O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim
Download 5.53 Mb.
|
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олмачилик лексикасининг тузилиши билан боғлиқ бирликлар гуруҳи
- Адабиѐтлар
Ранг-тусига кўра олма навларини ифодаловчи лексик бирликлар гуруҳи. Бу гуруҳга, табиийки, қизил, оқ, сариқ, кўк ва яшил тусли олма навларининг номлари киритилади. Гарчи мазкур гуруҳга кирувчи олма навлари номи ички гуруҳларда кўпчиликни ташкил этмайдигандек кўринса-да, аслида, оқ-сариқ, оқ-қизил, қирмизи каби ранг-тусга эга олма навлари ҳам борлигини унутмаслигимиз зарур.
Маза-таъмига кўра олма навларини ифодаловчи лексик бирликлар гуруҳи. Мазкур гуруҳдан ширин, нордон ва нордон- ширин (кисло-сладкий) олма турлари ўрин олади. Олма зараркунандалари ва касалликларини ифодаловчи номлар гуруҳи: олма қурти, олма қўнғизи, олма куяси, ол бити, қандала, қизил ўргимчаккана, Калифорния қалқондори; чириш (монилиоз), офтобда куйиш, бактериал куйиш, совуқ уриши, сувланиш, музлаш, ранг ўзгариши, ун шудринг, қўтир (парша)... Олма етиштириш соҳасида фойдаланиладиган гербицитлар номини ифодаловчи бирликлар гуруҳи. Олмачиликда олма меваларини бевақт тўкилишидан сақлаб қолиш ѐки унинг дарахтига турли гербицитлар орқали ишлов бериш ва шу орқали мўл ҳосил олиш ишлари ҳам амалга оширилади. Бу гуруҳга фунгусид, кальций, тиофанат метил, фосител алюминий сингари гербицит номлари киради. Олма етиштириш агротехникасига оид лексик бирликлар гуруҳи. Кўчат ўтқазиш, ишлов бериш, дорилаш, буташ, кесиш, шакл бериш, пайванд қилиш, пайвандтаг, суғориш, ўғитлаш, чанглатиш, териш, сақлаш ва ҳ.лар. Олма билан боғлиқ партонимик (бутун-бўлак муносабатли) бирликлар гуруҳи. Олма (мева; бутун) – пўст, эт, уруғ, думча, найча, чангдон, чангчи, олма суви, шарбати, темир моддаси (қисмлар); олма (дарахт; бутун) – тана, навда, шох, илдиз, барг, пўстлоқ, гул, гулкоса, пиндиқ, куртак, ғўра, мева (қисмлар) ва ҳ. Олма билан боғлиқ гипо-геперонимик (тур-жинс муносабатли) бирликлар гуруҳи. Олма – Тошкент боровинкаси, ойдин, болажон, фарангиз, гўзал, феруза, камола, чўлпон, меҳмоний, тилла олма, нафис…. Олмачилик билан шуғулланувчи шахс номларини ифодаловчи лексик бирликлар гуруҳи: боғбон, соҳибкор, агроном, олим, селекционер, олмачи, механизатор, тракторчи, дориловчи, пайвандловчи… Олмачиликда қўлланиладиган техника воситалари, турли иш қуроллари ва буюм номлари гуруҳи: симбағаз, шпалера, нарвон, тиргак, трактор, юк машинаси, дори пуркагич, чўп яшик, қоғоз яшик, челак ва б. Олма фотосинтези билан боғлиқ лексик бирликлар гуруҳи: фотосинтез, барг, нафас олиш, илдиз, гуллаш, ривожланиш, пишиш каби. Олмачилик лексикасида ўз ва ўзлашган қатлам бирликлари гуруҳи. Мана шу асосга кўра ўзбек тилидаги олмачилик билан боғлиқ бирликларни икки гуруҳга ажратамиз: олмачилик лексикасидаги ўз қатлам бирликлари ва олмачилик лексикасидаги ўзлашма қатлам бирликлари. Табиийки, ўз қатлам лексикасини ўзлашма қатлам лексикасикасига нисбатан фарқлаймиз. Шу ўринда эслатиб ўтишимиз зарурки, ўз қатлам лексикаси генетик жиҳатдан фақат туркий сўзлардангина иборат эмас. Асоси ўзлашган қатламга тегишли бўлса-да, ўзбек тилининг сўз ясаш системасида янгидан ясалган сўзлар ҳам ўз қатламга мансуб. Масалан, пайванд мевачилик атамаси ўзбек тилига форс-тожик тилидан ўзлашган бўлиб, қўшиш, улаш, боғлаш (яъни бирор ўсимликнинг навда ѐки куртагини бошқа ўсимлик танасига ўтқазиш, улаш усули) маъноларини англатади. Пайванд лексемасига -чи, -ловчи, -каш аффиксларини қўшиш орқали янги шахс отлари ясалган: пайванд+чи, пайванд+ловчи, пайванд+каш. Ёки пайванд+ла(моқ), пайванд қилиш феъллари ҳам, пайвандтаг, пайвандуст қўшма отлари ҳам ўзбек тилининг ўз қатлам лексикасидан аллақачон ўрин эгаллаган. Олмачилик лексикасининг тузилиши билан боғлиқ бирликлар гуруҳи:содда сўз шаклида: тирамайи, қирмизак, харсеб, мутсу, фридом, гала, кику, гибсон, пинова, чемпион, глостер, пирос… қўшма сўз шаклида: келинолма, фаранголма, нақшолма, беш юлдуз, нокпайванд… бирикма шаклида: Тошкент боровинкаси, сариқ олма, Самарқанд аълоси, Жиззах голден, Наманган нақши… Бу қаторларни яна давом эттириш имкони мавжуд бўлиб, фикримизча, ижтимоий ҳаѐтимиздаги ҳар бир соҳага тегишли бирликлар тил нуқтаи назаридан тадқиқ этилиши, уларга тилимизни бойитувчи манбалар сифатида қаралиши, зарурий ўринларда уларнинг имло ва изоҳли луғатлари тайѐрланиши зарур. Юқоридаги фикрларни инобатга олсак, ўзбек тилда мевачиликка оид лексикани ўрганиш ҳам алоҳида аҳамиятга эгалиги маълум бўлади. Адабиѐтлар:Аброров Ш., Султонов К., Нормуратов И. Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари. –Тошкент: Baktria press, 2016.–246 б. Маҳмуд Кошғарий. Девону луғатит турк/ таржимон ва нашрга тайѐрловчи С.М. Муталлибов/. Уч томли. 1-том. – Тошкент: Фан, 1960.–498 б. Неъматов Ҳ., Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси асослари.– Т.: Ўқитувчи, 1995.–162 б. Рустамов А. Сўз хусусида сўз.–Тошкент: Extremum press, 2010.–160 б. www.twirpx.com Ўзбек тилининг изоҳли луғати. О ҳарфи. https://aim.uz / Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. О ҳарфи. www.google.com Ўзбекистон Республикасига 2010-2015 йиллар мобайнида олиб келинган олма навлари рўйхати. https://uz.wikipedia.org /wiki/Olma https://ru.wikipedia.org / wiki/Яблоко https://ru.wikisitatnik SHO„BA. Download 5.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling