet11/28
Sana11.05.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1452597
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
Matritsa va determinant

Фаннинг
долзарблиги ва мазмуни

Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларига кўра «Спортда математика» фани жисмоний тарбия ва спортда математик ҳисоблашларни бажариш бўйича билим, малака ва кўникмаларни тизимли шакллантиришга йўналтирилган.

4. Ўқув фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги:
Мазкур фан ўқув режасидаги «Спорт метрологияси», «Спортда биомеханика», «Спортда информатика ва АТ» ва мутахассислик фанлари билан узвий боғлиқ.
5. Ўқув фанининг тавсифи:Фанни ўрганишда «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар» математика фани бўйича олинган назарий ва амалий билимлар зарур бўлса, ўз навбатида бу фандан олинган билимлар талабалар ва магистрларнинг жисмоний тарбия ва спортдаги ўлчаш натижаларини математик моделлаштиришда базавий билимлар вазифасини ўтайди.
5.1.Ўқув фанининг йўналтирилганлиги.
«Спортда математика” фани табиий фанлар орасида ўзининг муносабатлар кўламининг кенглиги, предмети, тартибга солиш усулининг ўзига хослиги, манбаларининг ранг-баранглиги, давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри англайдиган, юксак маънавиятли, ватанпарвар, халқпарвар, ташаббускор, замонавий билимлар билан қуролланган, хорижий тиллар ва ахборот технологияларини эгаллаган, эзгу инсоний фазилатларга эга, иродаси бақувват, иймони бутун ва виждонан уйғоқ юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш учун ўзига хос методология вазифасини ўташга йўналтирилган.
5.2.Мақсади:
– Спортчи талабаларда «Спортда математика” фани ҳақида тасаввурларни шакллантириш, уларнинг мантиқий фикрлаш, математик онг ва маданиятини юксалтириш, талабаларни математиканинг зарурий маълумотлар мажмуаси (тушунчалар, тасдиқлар ва уларнинг исботи, амалий масалаларни ечиш усуллари ва бошқалар) билан таништириш, ҳамда спорт йўналишларини математика билан узвий боғлиқликларини ўрганиш васпорт масалаларида амалий қўллай олиш учун зарур билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
5.3.Вазифалари:
– Талабаларнинг математиканинг асосий қисмлари билан яқиндан таништириш орқали уларнинг билимларини кенгайтириш;
- «Спортда математика” фанининг ўзига хос жиҳатларини, уларнинг бошқа спорт фанлари билан ўзаро алоқадорлигига оид масалаларни очиб бериш;
- Талабаларни мантиқий фикрлашга, тўғри хулоса чиқаришга ва қарор қабул қилишга ўргатиш;
-Талабаларни назарий билимларини амалиётга бевосита татбиқ этишга эришиш;
- Талабаларнинг математик маданиятини юксалтириш.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling