Оммавий очиқ онлайн курсларини яратиш назарияси ва амалиёти
Download 2.6 Mb. Pdf ko'rish
|
конф тўплам 18 22 май -оригинал (16)
Ушбу солиштириш жараёнида мустақил ўрганувчининг олган билимлари мавжуд таълим стандартларига қай даражада жавоб бериши текширувдан ўтказилади. Текширув натижаларига кўра мустақил ўрганувчининг очиқ таълим ресурслари порталидан олган билимлари билан мавжуд олий таълим муассасалари тақдим этадиган билимлар орасидаги фарқ катта бўлса мустақил ўрганувчини қайта тайёрлаш курсларига жўнатиш тавсия этилади. Аксинча бўлган ҳолда Давлат Тест Маркази ва Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда мустақил ўрганувчига ишлаш хуқуқини берувчи ва Олий таълим муассасаси дипломи билан тенг хуқуққа эга бўлган дипломни тақдим этади. Ушбу дипломга эгалик қилувчи шахс ўзи таълим олган мутахассилиги бўйича ишлаш хуқуқига ҳам эга бўлади. Олий таълим муассасаларида иқтидорли талабаларни номдор стипендияларга тайёрлаш модели. Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш бӯйича амалга оширилаётган илоҳотларни қӯллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йилда 21 таълимга сарфланган харажатлар аввалги йилларга нисбатан 25,5 фоизга ошиши кўзда тутилган. Бундан ташқари давлат таълимни ҳуқуқий, ташкилий ва методологик таъминотлари масалаларини такомиллаштириш, таълим тизимига инновацион шаклларни жорий этиш ҳамда таълим ташкилий ва сифат жиҳатларини халқаро меъёрлар талабларига мослаштириш бӯйича ислоҳотларни амалга оширмоқда. Давлат таълим хизматларининг натижасидан бевосита ва билвосита манфаатдор тараф сифатида ӯз вазифаларини бажариб келмоқда. Лекин таълим сифати ва натижасидан манфаатдор тарафларнинг бошқа иштирокчиларининг таълим сифатини оширишни таъминлашдаги иштироки етарли эмас. Шунинг учун таълим муассасалари рейтингини аниқлаш бӯйича мезонлардан бири сифатида истеъмолчилардан ӯтказилаётган сӯровлар натижаларига кӯра айрим йӯналишлар ва олий таълим муассасаларида тайёрланаётган кадрлар сифати пасайиши кузатилаётганига гувоҳ бӯлиш мумкин. Ушбу моделда олий таълим муассасаси талабалари орасидан иқтидорлиларини саралаш ва уларни номдор стипендияларга, давлат мукофотларига, камолот ёшлар ташкилотига аъзо бўлишига тайёрлаш қаралади. Албатта иқтидорли талабалар кафедраларда, фан ўқитувчилар, мураббийлар томонидан маълум бир тест синовлари, илмий лойиҳаларда 22 иштироки, ташкилий, илмий-услубий ишларда фаоллиги билан аниқланади. Мазкур моделда талабалар иқтидорини, қобилиятини, билим ва кўникмаларини очиқ таълим ресурсларидан фойдаланиб аниқлаш, қолаверса талабага ОТР дан фойдаланиш жараёнида билимларини янада мустахкамлаш жараёни келтирилган. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling