Қонуни Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида


-модда. Соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш


Download 76.55 Kb.
bet7/13
Sana16.11.2023
Hajmi76.55 Kb.
#1778852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Қонун лойиҳаси

16-модда. Соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш

Ҳарбий госпиталь, поликлиника, тиббиёт пункти ва бошқа ҳарбий-тиббий бўлинмалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий-тиббий муассасалари бўлиб, давлат тиббиёт муассасалари ҳисобланади ҳамда улар тиббий масалаларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қиладилар.


Ҳарбий хизматчилар ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий ёрдам олиш, шу жумладан тиш протезларини ясатиш ва таъмирлатиш (бундан қимматбаҳо металл ва бошқа қиммат турувчи материаллардан тайёрланган протезлар мустасно), дори воситалари, бошқа тиббий мулк билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга.
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматни ўташ, яшаш жойларида ҳарбий-тиббий муассасалар ёки уларда тегишли бўлимлар ёхуд махсус тиббий асбоб-ускуналар бўлмаган ҳолларда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тиббий муассасаларда тиббий ёрдам кўрсатилади. Ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича сарфланган харажатлар мазкур соғлиқни сақлаш муассасаларига вазирлик
ва идоралар томонидан қоплаб берилади.
Қуйидаги ҳолларда ҳарбий-тиббий муассасалардаги бепул тиббий таъминот ҳуқуқидан собиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳам фойдаланадилар:
катта офицерлар таркиби ва генераллар ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлганда, умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлганда эса бу ҳуқуқ уларнинг турмуш ўртоқларига ҳам татбиқ этилади;
кичик офицер, сержант ва оддий аскарлар таркиби ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлганда;
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида шикастланиш (жароҳатланиш, травма олиш, контузия), касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолганлар.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган ҳамда ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган ҳарбий хизматчилар бир йилда бир марта қонунчиликка мувофиқ имтиёзли асосда санаторий-курорт даволаниши ҳамда дам олиш уйларида (пансионатларда) профилактик дам олиш ҳуқуқига эга.
Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари) ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига кўра санаторий-курорт муассасаларида бепул даволаниш ҳуқуқига эга.
Ҳарбий хизматчиларнинг санаторий-курорт даволаниши ҳамда дам олиш уйларида (пансионатларда) профилактик дам олишини ташкиллаштириш тартиби вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни, уларнинг ногиронлиги
ва оғир касаллиги бўлган оила аъзоларини тиббий ёрдам олиш (даволаниш) учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси хулосаси асосида амалга оширилади. Бунда тиббий ёрдам олиш (даволаниш) учун қилинадиган харажатлар вазирлик ва идоралар раҳбарининг қарорига асосан бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.



Download 76.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling