Қонуни Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида


-модда. Ҳарбий хизматчиларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари


Download 76.55 Kb.
bet3/13
Sana16.11.2023
Hajmi76.55 Kb.
#1778852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Қонун лойиҳаси

6-модда. Ҳарбий хизматчиларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари
Давлат ҳарбий хизматчиларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан муносиб равишда ҳимоя қилишни, уларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий кафолат ва компенсациялари амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳарбий хизматчилар давлат органи вакили сифатида иш юритади
ва давлат ҳимояси остида бўлади.
Ҳарбий хизматчининг шахси дахлсиздир. Ҳарбий хизматчининг дахлсизлиги унинг турар жойига, хизмат хонасига, у фойдаланадиган транспорт ва махсус воситаларга, алоқа, қурол-аслаҳа ва шахсий ҳимоя воситаларига, хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга тааллуқлидир.
Ҳарбий хизматчилар қонунга асосланмаган ҳолда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши ёки уларнинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас.
Ҳарбий хизматчилар хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида бевосита бошлиғига (командирига) бўйсунади. Ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким ҳарбий хизматчиларнинг қонуний фаолиятига аралашишга, уларни зиммасига юклатилмаган мажбуриятларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолиятига аралашиш, қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, ҳарбий хизмат вазифаларини бажараётганлиги билан боғлиқ ҳолда уларни ҳақорат қилиш, шунингдек уларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати, турар жойи ёки мулкига тажовуз қилиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан озиқ-овқат, пул, кийим-кечак, пенсия, уй-жой ва тиббий таъминот билан таъминланадилар.
Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ўқиш муддати давомида муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланадилар.
Ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларни ўташ даврида озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминланадилар, шунингдек ҳарбий-тиббий бўлинма, ҳарбий қисм ва муассасаларда бепул тиббий таъминотдан,
шу жумладан, дори воситалари ва бошқа тиббий мулк билан бепул таъминланиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Ҳарбий қисм командирлари (муассаса раҳбарлари) ҳарбий хизматчиларнинг оилавий шароитидан келиб чиқиб, ушбу Қонуннинг
25-моддасига мувофиқ уларга моддий ёрдам кўрсатади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг янги хизмат жойига кўчиб борганлиги муносабати билан уларни доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, турар жой билан таъминлаш, оила аъзоларини иш билан таъминлаш, уларнинг фарзандларини давлат мактабгача таълим ва ўрта таълим муассасаларига жойлаштириш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларни биринчи навбатда ҳал этиш маҳаллий ҳокимият органлари ва ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги зиммасига юклатилади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ҳамда бошқа ташкилотларга хизмат сафарига ёки олий таълим муассасаларига ўқишга юборилганида хизмат сафаригача (ўқишгача) эгаллаб турган лавозимига мос (тенглаштирилган) ҳарбий лавозимлар учун белгиланган таъминотнинг барча турлари билан таъминланади, ушбу Қонунда белгиланган имтиёз ва кафолатлардан фойдаланади.
Вазирликлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёз, кафолат ва компенсацияларни белгилаш ҳуқуқига эга.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳарбий хизматчиларга бошқа ҳуқуқ ва имтиёзлар ҳам белгиланиши мумкин.



Download 76.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling