Қонуни Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 76.55 Kb.
bet9/13
Sana16.11.2023
Hajmi76.55 Kb.
#1778852
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Қонун лойиҳаси

21-модда. Мурожаат қилиш ҳуқуқи

Ҳарбий хизматчи бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


Ҳарбий хизматчининг ариза, таклиф ёки шикоят кўринишида мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга ошириши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.


22-модда. Жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар
ва жанговар қуролни сақлаш, олиб юриш, қўллаш
ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш

Ҳарбий хизматчилар ушбу Қонуннинг 30-моддасида кўрсатилган лавозимга оид ва махсус мажбуриятларни бажараётганда қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва жанговар қуролни сақлаш, олиб юриш, қўллаш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


Жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва жанговар қуролни қўллаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.


23-модда. Фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазият шароитларида, жанговар ҳаракатлар ва бошқа махсус операциялар олиб борилаётган даврда ҳарбий хизматчиларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзлар

Фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазият шароитларида, жанговар ҳаракатлар ва бошқа махсус операциялар олиб борилаётган даврда ҳарбий хизматчиларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қўшимча имтиёз, кафолат ва компенсациялар белгиланади.


Фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазият шароитларида, жанговар ҳаракатлар ва бошқа махсус операциялар олиб борилаётган даврда хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига (ота-онаси, эри, хотини, фарзандлари ва қарамоғидаги шахсларга) уруш даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига нисбатан белгиланган имтиёз, кафолат ва компенсациялар татбиқ этилади.



Download 76.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling