Қонуни Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида
Download 76.55 Kb.
|
Қонун лойиҳаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18-модда. Бошқа ижтимоий кафолатлар
- 19-модда. Таълим олиш ҳуқуқи
- 20-модда. Транспортдан фойдаланиш
17-модда. Суғурта кафолатлари
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлатнинг махсус муҳофазасида бўлади ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилинади. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий тартибда суғурта қилиш тартиби, шартлари ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 18-модда. Бошқа ижтимоий кафолатлар Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида оғир ва ўртача оғир тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинланади. Ушбу шахсларга бир йўла бериладиган нафақа суммасининг миқдори, уни тайинлаш ва тўлаш тартиби қонунчилик билан белгиланади. Ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ҳарбий хизматчининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни вазирлик ва идоралар томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади. 19-модда. Таълим олиш ҳуқуқи Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар олий таълим муассасаларига (малака ошириш курсларига) ўқишга кириш ва таълим олиш (малака ошириш) ҳуқуқига эга. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар хизмат фаолиятидан ажралган ҳолда кундузги (вазирлик ва идоралар эҳтиёжларидан келиб чиқиб) ва хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда сиртқи, кечки ёки масофавий таълим шакллари бўйича таълим олиш ҳуқуқига эга. Хизмат фаолиятидан ажралган ҳамда ажралмаган ҳолда таълим олиш тартиби вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш институтини аъло баҳога тамомлаган оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга иккита пул таъминоти маошига тенг миқдордаги бир марталик пул мукофоти тўланади. 20-модда. Транспортдан фойдаланиш Ҳарбий хизматчилар ҳарбий ташиш ҳужжатлари орқали қуйидаги транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга: 1) ҳаво йўллари транспортида: «бизнес класс»да — вазирликларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари; «эконом класс»да — бошқа тоифадаги барча ҳарбий хизматчилар; 2) темир йўл транспортида: юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг «VIP класс» («люкс»), тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг «СВ» («люкс») вагонларида — вазирликларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари; юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг «бизнес класс», тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг «СВ» («люкс») вагонларида — генераллар ва полковниклар; юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг «эконом класс», тезкор тоифадаги поездларнинг «бизнес класс», тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг «купе» вагонларида — «подполковник» ва ундан қуйи ҳарбий унвондаги офицерлар, оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар; 3) автомобиль транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) — шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишларда мунтазам қатновчи автобусларда барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар; 4) ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ҳарбий пенсионерлар ҳарбий хизматдан бўшатилган вақтдаги ҳарбий унвонига мувофиқ мазкур қисмнинг 1, 2 ва 3-бандларида белгиланган тартибда; 5) юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг «эконом класс», тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг умумий ёки плацкарт вагонларида — юқоридаги бандларда кўрсатилмаган бошқа ҳарбий хизматчилар. Оддий аскарлар таркибига мансуб муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари, оддий аскарлар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари қўшимча равишда шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва маҳаллий йўналишларда қатновчи жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматни ўташнинг янги жойига боришда ва ҳарбий хизматдан бўшатилганда ўн тоннагача бўлган шахсий мулкни контейнерларда олдинги турар жойидан янгисига темир йўл транспортида, темир йўл транспорти бўлмаган жойда эса транспортнинг бошқа турлари (ҳаво транспорти бундан мустасно) билан бепул ташиш ҳуқуқига эга. Шахсий мулкни алоҳида вагонда, багаж қилиб ва кичик ҳолда жўнатилганда уларнинг ҳақиқий харажатлари қопланади, бироқ бу миқдор ўн тоннали юкни контейнерда ташиш қийматидан ошмаслиги керак. Ҳарбий ташиш ҳужжатлари қуйидаги тартиб ва асосларга кўра берилади: 1) ҳарбий хизматчиларга республика ҳудудида ва республика ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига (ўқишга) бориш ва доимий хизмат жойига қайтиши учун; 2) контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга (эри, хотини ва фарзандларига) турар жойидан янги хизмат жойига етиб бориши учун; 3) контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва уларнинг бир нафар оила аъзосига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир йилда бир марта асосий (каникуляр) ва қўшимча таътилни ўтказиш жойига бориш ва доимий хизмат жойига қайтиш учун; 4) ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга (эри, хотини ва фарзандларига) ўзи танлаган яшаш ёки чақирув жойига бориши учун; 5) муддатли ҳарбий хизматга чақирилган захирадаги офицерларга муддатли ҳарбий хизматни ўташ жойига етиб бориши учун; 6) муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларга ҳарбий хизматни ўташ жойига бориш, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилганида чақирув (яшаш) жойига қайтиш учун; 7) муддатли ҳарбий хизматчиларга таътил ва хизмат сафари жойига бориш ва доимий хизмат жойига қайтиш учун; 8) ҳарбий хизматга мажбурларга ҳарбий йиғинни ўтказиш жойига бориш ва ортга қайтиши учун; 9) ҳарбий хизматчиларга даволаниш жойига бориш ва доимий хизмат жойига қайтиши учун; 10) ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига кўра ҳарбий хизматчини кузатиб борувчи шахсга ҳарбий хизматчи билан бирга даволаниш ёки санаторий-курорт муассасаси, касаллиги сабабли таътилга, ҳарбий хизматдан бўшатилганда танланган яшаш жойига кузатиб бориш ва доимий хизмат жойига қайтиши учун; 11) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчини дафн этиш жойига етказишда унинг жасади солинган тобутнинг транспорт воситасидаги жойи учун; 12) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг жасади солинган тобутни дафн этиш жойигача кузатиб бориш (ташиш) ва доимий хизмат жойига қайтиш учун ҳарбий қисм командири ёки гарнизон бошлиғининг буйруғи билан тайинланган тўрт нафар шахсга; 13) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчини республика ҳудудидаги дафн этиш жойига бориши ва ортга қайтиши учун унинг оила аъзоларига; 14) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг республика ҳудудидаги дафн этилган жойига зиёрат учун бориши ва ортга қайтиши учун унинг оила аъзоларига (йилда бир марта); 15) ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган, ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган офицер ва генераллар учун ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига мувофиқ стационар даволанишга ёки санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига (кўрсатиб ўтилган офицер ва генераллар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлганда уларнинг оила аъзоларига ҳам) бориш ва ортга қайтишга (йилига бир марта); 16) Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳарбий учувчи-кўтарилувчи таркиб ҳарбий хизматчиларининг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йилига бир марта асосий (каникуляр) таътилни ва қўшимча таътилларни ўтказиш жойига (ҳарбий хизматчининг билдиргисига асосан оила аъзолари билан биргаликда ёки алоҳида) бориш ва доимий хизмат жойига қайтиш учун. Мазкур модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган тоифадаги ҳарбий хизматчиларга ҳаво, темир йўл ва автомобиль (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) транспортида юриши билан боғлиқ харажатларни қоплаш, ҳарбий ташиш ҳужжатлари бўйича чипталарни олдиндан расмийлаштириш учун комиссион йиғимлар ва чойшаб пули қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва бўлинмаларни сақлаш манбаларидан келиб чиққан ҳолда вазирликларга ҳар йили ажратиладиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ҳарбий хизматдан бўшатилган, ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган офицерлар таркиби ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига мувофиқ стационар даволанишга ёки санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига бориш ва қайтишда (йилига бир марта) темир йўл, ҳаво, сув ва автомобиль (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга. Кўрсатиб ўтилган офицерлар таркиби ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлган тақдирда уларнинг оила аъзолари ҳам транспортдан фойдаланишда шундай ҳуқуққа эгадир. Контракт бўйича ҳарбий хизматчи жорий йилги навбатдаги таътилни ўтказиш жойига бориш ва ортга қайтишда ҳарбий ташиш ҳужжатларидан фойдаланмаган бўлса, кейинги йилдаги навбатдаги таътилни бериш вақтида ушбу ҳарбий ташиш ҳужжатлари унинг яна икки нафар оила аъзоларига (ота-онаси, эри, хотини ва фарзандларига) қўшимча равишда расмийлаштириб берилади. Download 76.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling