Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “сурдопедагогика” кафедраси


Учинчи босқичда. Ота оналар ва максадли хамжамоалар билан ишлаш


Download 0.59 Mb.
bet27/37
Sana08.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1252072
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Bog'liq
47251 инклюзив таълим УМК

Учинчи босқичда. Ота оналар ва максадли хамжамоалар билан ишлаш.
Хамжамоалар билан ишлашга етарли даражада тажрибаси бўлган нодавлат жамоа ташкилотлари, коалиция “Доступность” гурухи, умумлим муассасаларда таълим олаетган болалар билан жойларда турли хил тадбирлар утказишди. Ушбу тадбирларга худуддаги матбуот, ахборот ходимлари хам жалб килинди. Инклюзив таълим бўйича ўтказилган тадбирларда ХТВ, РТМ. ва ресурс марказнинг мутахасислари иштирок этиб, улар томонидан услубий, амалий ердам курсатиб келишди. Йўкорида кўрсатилган ташкилот ва жамоалар хамкорлигида 1500 дан зиет фукоролар 300 тадан зиед ота оналар, имконияти чекланган болаларини хам кўшган холда 2007 йилнинг сентябр ойидан 2008 йилнинг май ойигача семинарлар ўтказиб келинди. Семинарда умумтаълим мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг 1038 ходим ва рахбарлари, педагоглар, тарбиячилар, психолог, дефектологлар катнашди. 2008 ўкув йилининг якунида олинган натижалар асосида мониторинг ўтказилди. Ушбу мониторинга кўйдаги маълумотлар киритилди;
/ эмоционал холатини даражаси;
/ ижтимоий интизомини даражаси;
/ имконияти чекланган балаларнинг билим даражаси.
Солиштириш учун биз 2007 йилнинг бошидаги ва 2008 йилнинг охиридаги курсатгичларни кайд килдик.
Лоиханинг бошида 47 та имконияти чекланган болалар жалб килинди. Ўкув йилнинг давомида мактабгача ва умумтаълим мактабларига жалб килинган имконияти чекланган
болалар динамикаси ижобий натижа берди. Йўкорида кўрсатилиши бўйича умумтаълимга жалб килинган имконияти чекланган болаларни динамикамини кузатиш учун лоиха 3 та боскичга бўлинди. Болаларни таълимга жалб килишнинг боши сентябр 2007 йил, уртаси январь 2008 йил ва ўкув йилининг якуни май 2008 йил.
Жадвал 1.

Жадвалдан кўриб турилибтики, агар ўкув йилининг бошида 47 бола бўлса, йилнинг охирида болалар сони 101 тага етди. Бундан маълум булдики лоихага киритилмаган имконияти чекланган болаларнинг ота оналари, лоихага кирган болаларни кузатиш давомида, уларнинг ўқишидаги ва ривожланишидаги ижобий натижаларни кўриб , улар хам ўз болаларини шу мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига олиб келиш истагини билдиришди. Пасда шахарлар микесидаги умумтаълимга киритилган имконияти чекланган болалар диаграммаси кўрсатилган.


Жадвал 2.

Бизнинг фикримизча умумтаълимга жалб килинган имконияти чекланган болалар динамикасини ижобий натижа берганлигини сабаби, ота оналарнинг олдинги тасавурини узгаришидир, уларнинг ўз болалари ва бошка имконияти чекланган болалардаги ижобий узгаришларни кўришидир.
Карши шахар ва Кашкадаре вилоятларида имконияти чекланган болаларни умумтаълимга жалб килиш динамикасини пастлиги, жойлардаги партнерларни умумтаълимга жалб килинган болаларга эътибор бериб, умумтаълимга жалб килинмаган имконияти чекланган болаларга эътибор бермаганлигидир.
Чунончи барча олтита шахарлардаги экспериментал муассасаларидаги кўрсатгич динамикасини ижобийлиги, бу болаларни умумтаълимга жалб килинишидадир. Кўпчилик ота оналарнинг айтишимконияти чеклангана, улар ўз фарзандини умумтаълимга жалб килишларининг сабабаи, бошка имконияти чекланган болаларни мактабгача ва мактаб умумтаълим муассасаларига кириб ижобий натижаларга эришганлигини кўрганлиги. Уларни хайратда колдирган нарса, атрофдаги боларни имконияти чекланганболаларга бўлган муносабати, уларни устидан кулмаслиги ва аксинча уларга ердам беришлиги. Шуниси қувонарлики умумтаълимда ўқиган имконияти чекланган болалар ўз тенгдошлари билан дўстлашишга, ўзларининг таъсуротлари билан ўртоқлашишга, фикрлашга, хурсанд бўлиш, расм солиш, рақсга тушиш, ўқиш, ўз фикрини баён қилиш, рангларни фарқлаш ва бошқа ҳаракатларга ўргандилар. У ота\оналар умумтаълимда таълим олаётган алохида эхтиёжли болаларни кўриб лоихага жалб этилмаган болаларни узоқда яшашига қарамасдан, пилот экспериментал муассасаларга олиб кела бошладилар.
Мониторинг ўтказиш давомида, имконияти чекланган болаларнинг кўзларидаги лоқайдлик йўқолди, улар анча киришимли бўлиб колдилар, ўз хис туйғуларини ўртоқлашишни, қувонишни ургандилар, сузлашиш уқиш ўз фикрларини билдириш, ранглар ва прдметларни ажратиш расм чизиш, рақс тушишни ўргандилар.
Имконияти чекланган болалардаги бу ўзгаришларни кўрган ва аввал бу синовга ишончсизлик билан қараган бошқа ота оналар хам, узоқ масофага қарамай, ўзларининг ушбу лойихага жалб қилинмаган фарзандларини олиб кела бошладилар.
Мониторингнинг иккинчи банди синовга жалб қилинган болаларнинг ўқув боши ва охиридаги эмоционал холаи даражси анқлашга қаратилди.Мактабгача таълим муассасалари ва мактабларга қабул қилинишидан аввал имконияти чеклаган болалар ушбу муассасаларга авваламбор ўзларининг ота оналари томонидан таёрландилар. Ота оналарнинг ўзлари эса шахарларда ННО ташкил этган тайёрлов ахборот босқчини утадилар. Навбатдаги мослашув (Адабтацион) босқичи болалар ўз уйларида утадилар. Бу босқимконияти чекланган ННО ходимлари, тарбиячиар уқитувчилар, психологлар, дефектологлар томонидан ташкил этилди. Психологик-педагогик сухбат ўтказилди.
Шунга қарамай, муассасага энди қабул қилинган имконимконияти чекланган болалар анча психологик қийинчиликларини бошларидан кечирдилар, чунки узоқ вақт мобайнида жамиятдан узилган холда яшаган бола, купчилик ичига тушиб қолгач, қийинчилик билан мослашар эдилар. Буни аниқроқ намойиш этиш учун қўйидаги диаграммадан фойдаланди.

Диаграммадан кўриниб турганидек, имконияти чекланган болаларнинг купчилигида муассасага қабул қилинганда эмоционал холати қўйидаги омиллар билан бахоланар эди: ута тортинчоқлик, йиғлоқилик, пассив тажовускорлик (агрессивлик), аниқ ифодаланган қурқоклик, кайфиятга боғлиқлик, пассив нутқ луғат хажмининг камлиги.
Имкониятлари чекланган болалар умумий таълим муассасаларига қабул қилиниши билан уларнинг мослашув жараёнида таълим муассасалари ва ННО ходимлари билн биргаликда ушбу муассасада таълим олаётган бошқа болалар хам иштирок этдилар. Бу болалар хам аввалроқ тайёрлов босқичини утаган эдилар. Тайёрлов босқичи “Мехрибонлик ” мавзуидаги дарслардан иборат бўлди. Уларда болалар, ногирон болалар туғрисидаги хикоялар ва ходисаларни тингладилар, сўнг “Ногирон болалар” мавзуида иншо ёздилар. Икки ой утгач, болаларга яна шу мавзуда иншо ёзиш топширилганда, шуни қониқиш билан эътироф этиш лозимки, биронта соғлом ўқувчи ўзининг ногирон синфдоши хақида ёзмаганлиги аён булди. Ўқув йилининг охирига келиб, имконияти чекланган болаларнинг эмоционал холати яхшилангани, бунинг натижасида уларнинг ижтимоий хулқ атвори ижобий томонга ўзгаргани қайд этилди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling