Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарⱪанд иⱪтисодиёт ва сервис институти з


Download 1.74 Mb.
bet101/301
Sana21.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1684188
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   301
Bog'liq
бизнесда бухгалтер укув кулланма 1 кисм последний вариант — копия

Иш ҳақи эркин меҳнат бозорида

Х Минимал иш ҳақи

М

W ----------------------





Qm Qw Меҳнат миқдори
22-расм. Минимал иш ҳақи

22-расмда энг кам иш ҳақисиз Qw ишчилари иш ҳақи ставкаси бўйича ишлайдилар.146


Демак, минимал нархни белгилашда хукумат энг кам иш ҳақини ҳам назорат қилиб боради ва қонун асосида иккала жараённи бошқаради. 22-расмда Qw нуқтаси W нуқтасида энг кам иш ҳақи белгилаб берилган. М нуқта мувозанат нархдан паст бу ерда иш ҳақи W нуқтаси, энг кам иш ҳақининг қўлланилиши нарх қавати ичида меҳнат бозорини шакиллантиради.
Хулоса қиладиган бўлсак, бозор нарх тизими ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб, нарх таҳлили ва назоратини олиб боришни таққазо этади. Нарх ўзгариши бир нечта омилларга боғлиқ бўлади ва ушбу жараёнларни амалий мисоллар асосида кўриб чиқдик. Минимал нархлар ҳукумат томонидан белгиланади, лекин қора маркетинг сотувчилари бу ҳолатдан фойдаланишлари мукин. Сабаби бирон бир, масалан уй, ер ёки автомашинани белгиланган тартиб ёки навбатга қармасдан олдинроқ ва минимал нархдан қимматроқ сотиб олувчилар кўп бўлиши мумкин.
Шу боис, нарх бу бозор лакомативи десак муболаға бўлмайди. Бозор мувозанатини ушлаб туриш нарх сиёсати билан узвий боғлиқ жараён ва меҳнат бозоридаги минимал иш ҳақи ҳам, талаб ва таклиф қонуни, ҳамда максимал ва миниал нарх жараёнларининг барчаси микроиқтисодий мувозанатини шакиллантиради деб айтсак бўлади.


3.19.Рақобат ва чекловлар.

Рақобат-бу мустақил товар ишлаб чиқарувчи (корхона)лар ўртасида товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун кураш. Pақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди. Ресурсларнн етказиб берувчилар ўртасидаги Рақобат ўзларининг иқтисодий ресурсларини (капитал, ер, ишчи кучи) юқори даражада сотиш учун амалга оширилади. Ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчилар ўртасидаги рақобат бозор муносабатлари ривожланган, иқтисодиёт тўлиқ эркинлашган шароитда яққол намоён бўлади.


Рақобат истеъмолчилар ўртасида ҳам юз бериб, товарларни қулай ва арзон баҳоларда сотиб олишга қаратилади, яъни харидор ҳар бир сарфланган пул бирлиги эвазига кўпроқ нафлиликка эга бўлишга ҳаракат қилади, арзон ва сифатли товарни тезроқ сотиб олиш учун курашади. Рақобатда ишлаб чиқарувчилар ўртасида сарфланган харажатларга кўпроқ фонда олиш, шу фойда орқасидан қувиш натижасида товарларни сотиш доиралари, яъни қулай бозорлар, арзон хом ашё, энергия ва арзон ишчи кучи манбалари учун кураш боради. Рақобат асосида ишлаб чиқарувчиларнинг мулк эгаси сифатида алоҳидалашуви ва мустақил бўлиши, манфаатлар тўқнашуви ётади. Чунки ҳар бир мулк эгасининг ўз манфаати бўлиб, улар шу манфаатга эришиш учун интилади. Мулк эгасининг товар ишлаб чиқариш ва бошқа барча соҳалардаги фаолияти шу манфаатга бўйсундирилган бўлади. Рақобат мавжуд бўлишининг яна бир шарти - бу товар пул муносабатларининг, маълум даражада ривожланган бозор тизимининг бўлишидир. Шу сабабли рақобатнинг асосий соҳаси бозор ҳисобланади.
Янги технология жорий қилиш, талабга жавобан товар турларини тез ўзлаштириш, малакали ишчи кучига эга бўлиш ва замонавий маркетинг хизматидан фойдаланиш кабилар Рақобат курашидан ғолиб чиқиш шартига айланади. Монополия рақобатга зид, чунки у товар ишлаб чиқарувчига танҳо ҳукмронликни таъминлаб, ўзаро беллашув учун шароит қолдирмайди.
Рақобат йўлини танлаш жиҳатдан ҳам ҳалол ва ғирром рақобатга бўлинади. Ҳалол рақобат бозордаги курашда қабул қилинган, ҳаммага мақбул усуллар биланн олиб борилади, бозор қоидаларига асосланади. Fирром Рақобатда тақиқланган ва қораланган усуллар, яъни қаллоблик, кўзбўямачилик, сўзида турмаслик, алдаш, иқтисодий жосуслик, қўпоровчилик ва ҳатто жисмоний зўравонлик каби жинояткорона усуллар қўлланилади. Бозор иқтисодиёти аслида фақат ҳалол Рақобатни тан олади. Рақобат иқтисодиётни соғломлаштириб туради.
Рақобатдан жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш ва уни назорат қилишда давлат томонидан қабул қилинадиган монополияга қарши қонунлар муҳим аҳамиятга эга.
Рақобат олиб бориш усулига кўра, нарх билан рақобат ва нархсиз рақобатга бўлинади. Нарх билан рақобатлашув товарлар ёки хизматларни рақибларга қараганда фойдани вақтинчалик камайтириш ҳисобига арзон нархда сотишни билдиради (нархдан ташламалар, улгуржи харидорларга имтиёзлар ва бошқалар), Нархсиз рақобатга харидорларни эгаллаш ва сақлаб туришнинг нархларни арзонлаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай қонуний усуллари киради (сифатини ошириш, хизмат муддатини ўзайтириш, экологик тозалик, хавфсизлик ва бошқалар) Ўз миқёсига кўра, Рақобат энг аввало 2 турга - тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобатга бўлинади. Иқгисодий адабиётларда тармоқ ичидаги рақобатнинг 4 та шакли алоҳида ажралиб кўрсатилади. Булар эркин рақобат, монополистик рақобат, монополия ва олигополия рақобат-нинг амал қилиши учун муайян шарт шароитлар мавжуд бўлиши шарт. Бу шарт шароитлар фақат бозор муносабатлари қарор топган муҳитда бўлиши мумкин. Иқтисодиётда монополлашув тамойилларининг кучайиб бориши билан рақобат чекланади. Рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш учун давлат монополияларга қарши сиёсат олиб боради, иқтисодиёт-ни монополиядан чиқариш бўйича чора-тадбирлар кўради, монополияга қарши қонунчиликнн амалга оширади.
Давлатнинг рақобатга нисбатан сиёсати унинг маърифатли, маданий кўринишлари ва қоидаларини таъминлашга йўналтирилади. Бундай сиёсат ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, маҳсулотларни самарали тақсимлашга, техника ва иктисодий тараққиётга ёрдам беради, истеъмолчиларнинг манфаатларини химоя қилишга хизмат қилади.147
Foundations of Accounting in Business - FAB Study Text 2016. PART A: Chapter 03 «Microeconomic factors» қисмида рақобат тушунчаси қуйидагича эътироф этилган.
Фирмаларнинг саноатда тузилиши ва уларнинг бир – бири билан рақобатлашиши кўпинча мукаммал рақобат, номукаммал рақобат, монополия, олигополия ёки монополистик рақобат атамалари ёрдамида тавсифланади. (15-жадвал).
15-жадвал

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   301




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling