O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim


ЎЗБЕК ТИЛИДА МЕВАЧИЛИК ЛЕКСИКАСИ


Download 5.53 Mb.
bet85/119
Sana18.06.2023
Hajmi5.53 Mb.
#1558683
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   119
Bog'liq
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F

O„ZBEK ALIFBOSI VA IMLOSI MUAMMOLARI


ЎЗБЕК ТИЛИДА МЕВАЧИЛИК ЛЕКСИКАСИ


Ҳожиева Нигина Ҳаѐт қизи,
БухДУ ўқитувчиси


Аннотация: Мазкур мақолада мевачилик лексикасини тил нуқтаи назаридан йиғиш, ўрганиш, улар билан боғлиқ изоҳли луғатлар тузиш, мева номларига бериган таърифларни тил имкониятларидан фойдаланиб (халқ сўзлашув тилига яқинлашган ҳолда) соддалаштириш ҳамда мукаммаллаштириш, бир томондан, тил ўрганувчиларга қулайлик туғдирса, иккинчи томондан, биология ва тилшунослик интеграциясини таъминлаши асосланган.
Калит сўзлар: мевачилик лексикаси, олмачилик лексикаси гипо- геперонимлари, олмачилик лексикасида партонимик муносабат, олмачилик лексикаси тематик гуруҳлари
Инсоният пайдо бўлган дастлабки пайтларда ѐввойи ҳолда ўсган бута, дарахтлар ҳосилини истеъмол қилган бўлса, улар ўтроқ ҳаѐтда яшашни бошлашгач, мевали дарахтларни хонакилаштиришга, маданийлаштиришга ҳаракат қилишган. Инсонлар орасида айрибошлашнинг бошланиши, кейинчалик турли мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларининг кучайиши мевачиликнинг, табиийки, мевачиликка оид лексиканинг ҳам тараққий этишига сабаб бўлган. Масалан, Буюк Ипак йўлида ҳаракат қилган савдогарлар қимматбаҳо кийимлар, матолар, дуру жавоҳирлар билан биргаликда, мевалардан тайѐрланган турли ширинликлар (масалан, туршак, майиз, қуритилган жийда, олмақоқи), ичимликлар (шарбат, шароб, сок)ни ҳам эллардан элларга олиб борганлар.
Ҳар қайси халқда, ҳар бир миллат яшаган жойнинг табиий шароити, иқлими, ўсимлик ва ҳайвонот олами билан боғлиқ бўлган ҳолда, турли мамлакат халқларининг ѐнма-ѐн яшаши, ўзаро моддий ва маданий алоқаларининг ўсиши натижасида мевалар ва мевалардан тайѐрланган маҳсулотлар тури ҳам, табиийки, уларнинг номлари ҳам кўпайиб борган. Мевачиликнинг тараққий этиши тилда лексик қатламнинг бойишини таъминлаган. Зеро, мевачиликнинг вужудга келиши


инсоният ўтмиши билан, инсоннинг меҳнат жараѐнини ўзлаштириш тарихи билан узвий алоқадор.


Тилимизда мевачилик лексикасига оид сўзлар миқдори ҳам анча салмоқли: улар ўзига хос умумий луғвий маъно тўдалари ҳамда хусусий луғавий маъно гуруҳларига эга. Жумладан, биргина олма меваси билан боғлиқ сўзлар миқдорининг ўзи ўзбек тилида юздан ошади. (Мевачилик лексикасини тил нуқтаи назаридан йиғиш, ўрганиш, улар билан боғлиқ изоҳли луғатлар тузиш, мева номларига бериган таърифларни тил имкониятларидан фойдаланиб (халқ сўзлашув тилига яқинлашган ҳолда) соддалаштириш ҳамда мукаммаллаштириш, бир томондан, тил ўрганувчиларга қулайлик туғдирса, иккинчи томондан, биология ва тилшунослик интеграциясини таъминлайди.)
Тилнинг луғат таркибини ўхшашлик жиҳатларига кўра муайян парадигматик қаторларга бирлаштириш тилнинг ўзи каби мураккаб, хилма-хил ва айни пайтда ўта қизиқарлидир. Ўзбек тилидаги мевачиликка оид сўзларни йиғиш ва муайян мавзувий гуруҳларга бирлаштириш ҳам худди шундай мураккаб масала бўлса-да, соҳанинг сўз ва атамаларини йиғиш, ўхшашлик белгиси остида парадигматик қаторларини тузиш, луғатларда нафақат мева дарахтларининг номини, балки мева ва унга тегишли атамаларни ҳам (фақат биологик хусусияти нуқтаи назаридан эмас) тил эгалари онгида қандай ўринлашганлигига қараб изоҳлаш зарур. Бу, табиийки, юқорида таъкидлаганимиздек, соҳа лексикаси учун ҳам муҳим.
Кузатишларимиз асосида олма лексикаси бирликларини қуйидаги тематик гуруҳларга ажратишни маъқул топдик.


  1. Download 5.53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling