O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim


Download 5.53 Mb.
bet84/119
Sana18.06.2023
Hajmi5.53 Mb.
#1558683
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   119
Bog'liq
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F

Биринчидан, она тили таълими мақсадига мос равишда таълим мазмуни, ўқитиш воситалари ва усулини тил ўқитишнинг замонавий талаблари даражасида такомиллаштириш. Бу олдимизга мактаб грамматикаси ва илмий грамматика тушунчаларини фарқлаш, мактаб ўқувчилари даражасидаги грамматик минимум, лексик минимум, фразеологик минимум кабиларни белгилиб олиш, она тили дарсликларини грамматикалаштириш асоратидан батамом ҳоли қилиш, таълим мазмунининг бошланғич синфларда сўз бойлигини ошириш, ѐш авлодда замонавий шахснинг муҳим кўрсаткичларидан бири – коммуникатив компетентликни ўстиришга эришиш вазифаларини қўяди.
Иккинчидан, биламизки, тил табиатан ўзгарувчан, у доимий ҳаракатда. Уни бир меъѐрда ушлаб туриб бўлмайди. Ҳаѐт суръатлари мисли кўрилмаган даражада тезлашган бугунги ахборот асрида тилнинг сайқалланиш, соддалашиш, силлиқланиш жараѐнлари ҳам аввалгидек асрларни ўтказиб юбормайди. Сўзлашув нутқи – шеваларнинг фонетик, морфологик тараққиѐти жорий адабий тил меъѐрлари ва жонли нутқ ўртасида сезиларли тафовутларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Бу айни пайтда ѐзма ва оғзаки саводхонликка путур етказаѐтган омиллардан бири бўлиб, ўзбек орфографиясининг мавжуд тамойилларига асосланган мукаммал имло қоидаларини ишлаб чиқиш ва шу асосда ягона имло луғатини нашр этиш, умуман, имло ислоҳотини ўтказиш заруратини кучайтирмоқда.
Учинчидан, табиийки, миллат ва у мансуб жамият тараққий этиб борар экан, тил ҳам тинимсиз бойийди, тараққий этади; янги сўзлар, иборалар пайдо бўлади. Айни пайтда сўз ўзлаштириш жараѐнлари шу қадар тезлашганки, уларни зудлик билан луғатларда қамраб олиб, луғат шаклини белгиламасак, омма истеъмол доираси кенгайиб бораѐтган ѐт сўзни ѐзма нутқида ѐ аслига мувофиқ қўллай бошлайди ѐки ўзи хоҳлаганча
―ўзлаштиради‖.
Мамлакатимизда компютер лингвистикасини ривожлантириш, матндаги орфографик, пунктуацион, услубий хатоларни топиб, автоматик таҳрир қиладиган, сўзнинг


маънодошлари, уядошлари, талаффуздошларини тез ва осон аниқлаб берадиган дастурларни яратиш, лотин алифбосига асосланган ўзбек ѐзувидаги ҳарф бирикмаси, ѐзувда икки амал билан бажариладиган ―ў‖, ―ғ‖ ҳарфларини ѐзишда техник хатоликларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган ноқулайликларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш ҳам долзарб вазифалардан.


Глобаллашув шароитида миллий маданият феноменининг асосий белгиси бўлган тилнинг мақом ва мевқеини сақлаб қолиш, ахборот-коммуникация, интернет тилига айланиш даражасини оширишда таълимнинг турли бўғинлари учун мўлжалланган янги авлод ўқув луғатлари ҳамда уларнинг электрон қурилмаларда ишлашга мўлжалланган мобиль иловаларини яратиш, фойдаланувчиларда лексикографик компетентликни оширишга қаратилган амалий ишларнинг роли муҳим.












Х уллас, миллий бойликлар ичида энг нодири, энг бебаҳоси бўлган тилимизни ўзимиздан кейинги авлодга софлигини сақлаб, бойлигини ошириб, жилосини йўқотмай етказиб бериш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиздир.

  1. SHO„BA.


Download 5.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling