Қонуни Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида
-боб. Ҳарбий хизматчиларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Download 76.55 Kb.
|
Қонун лойиҳаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 30-модда. Лавозимга оид ва махсус мажбуриятлар
- 31-модда. Ҳарбий хизматни ўташ муносабати билан ҳарбий хизматчиларнинг айрим ҳуқуқларини чеклаш
3-боб. Ҳарбий хизматчиларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги
29-модда. Умумий мажбуриятлар Ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган мажбуриятлардан ташқари, ҳарбий хизматнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қўшимча мажбуриятларни ҳам бажарадилар. Ҳарбий хизматчилар қуйидагиларга мажбурдирлар: Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мардларча ва моҳирона ҳимоя қилишга; Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга; Ватанга қасамёдга содиқ бўлишга, ўз халқига фидокорона хизмат қилишга; ҳарбий низомлар талабларини сўзсиз бажаришга; ҳалол, интизомли, жасур бўлишга ва ҳарбий мажбуриятни бажаришда оқилона ташаббуслар кўрсатишга. 30-модда. Лавозимга оид ва махсус мажбуриятлар Ҳар бир ҳарбий хизматчи ўз лавозимига кўра ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш кўлами ва чегараларини белгилаб берувчи лавозим мажбуриятларига эга. Ушбу мажбуриятлар ҳарбий низомлар, шунингдек ҳарбий низомлар талабларини инобатга олган ҳолда тегишли қўлланмалар, кўрсатмалар, низомлар, йўриқномалар ёки командирлар (бошлиқлар)нинг ёзма буйруқлари билан белгиланади. Ҳарбий хизматчилар эгаллаб турган лавозимида белгиланган вазифаларни бажаришда лавозимга оид, жанговар навбатчилик (навбатчилик), жанговар-хизмат вазифаларни бажаришда, суткалик ва гарнизон нарядларига доир вазифаларни амалга ошираётганда, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун жалб этилганда махсус мажбуриятларни бажарадилар ва уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тегишли ҳуқуқ ва ваколатлар берилади. Ҳарбий хизматчилар лавозимга оид ва махсус мажбуриятлар ҳамда ушбу Қонуннинг 22-моддасида белгиланган ҳуқуқлардан фақат хизмат манфаатлари йўлида фойдаланади. 31-модда. Ҳарбий хизматни ўташ муносабати билан ҳарбий хизматчиларнинг айрим ҳуқуқларини чеклаш Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизмат шартларида белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида белгиланган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликлардан тўлиқ фойдаланадилар. Ҳарбий хизматнинг шартлари ва ўз хизмат вазифаларини бажариш хусусиятларига қараб ҳарбий хизматни ўташ давомида ҳарбий хизматчиларнинг қуйидаги ҳуқуқлари чекланади: ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланиш, бундан ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ вазифаларни бажаришга тўсқинлик қилмайдиган педагогик, илмий ва ижодий фаолият мустасно; шахсан ўзи ёки ишончли шахслар орқали ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий-назар, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиш, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиш, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув ва маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш, шунингдек хизмат мавқеидан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга ёрдам кўрсатиш; белгиланган тартибда махсус келишувсиз ҳорижий мамлакатларга чиқиш; жисмоний ва юридик шахслар ҳисобидан хорижий хизмат сафарларига бориш, бундан ҳалқаро шартномаларга мувофиқ ёки давлат ҳокимияти органларининг хорижий давлатларнинг тегишли давлат ҳокимияти органлари ёки халқаро ташкилотлар билан ўзаро келишувлари асосида амалга ошириладиган хизмат сафарлари мустасно; ҳарбий хизмат мажбуриятларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олиш; сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ҳамда сиёсий мақсадларни қўзловчи нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, шу жумладан, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ёки бошқа турдаги сиёсий фаолият билан шуғулланиш; оммавий ҳаракатларда иштирок этиш; хизмат ўташ вақтида эркин ҳаракатланиш; ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ чиқишлар (оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар бундан мустасно) ва нутқлар учун гонорар олиш; сайлов олди ташвиқотини олиб бориш; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, Сенат аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органи депутати бўлиш; махфий ахборот жумласига киритилган маълумотлардан ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш ва уларни ошкор қилиш; оммавий ахборот воситаларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўз хизмат фаолияти, ҳарбий хизмат фаолияти тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан фото-, аудио-, видеоматериалларни жойлаштириш; Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган чет эл банкларида ҳисобварақ (омонат)лар очиш ва уларга эга бўлиш, нақд пул маблағлари ва қимматликларни сақлаш; қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўйнаш. Ушбу моддада кўрсатилган чекловларга риоя қилмаганлик ҳарбий хизматчини интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Download 76.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling