Орынбаев Аманбай Тлеубаевич «катта уйин» концепцияси ва марказий осиёдаги геосиёсий жараёнлар


Download 1.8 Mb.
bet9/14
Sana19.06.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1614711
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Oryinbayev A T 2011.pdf

иккинчидан, Марказий Осиёнинг стратегик мавхумлиги минтаканинг бир канча «бекарор ёй»лар билан уралганлиги, етакчи хорижий давлатлар манфаатларининг минтакада бир-бирлари билан тукнаш келиши хамда мавжуд геосиёсий мухитда (ички) минтака давлатлари манфаатларининг бир- бирига мос келмаслиги билан характерланади.
учинчидан, Минтакадаги стратегик мавхумлик етакчи хорижий давлатларнинг минтакага нисбатан олиб бораётган сиёсатларининг окибатидир.

  1. Етакчи хорижий давлатлар - минтакавий бекарорликнинг

мухим омили
Марказий Осиёнинг жуFрофий жихатдан океанлар ва кирFOкбуйи давлатларидан узокда жойлашганлиги уни глобал муаммолардан четда колишига шароит яратмайди. Марказий Осиё бир вактнинг узида Евросиёдаги Урта Шарк, Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё хамда Европа каби минтакаларнинг геосиёсий омили хисобланади. Ушбу худудда дунёнинг деярли барча етакчи давлатлари, хамда улар билан бир каторда бир канча минтакавий давлатлар хам уз манфаатларига эга. Ушбу давлатлар каторига АКШ, Россия, Хитой, Европа Иттифоки давлатлари, Япония, Туркия, Эрон, Х,индистон ва Покистон каби давлатларни киритиш мумкин.
Марказий Осиё минтакасининг табиий казилма бойликларининг (айникса, нефть ва табиий газнинг) катта захираларига эга эканлиги ва худуднинг геостратегик жихатдан жойлашган урни юкоридаги давлатларни ушбу минтакадаги жараёнларга иштирок этиш истагини янада ошириб юборди. Чунки юкорида келтириб утилган давлатларнинг асосий максадлари геосиёсий томондан Евросиёнинг марказий кисми устидан, геоиктисодий жихатдан эса минтаканинг ресурслари ва транспорт алокалари устидан назорат урнатиш хисобланади.
Марказий Осиёда уз манфаатларига эга булган давлатларнинг манфаатлари туFрисида гапирар эканмиз, минтакада уз геосиёсий манфаатларига эга булган давлатлардан бири бу шубхасиз Россия Федерациясидир. Марказий Осиё одатда Россия Федерациясининг манфаатлари доирасига киради. Бу манфаатларнинг устуворлиги ва мухимлик даражаси муайян боскичларда турли омиллар билан белгиланади. 1994 йилдан бошлаб Россия узининг минтакадаги аввалги таъсирини тиклашга харакат килаётир. Россиянинг асосий максадлари - Осиёдаги собик шуро республикаларини Россия геосиёсий маконига кайтариш, уларнинг аввалги «хом ашё манбаи» сифатидаги ролини тиклаш ва уларнинг ташки чегараларини куриклашни уз кулларида колдириш, минтака иктисодиётига хорижий (Россияга карашли булмаган) капитал киришига ва унга дунёнинг бошка, айникса ислом давлатлари таъсир курсатишига монелик килиш.
Марказий Осиёдаги янги мустакил давлатларнинг уз ташки алокаларини диверсификация килиш, халкаро майдонда янги шериклар топиш борасидаги саъй-харакатлари Россияни жиддий ташвишга солаётир. Россиялик тахлилчилар Марказий Осиё минтакасига Россия геосиёсий манфаатлари зонаси, унинг мутлак таъсири доираси, уни Якин ва Урта Шарк хамда Жанубий Осиёдаги купгина хавфли «кайнок нукталар»дан ажратувчи минтака сифатида карамокдалар.
Геосиёсий, иктисодий ва харбий манфаатларнинг умумий мажмуида Россиянинг минтакадаги сиёсатининг бош йуналишлари куйидаги узок муддатли омилларга асосланади1:

  • Марказий Осиё Россия учун жанубий чегаралар хавфсизлигини таъминлаш контекстида одатдаги хавфсизлик минтакаси ёки «буфери» сифатида каралади;

  • Россия учун минтаканинг алохида ахамияти нефть омили ва Россиянинг Каспийда уз таъсирини саклаб колиш нияти билан белгиланади;

  • минтака худуди Россия учун якин минтакаларда кенг микёсда конфликтлар, шу жумладан ядровий можаролар юз берган холда тегишли чоралар курит учун харбий кучларни жойлаштириш зонаси сифатида мухимдир;

  • минтаканинг асосий транспорт-коммуникация йуллари ва кувур йуллари устидан назоратни таъминлаш РФ учун катта ташки сиёсий ва иктисодий ахамият касб этади;

  • минтака Россия учун рус ва русий забон ахоли, рус тили ва маданиятининг мухим сиёсий ролини саклаш учун «жавобгарлик зонаси» хисобланади.

2001 йил 11 сентябрь вокеалари ва улардан кейин амалга оширилган АКЩнинг АфFOнистондаги аксилтеррор операцияси Россиянинг Марказий Осиёга оид сиёсатида янги боскич ясади. 11 сентябрдан кейин Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият сезиларли даражада узгарди - Россиянинг бу ердаги мавкеи сусайишига сабаб булган мутлако янги харбий-сиёсий конфигурация юзага келди. Минтакада Россия мавкеининг сусайиши Москвани уз ташки сиёсатини кайта куриш ва Марказий Осиёдаги шериклар билан муносабатларни минтакада АКЩнинг мавжудлигини хисобга олган холда кайтадан йулга куйишга мажбур килди.
Аммо, 2003-2004 йилларда Марказий Осиёда Россия мавкеининг мустахкамланиш тенденцияси намоён булди. Москва иктисодий, сиёсий ва интеграцион воситалардан фойдаланиб, минтака мамлакатлари билан уз хамкорлик усуллари ва сохаларини диверсификация килди. Россиянинг минтакага кайтиши уч йуналишда юз берди: 1) уз харбий базаларини ташкил этиш (KирFизистон ва Тожикистон); 2) интеграцион тузилмалар ва куп
тарафлама хавфсизлик ташкилотлари доирасида харакатларни фаоллаштириш; 3) икки тарафлама алокаларни (минтаканинг барча
мамлакатлари билан) ривожлантириш.
Америка Кушма Штатлари хам бу минтакада уз манфаатларига эга булган давлатлардан бири хисобланади. Собик Иттифокнинг парчаланиб кетиши окибатида АКШнинг минтакага кириб келиши учун узига хос йул очиб берилди. АКШ сиёсатшуноси З.Бжезинский Марказий Осиё минтакасини можароларга мойил худудлардан бири сифатида эътироф этган эди. Шу муносабат билан у бу минтакани «Евросиё Болкони» деб атаганди1.
Таъкидлаш жоизки, 2001 йилдан, АфFOнистонда харбий операция бошланганидан кейин АКШ минтака ишларида фаол иштирок эта бошлади. Мадад курсатиш дастурлари АКШ маъмурияти учун Марказий Осиё давлатлари билан стратегик алокаларни саклаш воситасига айланди. АКШ терроризмга карши кураш буйича операцияларни утказиш учун собик СССРнинг деярли барча давлатларидан мадад олди. Уларнинг аксарияти АКШ харбий самолётлари уз худуди оркали учиб утишига рухсат берди, шунингдек, Америка кушинларига уз худудида харбий базалар ташкил этиш учун имконият яратди. Шу сабабли АКШнинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан ташки сиёсий стратегияси замирида асосан геосиёсий мезонлар, уз стратегик максадлари ва манфаатларини хисобга олувчи прагматик ёндашув ётади.
АКШнинг 2006 йилги Миллий хавфсизлик стратегиясида, олдинги шундай стратегиялардан фаркли уларок, Жанубий ва Марказий Осиё ягона минтака сифатида каралади, «Жанубий ва Марказий Осиё АКШ учун улкан стратегик ахамиятга эга минтака» хисобланиши кайд этилади. Шундан сунг: «Марказий Осиё АКШ ташки сиёсати учун узок муддатли устувор йуналиш хисобланади. Марказий Осиёнинг беш мамлакати бир-биридан ажралиб туради ва бизнинг улардан хар бири билан муносабатларимиз, гарчи мухим булса-да, бир-биридан фарк килади. Умуман олганда, мазкур минтакада бизнинг йирикрок стратегиямиз элементлари узаро мос келади ва биз уларга риоя килишимиз, чунончи: самарали демократияларга кумаклашишимиз, эркин бозорни таркиб топтириш борасидаги ислохотларни таркатишимиз, энергия ресурсларининг глобал манбаларини диверсификация килишимиз, хавфсизликни оширишимиз ва терроризм билан урушда FOлиб чикишимиз лозим», деб таъкидланади.
Бу манфаатларга мувофик АКШнинг минтакадаги сиёсатининг бош йуналиши, биринчидан, минтакада Россиянинг иктисодий ва сиёсий мавжудлигини камайтиришга ва у бу ерда уз таъсирини тиклай олмаслигини таъминловчи шарт-шароитлар яратишга каратилган. Бу йуналишнинг иккинчи элементи - Хитой ва Эрон каби эхтимолий уйинчиларни «Катта геосиёсий уйин»дан четлатиш, АКШ мазкур мамлакатларга Марказий Осиё худудидан иктисодий ва сиёсий таъсир курсатишини таъминловчи шарт- шароитлар яратиш.
Умуман олганда, Кушма Штатларнинг минтакадаги асосий манфаатларини куйидагича тавсифлаш мумкин *:

Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling