Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳайё ҳакимова семасиология ўқув қўлланма
Download 0.55 Mb.
|
Хакимова Семасиология
Лексик маънони кодлаштириш
Лексик маънони семаларга ажратиб ва ушбу семалар асосида маънони кодлаб ўрганиш усули ҳам мавжуд. Бунда муайян семантик гуруҳдаги маънолар муайян семантик элементларнинг йиғиндиси сифатида ўрганилади ҳамда ушбу семантик структураларни арифметик рақамларда кодлаштиришга ҳаракат қилинади. Рус тилшуноси Т.П.Ломтев сўз маъносини кодлаштиришнинг қуйидаги принципларини ишлаб чиққан44: 1. Тил луғат таркибидан битта лексик-семантик гуруҳ ажратиб олинади. Гуруҳ аъзолари бўлган лексемалар кўп маъноли бўлса, таҳлил учун уларнинг шу семантик гуруҳ учун хосланган битта маъноси тортилади. 2. Ажратилган гуруҳ аъзолари устидан ажратиш операцияси амалга оширилади. Ажратиш деганда, умумий кўпликни хусусий кўпликларга бўлиш тушуниладики, у қуйидагиларни талаб қилади: а) умумий кўплик билан хусусий кичик кўпликлар кесишмаслиги лозим; б) кичик кўпликларнинг йиғиндиси умумий кўпликка тенг келиши лозим; в) умумий кўпликнинг хусусий (кичик) бўлинмалари ва умумий кўпликнинг ўзи сохта бўлиб қолиши мумкин эмас; 3. Ажратиш минималлик принципига асоланиши лозим. 4. Турли ажратилишдаги дифференциал семантик белгилар кодланади ва уларнинг комбинациялари асосида лексеманинг маъноси ҳосил бўлиши лозим. Масалан, пайт отлари мазмуний гуруҳини олсак, улар ўзларининг жинс-тур, бутун-қисм, градуонимик ва иерарх боғланишлари асосида босқичли таснифланиши мумкин. Ушбу таснифда бўлинувчи кўпликни “К” деб белгилаб оламиз. Тасниф маълум бир белги асосида амалга оширилади. Ҳосил бўлган хусусий кўпликлар рақамлар билан белгиланиб, кейинги тасниф босқичида улар навбатма-навбат бўлинувчи кўпликлар бўлиб келади. Таснифнинг эътиборли томони шундаки, таснифнинг ҳар бир босқичида бўлинувчи кўпликка хусусий кўпликнинг рақами қўшилиб бораверади. Сўнгги поғонада ҳосил бўлган рақамлар кетма-кетлиги муайян бир лексема, синонимик қатор ёки энг кичик хусусий кўпликнинг формуласи бўлиб ҳисобланади. Таснифнинг сўнгги поғонасида ҳосил бўлган лексема семемасига юқори поғонадаги бўлинишлар асосида таъриф берилади ва унинг семик таркиби аниқланади. Сўнгра эса кодлар ёрдамида лексемаларнинг маъноларини аниқлаб чиқиш мумкин бўлади. Демак, бизнинг талқинимиздаги таснифланувчи кўплик пайт отлари бўлиб, улар таснифнинг биринчи поғонасида «соф ва қоришиқ вақт ифодалашига кўра» соф вақтни номловчи пайт отлари ҳамда қоришиқ вақтни номловчи отларга бўлинади. Иккинчи бўлиниш босқичида эса ҳар икки кўплик алоҳида таснифланади. Таснифларнинг босқичларини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин:
Энди эса кодлар ёрдамида лексемаларнинг маъноларни аниқлаб чиқамиз: К1111-ўлчовли соф вақт оти, аниқ ўлчов бирлиги, энг кичик ўлчов бирлиги: секунд, К1112-ўлчовли соф вақт оти, 60 секунддан иборат аниқ ўлчов бирлиги: минут, К1113 – ўлчовли соф вақт оти, 60 минутдан иборат аниқ ўлчов бирлиги: соат, К1114 – сутка каби. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling