Оммавий очиқ онлайн курсларини яратиш назарияси ва амалиёти
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ОЧИҚ ТАЪЛИМ
Download 2.6 Mb. Pdf ko'rish
|
конф тўплам 18 22 май -оригинал (16)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ОЧИҚ ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МОДЕЛЛАРИ Назирова Э.Ш. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Юқори малакали замонавий таълим ва инновация технологиялари, илғор хорижий тажрибани кенг тарғиб этган ҳолда олий ўқув юртларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, намунавий дастур ҳамда педагогик услубларни тубдан янгилашга оид чора тадбирлар ўз ифодасини топди. Бу ўз навбатида олий ўқув юртларида талабаларга сабоқ бераётган педагог ходимларнинг замон билан ҳамнафас бўлишларига, ўқув жараёнига фанлар бўйича инновациялар, шунингдек, илғор услубларни кенг жорий этишга зарур шарт- шароит яратади, шу билан бирга, касб махорати, педагогик ва илмий фаолиятни мустакил ривожлантириб боришини талаб этади. Шу ўринда барча сохаларга ахборот коммуникация технологиялари жадал кириб келаётганини қайд этиш жоиз. Таълим жараёни ниҳоятда мураккаб ва кўп компонентлидир. Таълим самарадорлиги педагог ва талабанинг фаоллилигига, таълим воситаларининг мавжудлигига, таълим жараёнининг ташкилий, илмий-методик мукаммаллигига, жамиятда илмли кишиларга бўлган эҳтиёжга ва бошқа ҳали аниқланмаган кўпгина омилларга боғлиқ. 17 Жамият ўзининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий эҳтиёжлари асосида таълим самарадорлиги юқори бўлишини талаб этади [1.2.3-15]. Таълимнинг барча бўғинларини шундай ташкил этиш керакки, у ёшларга чуқур ва асосли билим бериш билан бирга кенг қамровли фикрлашга ўргатсин. Таълим жараёнида талабада мустақил билим олиш эҳтиёжи шаклланиб бориши ҳозирги куннинг талабидир[14-20]. Педагогик амалиёт ва тадқиқотларда қатор иш усуллари қўллаб кўрилди. Таълимни муаммоли ташкил этиш, таълимда ўқувчиларни фаоллаштириш, ҳамкорлик педагогикаси, таянч билимларга асосланиш, таълимни оптималлаштириш ва бошқалар тажрибадан ўтди. Лекин бу педагогик воситалар айрим ўқитувчиларда самарали натижа берса ҳам, уни оммавий йўсинда таълим тизимига киритиб бўлмади. Педагогик технологиянинг асосий моҳияти ва ютуғи шундан иборатки, таълимда талабаларни қизиқтириб ўқитиш ва билимларни тўлиқ ўзлаштиришга эришишдир. Таълимда берилаётган билимларни талабаларнинг аксарият кўпчилик қисми пухта ўзлаштириши педагогик технологияни жорий этишнинг асосий мақсади ҳисобланади. ОТР асосида дарс ўтишда энг асосий талаб талабанинг ҳаётий тажрибаси аввал ўзлаштирган билимлари ва қизиқишлари асосида билим беришни кўзда тутади. ООР ўрганилаётган соҳа бўйича талабаларда билим етарлича бўлмаган ҳолда ҳам талабада салбий кечинмага ўрин қолдирмасликни, бу талабанинг айби эмаслигини тан олишни талаб этади. Фаоллик кўрсатилса, билимларни ўзлаштириб олишга талабаларда ишонч пайдо бўлишига эришиш мумкин. Таълимнинг устувор вазифаларидан бири, бу таълим олувчи онгида миллий ва умуминсоний қадрятларни қарор топтириш, уни келгусида жамиятда ўз ўрнини муносиб топиш учун амалий, ҳаётий кўникмаларни шакллантириш билан талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатларга фаол киришиб кетишига муносабатини шакллантириш муҳим вазифа ҳисобланади. Ушбу вазифалар таълим сифати даражасини янада кўтаришни, малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашни ҳамда бу жараёнларда АКТдан фойдаланиш даражасини оширишни ҳамда бунинг натижасида таълим ва тарбия тизимида туб сифат ўзгаришлари содир этишни талаб қилади. Олий таълим тизимида таълим сифатини таъминлаш биринчи навбатда олий таълим муассасасининг моддий-техник базаси, молиявий аҳволи, мавжуд хўжалик шартномалари, маблағли илмий лойиҳалар, мавжуд АКТ таъминоти, ахборот ресурслари, электрон таълим воситалари, педагогларнинг касбий малакалари, билим савиялари, салоҳияти ва талабанинг ўзлаштириши, сифат кўрсаткичлари, мутахассис даражасида ҳосил қилган кўникмалари, эгаллаган касби ва истеъмолчилар томонидан мутахассисга бўлган эҳтиёжнинг шаклланиши бир томон бўлса, иккинчи 18 томондан истеъмолчининг (иш берувчи) мутахассис сифатига қўядиган талаб ва таклифлари ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимида таълим сифатини таъминлашда мавжуд бўлган муаммолар таҳлил қилинди ва қуйидаги моделлар тузулиб, улар асосида ишлаш таклиф этилади: 1. Олий таълим муассасаларида педагог ходимларнинг малакасини ошириш модели. 2. Олий таълим муассасаларида иқтидорли талабаларни номдор стипендияларга тайёрлаш модели. 3. Очиқ таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш модели. 4. Мутахассислик фанларини чет тилларида ўқитиш муаммоси. 5. Олий таълим муассасаларида педагог ходимни ишга қабул қилиш модели. 6. Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш масаласи. 7. Профессор – ўқитувчиларни махсус фанларни чет тилида ўқитиш модели. 8. Республика доирасида малакали кадрларни соғлом рақобатни шакиллантириш модели. Юқорида келтирилган моделларнинг айримларини баён этамиз. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling