O`quv-uslubiy majmua (I kurs talabalari uchun mo`ljallangan) Navoiy -2021
Download 0.64 Mb.
|
manaviyatshunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-mavzu: . Mustamlakachilik va milliy madaniyatimiz rivojidagi yangi uyg‘onish davri bosqichi. Reja
- Tayanch so`z va iboralar
SAVOL VA TOPSHIRIQLAR
1.«Jadid» so‘zining ma’nosi nima? 2 .Jadidchilik harakatining paydo bo‘lish sabablarini tushuntiring. 3.Jadidchilik harakatining namoyandalaridan kimlarni va ularning qdnday asarlarini bilasiz? 4.Mahmudxuja Behbudiy kim bulgan? 5.Munavvarqori faoliyatini izox^ab bering. 6.Abdulla Avloniy haqida nima bilasiz? 7.Ma’rifatparvarlik goyalarini ilgari surgan qanday shoir va yozuvchilarni hamda ularning qaysi asarlarini bilasiz? 8.Jadidchilik harakati namoyandalarining tarixiy takdirlari haqida nimalarni bilasiz? 13-mavzu: . Mustamlakachilik va milliy madaniyatimiz rivojidagi yangi uyg‘onish davri bosqichi. Reja: 1.G‘arb mamlakatlarining mustamlaka yoki yarim mustamlakaga aylanishi. O`rta Osiyida ingliz-rus raqobati. 2.Sovet davlati siyosati va m illiy m a’naviyatimiz rivoji. 3.Sovet tuzumining ma’naviyatimizga ta’siri. 4.Sobiq totalitar tuzum davrida madaniy merosga munosabat mezonlari. Tayanch so`z va iboralar: Энди мустамлакачиликнинг совет даври ҳақида гапириш мақсадга мувофиқдир. Совет давлати тилда чор мустамлакачилигини қаттиқ қоралаб, ўзини ҳар қандай шовинимз ва миллатчиликнинг душмани деб эълон қилган эди. Олиб борган сиёсати ҳам гўёки бунга сиртдан мос келарди. Иттифоқдош “мустақил” республикалар, автоном республикалар ва областлар тузилиб, аввал чор Рассияда эзилган халқларга миллий давлатчилигини тузиш, она тили ва маданиятини ривожлантириш имконини яратган эди. Илгари ўз имкониятига эга бўлмаган 52 халқ учун имкон яратилди. Улардан 48 таси ундан фойдаланди. Аммо бу сиёсий иккиюзламачи сиёсат эди. Унинг асл стратегик мақсади яширин эди. Шу боис совет даври мустамлакачилиги ҳам ноанъанавий ярим ниқобланган кўринишда эди. Совет даврида мулкий муносабатлар тубдан ўзгарди. Ишлаб чиқариш воситаларига нисбатан деярли тўлиқ давлат мулки ўрнатилди. Колхоз-кооператив мулк давлат тасарруфидан ташқарида ҳисобланса-да, амалда колхозлар ва кооперативлар учун давлат режаси белгиланиши, тўлик назорат ўрнатилгани мазкур мулк шаклининг мустақил бўлмаганини кўрсатади. Коллективлаштириш бошланиши билан эса epгa нисбатан давлат мулкидан ташқари мулкчиликнинг бошқа шакллари бекор қилинди (колхоз ернинг эгаси эмас, ижарачиси эди). Ишлаб чиқариш воситаларини, ерни амалда давлатлаштириш ишчи ва деҳқон оммасини улардан ҳамда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлардан, жамиятда яратилаётган бойликлардан бегоналаштирди. Совет тузуми меҳнаткаш оммани нафақат пролетарлаштирди, балки унинг бир қисмини ноиқтисодий зўрлаш ва юридик ҳуқуқларини максимал чеклаш орқали амалда ижтимоий аҳволини, юридик мақомини ўзгартирди: колхозчиларни давлат крепостнойига, ГУЛАГ тизимидаги маҳбусларни муайян муддатга давлат қулига айлантирди Колхозчиларга Хрушчёв ислоҳотларигача паспорт берилмагани, ишлаётган колхозига мажбуран бириктириб қўйиш крепостнойликнинг янгича кўриниши эди. Меҳнат кунининг мажбурий минимуми бўлиши, уни бажармаганларнинг жиноий ва бошқа турдаги жазоларга тортилиши, баршчинанинг социалистик шаклидир, колхозчиларга натурал солиқ солиниши, деярли текин ишлатилиши янги қиёфадаги оброк эди. Чунки «мулкка эгаликдан ўзимизни бегоналаштириб, бизнинг ўзимиз мулкка айланиб қоламиз, биз ўзлигимиздан, инсоний шахсиятимиздан жудо бўламиз»55. Хақиқатан, совет кишилари давлатнинг мулкига, у қурмоқчи бўлган янги жамият биносининг оддий ғиштига, оддий механик мурватчасига, хомашё унсурларга айланиб қолган эди. Давлатлаштириш туфайли мулкдан бегоналашиш, меҳнаткашнинг крепостнойлар каби мулкка айланиб қолиши: «Кундалик турмуш тушунчаларида бу — бизнинг ўз шахсиятимиз билан айниятни йўқотишга мойиллигимизни билдиради. Ижтимоий ҳаёт тушунчаларида эса у индивидуал мавжудлик бизга қай даражада хос бўлса, шу даражада хосдир, бу ҳол бизнинг ўз эркинлигимизни ва ўз масъулиятимизни йўқотганимизни билдиради»56. Эътироф этиш лозимки, ушбу иқтибослар совет тузуми танқидига бағишланган мақоладан олингани йўқ. Улар антропологик фалсафа ва психологияга оид илмий асарга ёзилган сўзбошидан олинди. Демак, мулкдан маҳрум этиш, бегоналаштириш инсонни асл инсоний табиатига хос эрки ва масъуллигидан жудо этади. Собиқ СССРда казарма социализмининг энг ашаддий шакли қурилди. Очиғини айтганда, бу тузум Сталин даврида ўзидан аввал ўтган антагонистик тузумларнинг барча кўринишларини деформация қилган ҳолда ўз ичига олади; юқорида айтилганидек, ГУЛАГ тизими қулчиликни, колхоз тизими — крепостнойликни янгича кўринишда қайта тиклаган бўлса, четдан турли бригадаларни ёллаб қурилиш қилиш, денгиз балиқчилиги ва чекка Шимолдаги айрим қурилишлардаги ҳақ тўлаш қисман дастлабки стихияли эркин капитализмни, яширин иқтисодиёт — илк ва ўрта тараққий этган капитализмни маълум даражада қайта тиклади. Тўғри, совет давлати ҳалқни маориф ва маданиятга жалб қилишга эътибор қаратди. Меҳнаткашларнинг болаларига таълим олишида, мутахассисликларни эгаллашда имтиёзлар берди. Халқнинг ёппасига саводи чиқарилди. Минглаб мактаблар, кутубхоналар, маданият уйлари очилди. Уларда сон-саноқсиз турли тўгараклар, ҳаваскорлик бадиий жамоалари ташкил этилди. Булар сезиларли даражада халқнинг ижодий салоҳияти ўсишига, ижодкорлик қобилияти фаоллашувига сабаб бўлди. Коммунистик мафкура тазйиқида бўлса-да, илм-фан, маданият, таълим, соғликни сақлаш ривожланди. Деҳқонлар ва оддий меҳнаткашлар орасидан етишиб чиққан иқтидорли ёшларга шаҳарларга бориб олий маълумот олишга, уларнинг истеъдодлиларига фан, адабиёт ва санъат чўққиларини забт этишга тўсқинлик қилинмади. Чунки бундан давлат манфаатдор эди. Аммо давлатнинг деҳқонларга, эркин ҳунармандларга (артелларга уюшмаган ҳунармандлар) амалдаги муносабати уларнинг моддий манфаатларини тўлиқ инкор этишга, уларни мажбуран давлат корхоналарида бирлаштиришга, умуман барча меҳнаткашларни кучли эксплуатация қилиш эвазига саноатни ва ҳарбий соҳани ривожлантиришга қаратилган эди. Аввалги жамиятлардаги синфий эксплуатация совет тузумида давлат эксплуатацияси билан алмаштирилди. Бундай шароитда меҳнаткашлар ўртасида норозилик бўлиши табиий эди. 20-йилларда, 30-йилларнинг бошида шундай бўлди ҳам. Аммо давлат репрессия машинаси пухта ўйланган, чарчамасдан ва бузилмасдан ишлашга мослаштирилган эди. Чор ҳукуматидан фарқли, большевестик ҳукумат нафақат ўз мухолифларини, шунингдек оддий меҳнаткаш деҳқонларни ҳам оммавий қатағон қилишдан чўчимади. Жадидлар қаторида совет даврида шаклланган энг истеъдодли миллий зиёлиларимиз жисмонан йўқ қилинди, ёки узоқ муддатларга қамоққа, лагерларга жўнатилди. Икки марта имломиз ўзгартирилиб маданий меросдан баҳраманд бўлиш имкониятимиз кесилди. Совет давлати ва КПСС деҳқонларга нисбатан камситиш сиёсатини ўтказди. Чунки марксизм-ленинизм деҳқонларга шубҳа билан қарайди: деҳқонлар ўтмишда эксплуатация қилиб келинган синф сифатида пролетариатга яқин турса, майда мулк эгаси сифатида буржуазияга яқин деб ҳисоблайди. Деҳқонлар психологиясини пролетариат доҳийлари майда буржуа психологияси, деҳқонларнинг ўзларини консерватив синф, уларнинг мафкурасини эса яримдиний ва реакцион дея баҳолади. Бу билан деҳқонлар дунёқарашини, маданиятини чеклаш ва сиқиб чиқариш сиёсатини асосладилар. Совет давлати, табиийки, доҳийлар кўрсатмасини оғишмай амалга ошириб келди. Ишлаб чиқарувчининг ўз маҳсулотларидан ва умуман мулкчиликдан тўлик бегоналаштирилиши, ижтимоий ҳаётнинг ҳаддан зиёд давлат томонидан назорат қилиниши, тақсимотдаги текисчилик, иқтисодий таъминотнинг маҳсулот етишмаслигига (дефицитга) асосланиши ва бошқа камчиликлар одамлар онгига ва ўзаро муносабатларига кўп зарар етказди. Одамлар маҳсулот етишмаслиги шароитида камёб нарсаларни пинҳона ортиқча пул тўлаб сотиб олишга, майда пора беришга, чайқовчилик қилишга, аста-секин фирибгарлик ва алдамчиликка, озиқ-овқат ва истеъмол моллари етиштирадиган корхоналар ишчи ходимлари ташмачиликка ўргана бошлади. Ўғирланган, етишмайдиган маҳсулотлар ўрнини қоплаш учун қўшиб ёзишлар, ҳисоботларни сохталаштириш, ёки технологияларга риоя қилмасдан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини пасайтириш ҳисобига ҳажмини кўпайтириш каби иллатлар пайдо бўлди. Мазкур иллатларни келтириб чиқарган асосий сабаблар қаторига меҳнатга ҳақ тўлашнинг адолатсизлигини ва жанговор атенстик сиёсатни қўшиш лозим. Одамлар юксак идеалларга ишонмай, гуноҳ ва савобни фарқламай қўйди. Совет тоталитар тузуми жамият ва инсон онгини, дунёқарашини, ахлоқий ва эстетик қадриятларини, ақлий ва ҳиссий муҳитини, ҳаётга муносабатини, умуман маънавиятини чуқур деформация қилди. Ўзбек ҳалқи ҳам шахсга сиғиниш йиллари террор ва репрессия муҳитида, турғунлик йиллари ижтимоий ёлғон, сохталик муҳитида яшади. Бу ҳолат, шубҳасиз, маънавиятимизга кучли салбий таъсир кўрсатди. Жамиятда иккиюзламачилик, икки хил стандарт асосида яшаш, иш билан сўз бирлигининг бўлмаслиги, сиртдан мадҳиябозлигу доҳийларни зўр бериб мақташ, ичдан эса ижтимоий лоқайдлик ва бепарволик, бегоналашиш ва меҳр-оқибатсизлик, молпарастликка мойиллик каби иллатлар вужудга келишига замин бўлди. Меҳнатга ҳақ тўлашдаги адолатсизлик, биринчидан, боқимандалик кайфиятини ривожлантирди, ишлаб чиқаришда исрофгарчиликни рағбатлантирди. «Давлат боқиши лозим, давлат бўлса, фуқаросини боқсин» каби тушунчалар совет даврида ҳалқнинг бир қисми онгида ўрнашиб қолди. Саноатда хомашёдан, энергиядан, деҳқончиликда сувдан, ердан, ўғитдан, техникадан, ёнилғи-мойлаш материалларидан хўжасизларча фойдаланилди. Чунки улар давлатники, бегона, менга тегишли эмас. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, режа бажарилиши баъзи соҳаларда етиштирилган маҳсулот ҳажми ва сифати билан эмас, унга кетадиган хомашё ва сарфланган энергия билан ўлчашар эди. Масалан, турли диаметрларда қувур ишлаб чиқадиган заводнинг маҳсулотлари ҳажми уларнинг умумий оғирлиги, яъни сарфланган металл ёрдамида аниқланган. Бу эса сифатли ва чидамли металлдан фойдаланиб, хомашёни тежаш ўрниги, қувурлар оғирлигини оширишга олиб келган. Қисқаси, ишлаб чиқаришда эгалик ҳисси одамларда деярли йўқолиб кетди. Бу совет давридан қолган энг оғир асоратлардан биридир. Совет даврида меҳнатга ҳақ тўлашдаги адолатсизлик, иккинчидан, стихияли равишда даромадни қайта тақсимлашга интилишни кучайтирди. Кейингиси турли кўринишларда юз берди: корхоналарда йилдан йилга авж олиб борган ташмачилик, қўшиб ёзиш, яширин иқтисодиёт ва шу кабилар. СССРнинг кейинги 25—30 йиллик даврида ўтмишда увол-савобни, ҳалол-ҳаромни, инсоф ва адолатни яхши тушунадиган халқимизнинг талайгина вакиллари меҳнатсиз даромадни кўпайтиришдан, ташмачиликдан, давлатни ва бир-бирини алдашдан ҳазар қилмай қўйди. Бошқалар эса бунга қўл силтаб қўя қолди, кўриб кўрмасликка олди. Совет даврининг охирги йилларида шаклланган маънавий муҳит ўғирликка, ҳаром-ҳаришга муросасизлик қилолмади. Бунинг асосий сабаби давлатнинг, мулкнинг халқдан тобора бегоналашгани, тақсимотда ижтимоий адолатнинг бузилгани, ашаддий атенстик тарбия олиб борилгани эди. Бундай шароитда эзгулик, гўзаллик, виждон, ҳалоллик, инсонпарварлик, ватанпарварлик, адолат каби маънавиятнинг ўзак тушунчалари деформацияга учради. Инсоф ва диёнат туйғулари ўтмаслашди, ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларни менсимаслик, шахсий муносабатларда меҳр - оқибат туйғуларидан совуқ худбинликни устун қўйиш кучайди. «Мингта сизу биздан - битта жизу биз яхши» каби ахлоқий меъёрлар одатий тус ола бошлади, коммунистик идеалларга ишонч йўқолди. Чунки совет давлати кишиларнинг янги адолатли ва ҳамма тенгҳуқули бўладиганжамиятга интилишидан, коммунистик шаклда баён қилинсада, аслида умуминсоний бўлган (адолатли, тенгҳуқуқли жамиятни жаҳон динлари ҳам тарғиб этган) идеалларга ишончидан тоталитар тузумни қуриш ва мустаҳкамлаш учун фойдаланди, одамлар ишончини, фидойилигини суиистеъмол қилди, ўзининг тор мақсадларига эришиш воситасига айлантирди. Шу ўринда қуйидаги бир фикр диққатга сазовордир: «Айнан ишонч ва ҳокимият бир-бирини истисно қилишлари туфайли аввал бошда рационал ишончга асосланган барча динлар ва сиёсий тизимлар, агар кучга таяна бошласа ва ёки у билан шунчаки иттифоқ тузса, тамагирга айлана боради ва оқибат натижада ўз таъсирини йўкотади»57. Совет кишиларнинг онгига кучли тарғибот ва ташвиқот воситасида мажбуран сингдирилган коммунистик ғоялар ва идеалларга ишонч ҳам ўғирликка, тамагирликка айлана бошлади. Янги «адолатли социалистик жамият» қуришда қўлланилган номақбул усуллар, воситалар, зўравонлик, ноиқтисодий мажбурлаш, мафкуравий муросасизлик, ўзига хос истеъдод ва қобилиятга эга бўлган инсонларга нописандлик, ёппасига назорат социализмдан кўзланган асосий мақсаднинг унутилишига сабаб бўлди. Бундай сиёсат юритилса, «воситалар мақсадлардан мустақил бўлиб оладилар; улар мақсадлар ролини ўзлаштириб юборадилар, гуёки мавжуд мақсад эса фақат хаёлдагина қолади». КПСС ва совет давлатининг сиёсати туфайли социализмнинг мақсадлари ҳам амалда эмас, ҳаёлдагина, шиорлар ва тарғибот адабиётларидагина қолди. Социализмни қуриш учун қўлланилган зўравонлик воситалари эса мустақил бўлиб олди, социалистик жамиятнинг узвий бўлагига айланди. Социализм ва зўравонлик ёнма-ён турадиган тушунчаларга айланди. Ваҳоланки, социализм мақсадини инсонпарварлик ва ижтимоий адолат ташкил этиши керак эди. Зўравонлик (қатағонлар, иқтисодий мажбурлаш ва ш.к.) одамлар онгига ижтимоий қўрқувни чуқур сингдирди. Одамлар эркин ва танқидий фикр юритишдан, ижодий ташаббус кўрсатишдан қўрқиб қолди. Тилсиз, иродасиз ижрочига айлана бошлади. Жамиятдаги барча ҳодисаларга, жумладан маънавий маданиятга курашчан партиявийлик ва тор синфийлик, вульгар атеизм нуқтаи назаридан ёндашиш совет даврида миллий маданиятларнинг, ижтимоий онгнинг бир томонлама ривожланишига сабаб бўлди. Коммунистик мафкуранинг ўта меъёрийлиги ва догмалашгани жамият маънавиятига катта зиён етказди. Социалистик ишлаб чиқаришнинг догматик мафкурага буйсундирилиши оқибатда совет жамиятининг турғунлигини белгилади ва уни биқиқ доирада ҳаракат қиладиган анъанавий жамиятга айлантира бошлади. Адабиёт ва санъатда бу социалистик реализм деб аталадиган бадиий усулда намоён бўлди. Лениннинг «Коммунистик ахлоқ асосида коммунизм учун кураш ётади» деган «ҳикмати» баъзи одамларда ихтиёрий равишда сиёсий айғоқчилик, сиёсий чақимчилик, юмалоқ хат ёзиш каби салбий феъл-атворни шакллантирди ва ахлоқий фазилатларга зарар етказди. Мустамлакачилик даврида бизнинг ҳалқимизда миллий номукаммаллик, камситилиш туйғуларини шакллантиришга зўр бериб уринилди. Миллий қаҳрамонларимиз жиноятчи ёки қонхўр жаллод деб эълон қилинди. Миллий ғуруримиз топталди. Чоризм даврида гўёки халқимизнинг ёппасига саводхон бўлиши учун 4600 йил керак эканлиги, Россиясиз тараққиётга эриша олмаслигимиз каби ғояларни онгимизга сингдиришга ҳаракат қилдилар. Совет даврида ҳам нозиклаштирилган шаклда «буюк оғамиз»дан ажралиб тараққий этишимиз, ҳатто яшай олишимиз мумкинлиги шубҳа остига қўйилди. Боғчадан бошлаб олий мактабгача, ишлаб чиқаришдаги сиёсий мафкуравий тадбирлардан то дам олиш пайти томоша қилинадиган телевидение кўрсатувлари ва радио эшиттиришларигача барчасида совет тузумисиз, социалистик байналмилал ўзаро ёрдамсиз бизнинг кун кечира олмаслигимиз узлуксиз уқтирилди. Булар беиз кетмади. Халқимизнинг бир қисмида миллий номукаммаллик, камситилиш, миллий нигилизм туйғуси муайян даражада шаклланди, миллий ғуруримиз пасайди. Эндиликда миллий номукаммаллик туйғусидан халос бўлиш, миллий ғурурни тўлик қайта тиклаш мустақил тараққиётнинг муҳим шартларидан бири бўлиб қолмоқда. Ўз навбатида миллий ғуруримизни тўлиқ тиклаш учун мустақил тараққиёт зарур. Чунки биз яна жаҳоннинг тараққий этган халқлари даражасига кўтарилсаккина, иқтисодиётда, илм-фанда, маданиятда, спортда оламга кўз-кўз қилгудек ютуқларни қўлга киритсаккина, миллий номукамммаллик туйғусидан ҳалос бўламиз. Зеро, миллий ифтихорнинг асосини халқ турмуши фаровонлиги (иқтисодиёт), халқнинг ақлий ва ҳиссий (санъат, илм-фан), жисмоний (спорт) соҳаларда эришган ютуқлари ташкил этади. Зарур ютуқларни эса мустақил тараққиётсиз қўлга кирита олмаймиз. Миллий иродани чиниқтириш ва мустаҳкамлаш аҳолининг бир қисмини узоқ ўтмишдан келаётган қўрқув туйғусидан халос қилишни тақозо этади. Мўғул истилоси давридаги қатли омлар, турли даврдаги тож-тахт учун урушлар, улар оқибатида халқнинг бошига тушган кўргуликлар, Туркистоннинг уч давлатга бўлиниб кетиши, бу давлатлар ўртасидаги носоғлом рақобат ва қон тўкишлар, жоҳиллик ва зўравонликнинг тантана қилиши, ижтимоий ночорлик ва иложсизлик, эртанги ҳаёт учун аниқ кафолатнинг йўклиги аҳолининг бир қисми онгига ижтимоий қўрқув ҳиссини сингдириб юборди. Чор Россияси ва совет тузуми озодлик учун қилинган ҳар қандай миллий ҳатти-ҳаракатни аёвсиз бостиргани, «босмачиларга» ва аксилинкилобчиликка қарши кураш ниқоби остида ҳалқнинг ижтимоий фаол ва саводхон қатлами аксариятининг қириб ташлангани ёки чет элларга қочишга мажбур этилгани, Сталин қатагонлари, «дебсан-дебсан» сохта айби билан оддий кишиларни қамаш, 80-йилларда ўйлаб топилган «ўзбеклар иши» ўша тарихий қўрқувни янада кучайтирди, сиёсий лоқайдлик учун замин бўлди. Натижада халқимизнинг талай қисмида бечоралик, бўш-баёвлик, ўз ҳаққини талаб қила олмаслик, теварак-атрофда содир бўлаётган ҳодисаларга бефарқлик кўникмаси вужудга келди. Совет даврида маънавиятимизнинг ривожланиши ва деформацияланишига таъсир кўрсатган объектив ва субъектив омиллар тўғрисида ижтимоий ҳаётнинг ҳар бир соҳаси бўйича алоҳида тўхталиш лозим. Бу бир мавзу доирасида имконсиз нарса. Шу боис яна бир нарсани таъкидлаб ўтмокчимиз: совет тузумининг маънавиятимизга таъсирини бирёқлама баҳолаш мумкин эмас. Совет даврида, юқорида айтилганидек, халқ ёппасига саводли бўлди. Минглаб мактаблар, кутубхоналар, маданият муассасалари, театрлар, филармониялар, касб-ҳунар билим юртлари, техникумлар, ўнлаб олий ўқув юртлари очилди. Фанлар Академияси, илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар ва марказлар ташкил этилди. Матбуот ривожланди. Халқимиздан яна минглаб ижодкор зиёлилар – олимлар, адиблар, мусаввирлар, композиторлар, санъаткорлар, инженер-техник зиёлилар ва ҳар соҳада юксак малакали мутахасислар етишиб чиқди. Халқимизнинг умумий маданий савияси сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилди. Бу айниқса қўшни хорижий мусулмон давлатлари – Афғонистон, Эрон, Покистон, Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолиси савияси билан таққосланса, яққол билинади. Лекин буларнинг хеч бири текин берилган эмас.. Халқимиз бунинг учун ортиғидан зиёд ҳақ тўлади, катта қурбонликлар берди. Ижоди асосан ёки тўлиқ совет даврига тўғри келган жадидлар идеалларини асарларида акс эттирган Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон ва Усмон Носир каби исёнкор адиблар халқ орасидан чиқди, аммо қатағон қилинди. Бу даврда Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Мақсуд Шайҳзода, Асқад Мухтор, Саид Аҳмад, Одил Ёқубов ва Пиримқул Қодиров каби адиблар яратган асарлар, А. Абдуллаев, Ў. Тансиқбоев, Раҳим Аҳмедов, Чингиз Аҳмаров полотнолари халқимиз маънавий-маданий савиясини юксалтирди. Маннон Уйғур, Етим Бобожонов, Аброр Ҳидоятов, Шукур Бурхонов, Олим Хўжаев, Наби Раҳимов, Обид Жалилов, Раззоқ Ҳамроев, Сора Эшонтураева, Лутфихоним Саримсоқова, Ҳалима Носирова, Тамарахоним, Мукарама Турғунбоева, Саодат Қобулова, Галия Измайлова, Бернара Қориева, Дилбар Абдураҳмонова, Зоҳид Ҳақназаров, Юнус Ражабий, Саттор Ярашев, Турғун Алиматов, Саиджон Калонов сингари буюк режиссёрлар, актёрлар, раққосалар, созанда ва хонандалар, дирижёрлар ўзбек профессионал санъатида янги саҳифа очдилар. Наби Ғаниев, Комил Ёрматов, Малик Қаюмов, Йўлдош Аъзамов ўзбек бадиий ва ҳужжатли кино санъатини шакллантирдилар. Тўхтасин Жалилов, Мутал Бурхонов, Мухтор Ашрафий, Ҳайри Изомов, Сайфи Жалил ва бошқалар ўзбек замонавий симфоник ва камер мусиқа санъатини ривожлантирдилар. Айнан совет даврида профессионал санъатнинг кўп жанрларига ва турларига профессионал илмий-тадқиқотнинг кўп йўналишларига асос солинди. 60- 70 йилларда адабиёт ва санъатга кириб келган Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Шукур Холмирзаев, Ўткир Ҳошимов, Рўзи Чориев, Баҳодир Жалолов, Жавлон Умарбеков, Мустафо Бафоев, Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзамов, Шавкат Раҳмон, Хайриддин Султонов , Усмон Азим каби ижодкорлар, “Баҳор”, “Лазги” “Ялла” рақс, эстрада ансамбллари, бошқа кўплаб маданият арбоблари ва жамоалари ўзбек профессионал санъатини янада юксалтирди. Т. Қориниёзий, Т. Саримсоқов, Ҳ. Абдуллаев, У. Орипов, С. Сирожиддинов, С. Юнусов, О. Содиқов, М.Ўразбоев, Ё. Тўрақулов каби олимлар 50-60 йиллардаёқ ўзбек фанини дунёга машҳур қилган эдилар. Уларнинг издошлари, кейинги авлод уни 70-80 йилларда янада юксак поғонага кўтардилар. Биз буюк ватандошларимизнинг илм-фан, адабиёт ва санъат, маданият борасида совет даврида эришган ютуқларидан ҳаққоний равишда фахрланамиз. Чор Россияси мустамлакачилиги даврида бошланган миллий ўзликни англаш совет истибдоди йилларида янгича кўринишда давом этди. Биз бу йилларда бирёқлама бўлса-да, маданий меросимизни анча –мунча билиб олдик. Маданиятимиз жаҳон миқёсида танилди. Лекин совет даври ривожланишининг бошқа бир томони бор эдики, ундан кўз юмиб бўлмайди. Биринчидан, юқорида таъкидланганидек, совет давлати инсонга янги социалистик жамиятни қуришнинг бир ғишти, воситаси деб қаради. Социализмни қуришда у ҳар қандай қурбонлардан, ҳар қандай зўравонликдан тап тортмади. Натижада эълон қилинган энг олий мақсад — «ҳамма нарса инсон учун, инсоннинг бахт-саодати учун» шиори ўзининг тескарисига айланди. Инсонпарварлик емирилди, жамиятда аксилинсонийлик (дегуманизация) жараёни бошланди. Ижтимоий ёлғон, сохталик, ички қўрқув ва ташқи мадҳиябозлик, иккиюзламачилик ва бефарқлик, ўзибўларчилик бу давр кишисини аста-секин зомбиларга айлантира бошлади. Иккинчидан, халқларнинг тараққиёт даражасини тенглаштириш жараёнида уларни «байналмилалчилик» тамойиллари асосида «совет халқи» деб аталмиш тарихий бирликда рус халқи билан ассимиляция қилиб юборишга уриниш бўлди. Айни пайтда рус халқининг ўзи ҳам маънавий илдизларидан ажратилди. Совет тизимига хотирасидан, миллий ўзига хослигидан жудо бўлган янги типдаги социум керак эди. Фақат унинг рус тилида гаплашиб, ўтмишини, маданиятини унутиб юбориши мақсадга мувофиқ эди. Шахснинг янги типи – совет кишиси, одамларнинг янги тарихий бирлиги совет – халқи тушунчалари шунчаки тарғибот-ташвиқот учун ўйлаб топилмаган, балки совет тузуми мақсадига йўл очадиган, уни амалга ошишига ёрдам берадиган тушунчалар эди. Совет даврининг охирги ўттиз йилида — КПСС XXII съездидан бошлаб миллий тиллар, миллий маданиятлар, она тилида ўқиш, миллий кадрларнинг ўсиши ниқобланган шаклда чекланиб борилди. Миллий республикаларнинг аҳолиси таркиби “байналмилаллаштирилди”, уларнинг орасига сунъий равишда бошқа миллат вакиллари жойлаштирилди. Аста-секин ёш авлодда миллий нигилизмни шакллантириш бошланди: бу ҳол ўз она тилини яхши билмасликда, миллий қадриятларига, миллий манфаатларга беписанд қарашда ва шу кабиларда намоён бўлди. Бугунги кунда мустақил тараққиётимиз муносиб кечиши учун биз миллий ғоя ва мафкура негизида шаклланган маънавиятга, янги маънавий асосларга таянишимиз лозим. Замон эски маънавий қадриятларимизнинг аксариятини моҳиятан, мазмунан мустақил тараққиёт талабларига мослаштиришни тақозо этмокда. Кенг, теран ва демократик, эркин тараққиётга хизмат киладиган дунёқарашни, мафкурани, ахлоқий ва эстетик меъёрларни, ижтимоий мўлжалларни, идеалларни шакллантиришни, уларни ҳамда урф-одатларимиз ва анъаналаримизни, ижтимоий маънавий муносабатларимизни мудом такомиллаштириб, маданиятимизни юксалтиришни тарихий давр биздан талаб қилмоқда. Маданий ва диний меросга муносабатимизни мустақилликни мустаҳкамлаш, ижтимоий тараққиётда пешқадам мамлакатлар сафига қўшилиш ҳамда инсонпарварлик, халқпарварлик, ватанпарварлик каби қадриятларни ижтимоий ҳаётимизнинг одатий меъёрига айлантириш заруратидан келиб чиқиб белгилашимиз керак. SAVOL VA TOPSHIRIQLAR Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling