Оммавий очиқ онлайн курсларини яратиш назарияси ва амалиёти
Download 2.6 Mb. Pdf ko'rish
|
конф тўплам 18 22 май -оригинал (16)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масъул муҳаррир: Рахимбаева М.Д. – УрДУ, АТ кафедраси доценти Таҳрир ҳайъати
Илмий ва ташкилий қўмита:
т.ф.н. Матлатипов Г.Р. ф-м.ф.н. Рахимбаева М.Д. Шихова Х.И. ф-м.ф.н. Балтаева И.И. п.ф.н. Аширова А.И. Полванов С.Б. Салаев У.И. Рахмонов Р.А. Шожонов М.А. Артикбаева Г.К. Аллаберганова Г. Масъул муҳаррир: Рахимбаева М.Д. – УрДУ, АТ кафедраси доценти Таҳрир ҳайъати: Мадатов Ҳ. Шихова Х.И. Артикбаева Г.К. Нашрда келтирилган рақамлар, статистик маълумотлар, фикр- мулоҳазалар учун муаллифлар масъул ҳисобланади. © Урганч давлат университети. Ахборот технологиялари кафедраси 3 КИРИШ СЎЗИ Урганч давлат университетида Европа Иттифоқи Эрасмус+ индивидуал кредит мобилик дастурларининг барқарорлиги ва самарадорлиги. Х.И.Шихова, shihovahasiyat@urdu.uz Урганч давлат университети (УрДУ) Испаниянинг Кантабрия университети (КУ) билан ҳамкорлик шартномасини 2014 йилда имзолаган. Университетлараро тузилган бу хужжат Европа Иттифоқи Эрасмус+ индивидуал кредит мобиллик таълим дастури асосида таёрланган. Ўтган давр давомида шартномага асосан КУ га УрДУдан бир неча бакалавр, магистр, педагог ва ходимлар ўзаро алмашуви бўйича бориб ўз билим, малака ва кўникмаларини оширганлар. Кредит мобиллиги дастурларида қатнашган педагог ва ходимларда шаклланган ишонч уларни навбатдаги лойиҳаларда халқаро ҳамкорлик ўрнатиш учун замин бўлмоқда. Бугунги кунда Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастурлари асосида малака оширган, ўз билим кўникмалари ва тажрибасини навбатдаги бошқа Халқаро ташкилотлар таълим грантлари асосида илмий ва таълим ресурсларини кенгайтириш мақсадида чет эл инвестициялар киритишда амалий ишлар олиб бормоқдалар. Расм1 4 Жумладан, Жаҳон банки томонидан 2018 йил декабрь ойидаги Академик инновацион фонди “Ўзбекистон олий таълим муассасаларини модернизациялаштириш” лойиҳаси доирасида 2/6 - шартномага асосан университетимизга оммавий очиқ онлайн курсларини (ОООК) яратиш учун “Замонавий онлайн ўқув марказини ташкил этиш”, моддий-техник таъминлаш ва ишга тушириш учун 50000 (эллик минг) АКШ долларлик инвестиция киритилган эди. Расм 2 Ушбу лойиҳада ҳамкорликка розилик билдирган чет эл олий ўқув юртларидан Испаниянинг Кантабрия университети вакиллари белгиланди. Лойиҳа мажбуриятларини амалга оширишда УрДУ нинг 3 нафар лойиҳа иштирокчилари (эксперт -ўқитувчи, техник координатор, техник- мутахассислар) 2019 йил июль ойида, бир ҳафта давомида Испаниянинг КУ қошида фаолият олиб бораётган Янги технологиялар тадбиқ этиш маркази. Испаниянинг КУ билан ўрнатилган узликсиз илмий-амалий алоқалар натижасида, пандемия шароитида уларнинг вакиллари Ўзбекистонга кела олмаслигини инобатга олиб, 2020 йил 18-, 20-, 22 май кунлари УрДУ ва КУ ўртасида видеоконференциялар серияси онлайн ZOOM платформасида ташкил этилди. Видеоконференциялар якунида КУ вакиллари УрДУ лойиҳа қатнашувчилари билан муҳокамаларда ҳамкорликнинг узликсизлигини таъминлаш мақсадида Марказнинг фаолиятига доимий маслаҳатлар бериб боришга розилик билдирдилар. 5 Расм 3 Онлайн тарзда 3 кун давомида ўтказилган видеоконференцияларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Испания ва Португалиядан кунига ўртача 150 нафардан ошиқ олимлар, тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари, магистр ва бакалаврлар қатнашдилар. Расм 4 Ушбу халқаро конференцияларнинг мазмун моҳиятини янада ошириш мақсадида 22 май куни маҳаллий вақт билан соат 12-00 дан 13-00 гача 6 “ОООК яратиш назарияси ва амалиёти” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ҳам ўтказилди. “ОООК яратиш назарияси ва амалиёти” масалаларига бағишлаб ўтказилган онлайн конференция шаклидаги илмий-амалий анжуманда ушбу соҳа бўйича республикамиздаги етук олимлардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, бошқарма бошлиғи, доцент, Воҳид Хамидов “ОООКнинг ҳолати ва истиқболлари”, Тошкент ахборот технологиялари университети “Мультимедия технологиялари” кафедраси профессори Эльмира Назирова “ ООО таълим ресурслари ва уларнинг таълим жараёнидаги аҳамияти”, УрДУ доценти Ғайрат Матлатипов “Внедрение технологий дистанционного обучения в Ургенчском государственном университете, состояние развития электронных курсов”, лойиҳа техник координатори Хасият Шихова “ОООК яратиш ўқув маркази” мавзуларида маъруза қилдилар. Республикамизда ушбу йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган бошқа етук олимлар, докторантлар, магистрлар, шунингдек, халқ таълими ва мактабгача таълим ташкилотлари вакиллари қатнашдилар. Албатта, бу онлайн анжуман таълимнинг барча турларида фаолият олиб бораётган новатор, жонкуяр педагогларга ўз фаолиятида инновацион методларни тадбиқ этишлари учун тажриба мактабини ўтайди. Анжуман музокараларида республикамизнинг ОТМ вакиллари чиқиш қилдилар. Расм 5 7 Эндиликда, университетимиз профессор-ўқитувчилар, вилоятимизда фаолият олиб бораётган новатор, фидоий педагоглар, шу Марказ мутахассислари ҳамкорлигида ўзларининг оммавий очиқ онлайн Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling